Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон – мундиалнинг энг хавфли дебютанти

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Германиянинг нуфузли спорт нашри – fussballfieber.de экспертлари Канада, Мексика ва АҚШда бўладиган ЖЧ-2026 дебютантлари – Кюрасао, Иордания, Кабо-Верде ва Ўзбекистон миллий жамоаларини алоҳида таҳлил қилиб чиқишди. Диққатга сазовор томони, булар орасида айнан бизнинг жамоа энг хавфлиси сифатида эътироф этилди. «ЖЧ-2026 футбол тарихига рекордлар билан киради: 48та миллий жамоа, 104та ўйин ва бирданига 4та дебютант иштирокчи (Ўзбекистон, Кюрасао, Иордания ва Кабо-Верде). Дебютантлар орасида эса Марказий Осиё номидан қатнашадиган Ўзбекистон термаси энг тартибли ва амбицияли жамоадек кўринмоқда», – дейилади мақоланинг кириш қисмида.

Етти омадсиз уринишдан кейинги тарихий юриш

Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати саралашидаги 8-уринишда ниҳоят, мақсадига эришди. Жамоа бунга қадар ўз тарихида 7 марта мундиал йўлланмаси учун курашган, бироқ ҳар сафар унга омад етишмаган. Демак, Ўзбекистон термасининг футбол форумига йўлланма олгани – тарихий муваффақият. Шу маънода 2025 йилнинг 5 июнь куни ўзбек футболи тарихига алоҳида муҳрланди. Сафарда БАА термасига қарши баҳсда қайд этилган 0:0 ҳисоби ўша вақт Темур Кападзе бошқарувида ўйнаган Ўзбекистон миллий жамоасига жаҳон чемпионатининг орзиқиб кутилган йўлланмасини тақдим этди. Шу тариқа ўша пайт ФИФА рейтингида 58-қаторни эгаллаб турган Ўзбекистон термаси Марказий Осиёнинг мундиалга чиққан биринчи вакилига айланди. Айтиш керак, аҳолиси қарийб 37 миллионга тенг мамлакат жамоаси шу маънода ЖЧ-2026нинг энг йирик дебютанти ҳисобланади. Ўзбекистонликлар саралаш довонида ЖЧ-2022 мезбони – Қатар термасини ҳам ортда қолдирганини айтиш жоиз.

Ҳукумат эътирофи

Тарихий натижа мамлакатда катта шодиёна билан қарши олинди. БАА термасига қарши ҳал қилувчи учрашувдан сўнг футболчилар вақтинча бош мураббий Темур Кападзени устидан ичимлик сепиш орқали рамзий тарз­да табриклашди. Албатта, алкоголсиз, чунки Ўзбекистон – мусулмонлар ўлкаси. Муваффақият ҳукумат даражасида ҳам эътироф этилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи футболчиларни тарихий натижа билан қутлади. Жамоа аъзолари фахрий унвон ва медаллар билан тақдирланишгани, янги автомобиллар совға қилингани Ўзбекистонда футбол ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланаётганидан далолатдир.

ЖЧ-2026да Ўзбекистон миллий жамоасини майдон чети ва унинг ичида икки муҳим шахс бошқаради. Жамоани 2025 йилнинг октябридан буён машҳур Фабио Каннаваро бошқармоқда. Эътиборлиси, бу лавозим дастлаб германиялик Йоахим Лёв таклиф қилинганди, бироқ у рад жавоби берди. Якунда ўзбекистонлик футболчиларни тарихий мундиалга ЖЧ-2006да ғалаба нашидасини сурган италиялик собиқ ҳимоячи тайёрлайдиган бўлди. Жамоанинг майдондаги етакчиларидан бири — ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов. 2025 йилнинг январь ойидан буён «Манчестер Сити»да, кимсан Хосеп Гвардиола қўл остида тўп сураётган ёш иқтидор АПЛ тарихига ўзбекистонлик биринчи футболчи сифатида кирди.

«Темир ҳимоя» ва Роналду синови

Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧ-2026да жиддий синовлар кутмоқда, албатта. Дейлик, «оқ бўрилар» «К» гуруҳи доирасида Евро-2016 чемпиони Португалия термаси ва афсонавий Криштиану Роналдуга қарши баҳс олиб боришади. 41 ёшли юлдуз ўзи учун эҳтимолий охирги ЖЧда яна бир қатор рекорд­ларни кўзлаётгани тайин. Роналду жумладан, мундиал тарихидаги энг ёши катта футболчи ва гол муаллифлари қаторига қўшилишга уринади. Ўзбекистон термаси яна Колумбия термаси ва «плей-офф» орқали чиқадиган жамоага қарши майдонга тушади. Дебютант бу ўйинларда «темир ҳимоя»га таянса, ажабмас. Хуллас, «оқ бўрилар» ўзлари учун илк мундиалда фақат тажриба орттириш билан чекланмоқчи эмаслар. Улар гуруҳда лоақал 3-ўрин орқали «плей-офф» босқичига чиқиш имкониятига жиддий қарамоқдалар.

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 00:08, 26.02.2026. Ўқилди: 3026 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик