Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. «Арсенал» ўз уйида «МЮ»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Англия чемпионатининг 8-тури доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди ва пешқадам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси манкунианликлар учун даҳшатли туш каби бўлди. "Канонирлар" бирин-кетин учта тўпни меҳмонлар дарвозасига "қоплаб" қўйишди. Баҳснинг 6-дақиқасида Ўзил жарима майдончасининг ўнг томонидан дарвоза яқинига узатма берди ва Алексис Санчес товони билан дарвозани ишғол қилди. Ҳимоячи ва Де Хеа чилилик футболчидан бундай ҳаракатни кутишмаганди.

"МЮ" майдон марказидан тўпни ўйинга киритганидан кейин майдон эгалари тўпни эгаллаб олишди ва манчестерликлар дарвозасини иккинчи марта ишғол қилишди. Ўзил ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунига етказди. Уолкотт германиялик футболчидан узатмани қабул қилганидан кейин жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб, Месутга узатма берди. Ўзилнинг 12 метрлардан йўллаган зарбаси олдида Давид де Хеа ожиз қолди.

Луи ван Гал шогирдлари нима бўлаётганини англаб, ҳали ўзларига келиб улгурмасидан аввал Санчес уларни яна бир марта жазолади. Алексис жарима майдончаси остонасида 3-4 нафар ҳимоячини чалғитиб, "тўққизлик"ка тўпни "михлади".

"Юнайтед" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Комбинациялар ташкил қилди. Аммо мезбонлар, жумладан, Петр Чех уларга гол уришга имкон бермади.

Бугунги натижадан кейин "Арсенал" очколар бўйича "МЮ"га етиб олди (16 очко). Улар "Манчестер Сити"дан кейин (18 очко) 2 ва 3-ўринларни бўлишиб туришибди.

АПЛ. 8-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 6 Санчес, 2:0 – 7 Озил, 3:0 – 19 Санчес.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Габриэл, Ўзил (Окслейд-Чемберлен, 75), Рэмзи, Уолкотт (Жиру, 75), Касорла, Санчес (Гиббс, 81), Коклен.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Дармиан (Валенсия, 46), Мата (Уилсон, 82), Янг, Кэррик, Швайнштайгер, Депай (Феллайни, 46), Руни, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Янг (22), Дармиан (30), Коклен (51), Руни (55).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:52, 04.10.2015. Ўқилди: 6767 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик