Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6261 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шунисига ҳам шукр...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафта ўзбек футболи тарихида илк бор келишилган ўйинларга қарши кураш учун дастлабки амалий қадам ташланди. Аслида кураш бир йил муқаддам ЎФФ қошида қўмита ташкил қилинганидаёқ бошланган эди, бироқ амалий чорага ўтиш учун вақт керак бўлди. Буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. Биз кузатишда давом этамиз. 

Яхши ҳам Мираброр Усмонов бор...
Келишилган ўйинлар ҳар доим, ҳар бир давлатда бўлган ва бўлаверади. Бизнинг футбол тоза деганлар катта эҳтимол билан адашишади. Бу ерда нисбийлик асосий “планга” чиқади. Яъни, қайсидир мамлакатда келишилган ўйинлар сони жуда кам, қайси бирида жуда кўп ва албатта ўртачалари ҳам бор. Лекин топ-тоза чемпионатни ҳеч қаерда учратмасангиз керак?! Сабаби, ҳар бир давлатда амалдорлар бор ва ўша амалдорларнинг ҳеч бўлмаса учдан бири футболнинг ашаддий шинавандаси. Бекорга футболни миллионлар ўйини деб аташмаган. Хуллас, ўша амалдорлар футбол тахтига чиқиш учун ҳам келишувлардан фойдаланади. Кимдир бунга рақиб ўйинчилари ва ҳакамлар орқали эришса, бошқаси клуб раҳбари билан “жентельменча келишув” орқали амалга эришади. Қисқаси, нафақат футбол, балки спортнинг ҳар қандай тури борки, келишув бўлган ва бўлаверади. Шунчаки, уларнинг сонини камайтириш керак. Келишувларга қарши курашадиган қўмиталар айнан шунинг учун ташки қилинади. 

Сўнгги йилларда ўзбек футболи қандай аҳволга тушиб қолганини барча кўрди. Олий лигамиз “бозор”га айланиб қолган бўлса, биринчи лигани вилоят биринчилигидан фарқи қолмади. Энг ёмони, бундай ўйинлар миллий терма жамоамиз, маҳаллий футболчиларнинг савиясига жуда салбий таъсир қилди. Лекин бирор бир футболимиз расмийси ОАВни эшитишни истамади. Юқоридан ҳеч қандай дакки бўлмагани учун улар бемалол, юзи қизармасдан, керак бўлса Худони ўртага қўйиб “бизда келишилган ўйинлар йўқ”, деяверишди. Ўсмирлар ва ёшларимизни мунтазам равишда жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани-ю, миллий терма жамоани мундиал остонасигача бораётгани уларга асос бўлиб қолди. Ваҳоланки, бош жамоамиз легионерлар ҳисобига кун кўраётгани, болалар футболида нималар бўлаётгани бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Кўза кунда эмас, кунида синади, дейишади. Мана синди ўша кўза, неча йиллар аввал ёриқлар пайдо бўлган кўза синди. Фақат ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг футбол амалдорларига кўрсатгани марҳамати билан ўша кўзани синиқ жойлари “елимлаб” турилибди. Лекин елимланган кўза билан узоққа бориб бўлмайди, шунчаки янгисини олиш керак. Яъни, футболимизни тубдан ислоҳ қилиш шарт! Акс ҳолда ҳаммом ҳам, тос ҳам эскилигича қолаверади. Ҳозирча шунисига ҳам шукр!

Биласизми, яхши ҳам футболимиз тепасига Мираброр Усмоновдек қаттиққўлроқ инсон келган экан, акс ҳолда бугун бундан-да, баттарроқ аҳволга тушиб қолардик. Аслида Мираброр Зуфарович бундан-да, қаттиққўлроқ ва кесган жойини узадиган бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди. Сабаби, бугун шунга муҳтожмиз. Тўғри, бирданига ҳаммани жазолаб ташлаш ҳам қайсидир маънода нотўғри, бироқ бугун бу бизга керак. Футболимиздаги тизимни бутунлай янгилаш зарур ва шарт! Эски тизим инсонлари қолаверса, битта-битта бўлиб қолганларни ҳам йўлдан уриши мумкин. Йиринглаган жой кесиб ташланмаса тананинг қолган қисми ҳам йиринг таъсирига тушади. Ҳозирги кунда осон пул топиб, мазза қилиб еб-ичиш, қўша-қўша машина олиш, данғиллама уй қуриб, етти маҳалла эшитадиган тўй қилиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз? Бизда спорт, хусусан, футбол осон даромад манбаига айланиб қолди. Хайф ҳукуматимиз томонидан ажратилаётган шунча пул, бекордан-бекорга совуриляпти. Энг ёмони, шунча тайёр пул етмаганидан футболимизга тотализатордек иллат кириб келди. Бу футболни умуман ўлдирадиган иллатлиги ҳеч кимга сир эмас, аммо...

Ҳар қандай ишда ўша касбда фаолият кўрсатган инсонлар ишласа мақсадга мувофиқ бўлади. Бу табиий ҳол. Чунки унга ишни бошлаш ва давом эттириш, ривожлантириш осонроқ бўлади. Бошқа йўналишдан келиб қолганлар ишни тартибга солгунигача вақт ўтиб кетади. Қисқаси, бу оддий ҳаёт ҳақиқати! Биз ўзбек футболида ҳам шуни тарафдоримиз, албатта. Айниқса, клублар миқиёсида футболга алоқаси бор инсонлар, аниқроғи, миллионлар ўйинининг моҳиятини тушунадиган кишилар фаолият кўрсатса албатта бу келажакда ютуғимизга айланади. Бироқ бу зараримизга ҳам ишлаши мумкин. Боиси, мазкур инсонлар тарихда футболимизда қолган ҳамкасблари билан қандайдир келишувларни амалга оширган бўлиб чиқади. Натижада келажакда ҳам бундай келишувларни амалга ошириш қийин эмас. Мабодо бири “мен бу иш билан шуғулланмайман”, деса, иккинчиси, “қўйсангчи”, дея тарихни ёдга солади. Ўзини сотиб қўйилишидан ҳайиққан янги раҳбар ҳам келишувга қўшилади ёки қўшилмаса ҳам йўл очиб беради. Оқибатда яна ўша бозор. 

Юқорида яхши ҳам футболимиз тепасига Мираброр Усмонов келган экан, дедик. Бунинг сабабини қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Мираброр Зуфарович ЎФФ президенти. Олий ва биринчи лига ўйинларини ПФЛ деган ташкилотимиз ўтказади. Мусобақаларни профессионал футбол лигаси ташкил қилар экан, нега келишилган ўйинлар билан улар шуғулланмайди ёки нега клубларга қаттиқ-қаттиқ гапирилмайди? Футболимиз илдизидан чириб бораётганини ПФЛ билмайди, деб ўйлайсизми? Билади, лекин жим?! У ердагилар жим ўтириш учун ишга олинганми, ҳайрон қоласан киши!? Энг ёмони, жим ўтириш билан ишни шу даражада олиб келишди. Узр, бизда адашдик, бир йилда уч марта – олий ва биринчи лига ўйинларига қуръа ташлаш маросимида клуб расмийларига дакки берилади. Айтганча, келаси йилдан биринчи лига ўйинлари битта босқичда ўтказилса, мусобақага бир марта қуръа ташланади. Демак, дакки бериладиган учрашувлар сони ҳам биттага қисқаради. Қизиғи, мусобақаларни ўзи ташкил қилаётган ташкилот келишувларга қарши кураша олмаса?! Ўзи ўтказадиган турнир иштирокчиларига жиддий чора қўллай олмаса? Бу худди уйда отани фарзандларига гапи ўтмаётганига ўхшайди. Фарзанд отани ҳурмат қилиши учун ё уйда ҳаддан ташқари қаттиққўллиқ ҳукмронлик қилиши керак ёки отанинг ўзи ҳурматга лойиқ бўлиши лозим. Аслида иккинчиси кўпроқ муҳим. Фарзандларига ибрат бўла олган отагина ҳурматга лойиқ бўлади. Биздаги ҳолат шуки, агар Мираброр Усмонов клубларга қаттиққўллик қилмаса, ПФЛ уларни назорат қилиши қийин. Агар Мираброр Зуфарович жамоаларни жазоламаса, футболимиз отаси кўнгил бўшлик қилаверади. Оқибатини кўриб турибсиз. Шунинг учун ҳам яхши ҳам Мираброр Усмонов бор экан, деб қўямиз. Агар у инсон ҳам қаттиққўллик қилмаса футболимиз бугунги аҳволи ҳукуматимиз раҳбарларига етиб борармиди? Ёки улар тизимни ислоҳ қилиш учун енг шимариб ишга киришармиди? Раҳбар сизга ҳамма шароит ва имкониятларни берса-ю, ундан фойдана олмасангиз, оқибатда раҳбарингизни ўзи ишга киришса, бундан ёмони бўлмаса керак?! Шунинг учун ҳам ПФЛга футболга алоқаси йўқ инсонларни ишга олиш керак, чоғи?!

Барибир бир кун айбдорлар жазоланади
Футболни театрга қиёслашади. Аслида ҳам шундай, фақат бизда саҳналаштирилган театр кўпроқ қўйилади. Бечора ОАВ бу ҳақида гапирса, содда мухлислар ишонмайди, мутасаддилар очиқчасига инкор қилади. “Пахтакор” – “Металлург” ўйинига қадар ҳам жуда кўп саҳналаштирилган театрларни гувоҳи бўлганмиз, бироқ у пайтларда театрлар шундай саҳналаштирилардики, футболчиларнинг ўзлари ҳам деярли ишониб қолишарди. Ниҳоят, сир очилди. Аслида очилмаслиги ҳам мумкин эди, лекин ўша куни “Металлург” футболчилари саҳналаштирилган театрга репитиция қилмаган чоғи, роль ўхшамай қолди. Аниқроғи, ўйинчилар ўйин давомида театрни саҳналаштиришга улгуришмади. Чунки учрашув аввалида бундай кўрсатма берилмаган шекилли? Биласизми нимага ачинаман? “Пахтакор”дек жамоанинг номига доғ туширишди. Қандай буюк авлод мисқоллаб йиғиб кетган обрўга кимларнинг ҳою-ҳаваси сабабли доғ тушди, ёмон доғ тушди. 

Ҳозирча фақатгина Рустам Мирсодиқов жазоланди. Аслида ўзбек футболининг кушандаси бўлиб турган барча жазоланиши керак. Ўйлашимча, шундай ҳам бўлади. Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас! Рустам Тўхтамуродовичга берилган жазо қолганларга дарс бўлиши лозим. Мақоламиз аввалида таъкидлаганимиздек, футболимизда бутун бир тизимни ислоҳ қилиш шарт. Акс ҳолда бир инсонни жазоланиши билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Айтганча, барчада нега фақат Мирсодиқов жазоланди, бошқаларчи, деган табиий савол туғилди. Мираброр Зуфарович олий лига клублари мутасаддилари учрашувда бир жиҳатга эътибор қаратди. Фикримча, айнан шу фикр “нега фақат Мирсодиқов” деган саволга жавоб берса ажаб эмас. 

Мираброр Усмоновнинг таъкидлашича келишилган ўйинларни ташкил қилишдаги асосий гумондорлар бу клубларнинг катта раҳбарларидир. Ҳатто, клубда расман ишламайдиган катта-катта раҳбарлар борки, футболнинг бугунги об-ҳавосига таъсир кўрсатишга уринади. Улар клублар, мураббийлар қолиб, майдондаги футболчиларни йўлдан уришга ҳаракат қилишади ва бундай раҳбарлар аллақачон кузатув остига олинган.
 
Демак, Мирсодиқов тотализатор ўйнамаган ёки ўз хоҳиши билан ўйинни “Пахтакор”га сотмаган. Яна бир гап: бу келишувдан “Пахтакор” мураббийларининг ҳам хабари йўқ. Келишув ЎФФ президенти таъкидлаганидек, катта раҳбарлар томонидан амалга оширилган. Айнан уларнинг чемпионлик орзуси сабабли “Пахтакор”га доғ тушди. Бошқа мураббийларга дарс бўлиши керак бўлган вазият шуки, Рустам ака шундай ҳолатда яккаланиб қолди. Яъни, уни келишувга ундаганлар Усмонов олдида ёлғиз ташлаб қўйишди. Тўғри, майдондан ташқарисида мураббий яккаланиб қолмайди. Гарчи лицензияси олиб қўйилган бўлса-да, клубда ишини давом эттиравериши ва аввалгидек маошини олиб юравериши мумкин. Аммо шунча йил мураббий сифатида йиғилган обрўчи? Кўчага чиққанида кўтариб юриладиган бошчи? Қолган мураббийларга шу дарс бўлсин! Агар катталарнинг сўзини иккита қила олмайдиган бўлса ва уларни ЎФФга айтишни хоҳламаса ишдан кетсин. Энг тўғри йўл шу. Акс ҳолда қолганлар ҳам Рустам аканинг аҳволига тушади, аниқ тушади. Мураббийлар футболимизнинг ривожини чиндан истар эканлар ё ҳалол ишлашсин ёки футболдан бутунлай кетишсин. Бундан бошқа йўл йўқ! Кейин мураббийлар ҳам футбол тизимидан хабари йўқ раҳбарларига совринли ўринларни қўлга киритишнинг тўғри йўлини етказишсин. Футболдан бошқа муаммолари қалашиб ётган катта раҳбарларни футболнинг ички тизимидан хабари бор, деб ўйлайсизми? Ишониш қийин, агар шундай бўлса, қойил қолиш керак. Лекин ҳақиқатга яқини шуки, айтганимиздек, мураббийлар ёки кичик раҳбарлар катталарга совринни қандай қўлга киритишнинг нотўғри йўлини кўрсатиб беришяпти. Совринга эга чиқиш учун “шахмат тизими”дан фойдаланишдан воз кечиш вақти келди. Бўлмаса яна Мирсодиқов воқеаси такрорланади. Табиийки, бу мураббийларнинг ўзини обрўси учун салбий таъсир қилади. Биласизми нима? Рустам ака бир неча йиллардан буён ажойиб жамоани шакллантиради. Гарчи сўнгги йилларда жамоада авлодлар алмашинуви рўй бераётган бўлса-да, натижалар ёмон эмас эди. Асосийси, етакчилар “Металлург” билан ҳисоблашади. “Пахтакор” билан ўйинда ҳам шунга гувоҳ бўлдик. Лекин шундай жамоа бошқалар билан ҳисоблашиб, ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам обрўсини тўкди! Ваҳоланки, вазият бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. 

Фурқатбек НИШОНОВ

Манба: arena.uz
Киритилди: 16:03, 06.10.2015. Ўқилди: 7732 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.