Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон нечанчи ўринда? ЖЧнинг энг қиммат таркибга эга жамоалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

Transfermarkt портали 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг умумий қийматларини эълон қилди. Унга кўра, Франция терма жамоаси футболчиларнинг трансфер қиймати бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этилишича, “кўклар” таркибидаги футболчиларнинг умумий қиймати 1,48 миллиард еврога баҳоланган. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Англия терма жамоаси (1,31 миллиард евро), учинчи ўринни эса Испания терма жамоаси (1,27 миллиард евро) банд этган.

Энг қиммат таркибга эга терма жамоалар:

1. Франция (1,48 млрд евро)
2. Англия (1,31 млрд евро)
3. Испания (1,27 млрд евро)
4. Германия (998 миллион евро)
5. Португалия (957 миллион евро)
6. Бразилия (909 миллион евро)
7. Нидерландия (837 миллион евро)
8. Аргентина (816 миллион евро)
9. Норвегия (601 миллион евро)
10. Туркия (536 миллион евро)



Ўзбекистон миллий терма жамоасининг май ойидаги йиғинига жалб этилган 40 нафар футболчининг умумий трансфер нархи 78,73 миллион еврога баҳоланган. “Оқ бўрилар” ушбу кўрсаткич бўйича мундиалда иштирок этадиган жамоалар орасида 35-ўринда қайд этилган.



2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Турнир учрашувларига АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда мезбонлик қилади. Бўлажак дунё биринчилигида тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этади. Чемпионатнинг очилиш ўйини 11 июнь куни Мехикодаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади ва унда Мексика ҳамда Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Маълумот учун, МТЖ мундиалдаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” 18 июнь куни биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади.

Жамоа иккинчи тур доирасида 23 июнь куни Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “Хюстон” стадионида ўтказилиши белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 28 июнь куни “Атланта” стадионида Конго Демократик Республикасига қарши бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:41, 31.05.2026. Ўқилди: 2300 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик