Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ислом Аҳмедов: «Ўқув-машғулот жараёни ўзгариши керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ тадбирлари / Лицензиялаштириш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, яқинда Тошкентда ОФКнинг футбол мураббийлари учун ўқув-семинар курслари бўлиб ўтди. Ушбу ўқув «B» лицензияси учун ўтказилиб, унда 19 нафар иштирокчи мураббийликнинг навбатдаги поғонаси йўлида таҳсил олган эди. Ўқув машғулотларини ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб борган, Шавкат Имомов координатор вазифасини бажарганди. Биз ушбу ўқув курси якунлари ҳақида Ислом Аҳмедовдан интервью олдик.

- Ислом ака, ўқув курслари қандай ўтди? Иштирокчиларнинг ўқув жараёнига ёндошувидан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, кўнг­лим тўлди. Гарчи бундай ҳолат камдан-кам учрасада, бу сафар иштирокчилар курсларга ўзгача иштиёқ билан ёндошишди. Ўқув жараёни жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Олий ва биринчи лига мураббийлари, ёшлар ва ўсмирлар билан ишлаётган мутахассислар жам бўлган ўқув курс­ларида ўйлаган режаларимизни тўлалигича амалга оширдик. Бу галги ўқув курсларига бир нечта янгиликлар киритилганди. Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда иштирокчилар бу янгиликларни тезда ўзлаштириб олишди. Ушбу ҳолат ҳам мени хурсанд қилди.

- Иштирокчилар орасидан кимларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

- Бу галги ўқувларда Ҳамиджон Актамов, Собирхон Ағзамов, Улуғбек Бақоев, Бек Беков, Хислатжон Чилматов, Антон Девьяшин, Комил Жўраев, Рафаэль Фабарисов, Александр Хвостунов, Баҳромжон Ҳайдаров, Нодиржон Болтаев, Нодиржон Мардонов, Муҳсин Низомиддинов, Олим Шокиров, Суннатилла Шоймардонов, Бахтиёр Турдиқулов, Олимхон Турсунхўжаев, Анвар Ўринов, Вадим Валицкий, жами 19 нафар мураббий таҳсил олди. Уларнинг ҳаммаси ҳам курсларда катта иштиёқ билан меҳнат қилишди. Айниқса, «Олмалиқ« клубидан келган Рафаэль Фабарисов, «Бунёдкор»дан Александр Хвостунов, ҳозирда футболчилик фаолиятини давом эттираётган Улуғбек Бақоев, «Қизилқум» вице-президенти Ҳамиджон Актамов, «Нефтчи» клубидан Баҳром Ҳайдаровни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Футболчи йилнинг исталган вақтида майдонга тушиб, тўлиқ куч билан ўйнашга тайёр туриши керак. Замонавий футболнинг талаби ҳам шу. Ўқув курсларида бўлажак мураббийлардан айни жиҳатга эътиборлироқ бўлишларини талаб қилдик. Масалан, келаси йилнинг январь ойида Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионати ўткзилади. Февраль ойида ОЧЛ баҳслари бошланади. Мартдан то ноябргача миллий чемпионат ва кубок ўйинлари бўлиб ўтади. Кўряпсизми, футболчи йил давомида майдонга тушиши керак. Шуни инобатга олган ҳолда тайёргарлик жараёнига ўзгаришлар киритилиши шарт. Курс якунидаги имтиҳонларни ҳам шу асосида қабул қилдик.

- «В» ўқув курслари «А» ва «ПРО» лицензияси учун ўтказиладиган курслардан нимаси билан фарқланади?

- «В» мураббийлик тоифаси учун ўтказиладиган курслар уч ҳафтага мўлжалланган. Бу мураббийлик лицензиясини олмасдан туриб, «А» тоифаси учун ўқиб бўлмайди. «В» гувоҳномасига эга мураббийлар олий ва биринчи лигада бош мураббий ёрдамчиси, ёшлар лигаси ҳамда бош-қа барча ёш тоифасидаги жамоаларда бош мураббий лавозимида ишлашлари мумкин.

- Аввалги йилларда ташкил этилган курслар билан таққослаганда, ўқув жараёнига қандай янгиликлар киритилди?

- Асосий янгилик ўқув-машғулот жараёнини янгича услубда ташкил этишга қаратилди. Футболда техника, тактика, жисмоний ва руҳий тайёргарлик бирдек муҳим эканлиги маълум. Техника - бу тўп билан тўғри муомала қилиш, дегани. Тактика - рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатиш, тўғри тактика танлашдир. Жисмонан тайёр бўлиш эса техника ва тактика уйғунлигини ўйин пайтида кўрсата билишга боғлиқ. Руҳий тайёргарликка ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Лекин бу ўқув курсимизда биз психологик тайёргарликка катта эътибор қаратмадик. Кунига икки соат давом этган курсларда ўйин эпизодларини ҳам таҳлил қилдик. Мураббий умумий гуруҳ машғулотлари чоғида айрим футболчиларга алоҳида ёндошиши ҳам керак. Ўша имкониятини тўлиқ намойиш этиб бера олмаётган ўйинчиларга тўғри сўз топа олиш ҳам бир маҳорат. Маш-ғулотларда шу жиҳатларни ҳам мураббийларга тушунтирдик.

- Эндиги режалар қандай?

- Куни кеча Қаршида мураббийлар учун ўқув курслари бошланди. Унда асосан воҳанинг уч клуби - «Насаф», «Шўртан» ҳамда «Машъал» жамоаларининг мураббийлари иштирок этишяпти. Мақсад - мураббийларни янги ўқув методлари ­билан таништириш, уларнинг малакасини янада оширишдан иборат. Бундай ўқув курсларини қолган вилоятларда ҳам ташкил этиш керак, деб ўйлайман.

Улуғбек Бақоев (ўқув курси иштирокчиси):

- Очиғи, мураббийлик соҳаси менга жуда ҳам ёқиб қолди. Курсларда таҳсил олиш жараёнида мураббийлик касбига меҳрим янада ошди. Лекин осон касб эмаслиги, мураббийларга қанчалик қийин эканлигини тушуниб етдим. Катта эҳтимол билан бу йил футболчилик фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Аммо ҳали бир қарорга келмадим. Менимча, келаси йилдан мураббийлик фаолиятини бошласам керак. Навбати билан «А», кейин «ПРО» мураббийлик гувоҳномалари учун таҳсилни давом эттираман.

Александр Хвостунов (ўқув курси иштирокчиси):

- Футболсиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман. Шу сабабли, футболчилик фаолиятимдан сўнг мураббий бўлиш истаги пайдо бўлганди. Мана, «В» лицензияси учун ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этдик. Назарий ва амалий машғулотлар жуда ҳам юқори савияда, қизиқарли ўтди. Янгиликлардан воқиф бўлдик. Ўйлайманки, ўрганганларимизни секин-аста амалиётга татбиқ этиб борамиз.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:50, 11.10.2015. Ўқилди: 4299 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.