Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс. Ҳозирча Ўзбекистон, Россия ва Кубадан 3 нафардан спортчи финалда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча бешта вазн тоифасида ярим финал жанглари ўтказилди.

Эътиборлиси, дастлабки куни бўлиб ўтган ярим финал учрашувларида рингга кўтарилган уч нафар ҳамюртимиз ҳам рақиблари устидан ишончли ғалабаларни қўлга киритиб, жаҳон чемпионатининг олтин медаллари учун курашни давом эттириш билан бирга, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни ҳам қўлга киритдилар.  

Жумладан, оғирлик вазни 56 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Аҳмадалиев ҳиндистонлик Шива Тапани 3:0 ҳисобида енгган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг) Таиланд вакили Вуттичай Масукни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги ярим финал жангларида рингга чиққан терма жамоамизнинг яна бир аъзоси, Ўсмирлар Олимпиада ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев ирландиялик Майкл Орейлидан 2:1 ҳисобида устун келди ва у ҳам жаҳон чемпионатининг олтин медаллари учун кураш олиб борадиган бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дастлабки кунги ярим финал жангларидан сўнг Ўзбекистон, Россия ва Куба давлатидан уч нафардан боксчи рақиблари устидан ғалабага эришиб, финалга чиқдилар. Яна бир финалчи ирландиялик Майкл Конлон бўлди.

Бугун -52 кг, -60 кг, -69 кг, -81 кг. ва +91 кг вазн тоифаларида ярим финал жанглари ўтказилади. Бугунги баҳсларда ҳамюртларимиздан Элнур Абдураимов (-60 кг), Элшод Расулов (-81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) финал йўлланмаси учун баҳс юритадилар.

Қуйида, биринчи кун беш вазн тоифасида ўтказилган ярим финал жангларининг натижалари берилган:

49 кг.
Роген Ладон (Филиппин) – Василий Егоров (Россия) 3:0
Аргилагос (Куба) – Дмитро Замотаев (Украина) 3:0

56 кг.
Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Шива Тхапа (Ҳиндистон) 3:0
Майкл Конлан (Ирландия) – Дмитрий Асанов (Беларусь) 3:0

64 кг.
Виталий Дунайцев (Россия) – Толедо Лопес (Куба) 2:1
Фазлиддин Ғоипназаров (Ўзбекистон) – Вуттичай Масук (Таиланд) 3:0

75 кг.
Арлен Лопес (Куба) – Хосам Абдин (Миср) 3:0
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Майкл Орейли (Ирландия) 2:1

91 кг.
Эрисланди Савон (Куба) – Абдулқодир Абдуллаев (Озарбайжон) 3:0
Евгений Тишенко (Россия) – Геворг Манукян (Украина) 3:0

Қуйида, бугун ўтказиладиган ярим финал жангларида рингга кўтариладиган жуфтликлар берилган:

52 кг.
Вейта (Куба) – Янгуан Ху (Хитой)
Муҳаммад Флисси (Жазоир) – Элвин Мамишзода (Озарбайжон)

60 кг.
Лазаро Алварес (Куба) – Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)
Алберт Селимов (Озарбайжон) – Робсон Консейсао (Бразилия)

69 кг.
Данияр Елеусенов (Қозоғистон) – Парвиз Багиров (Озарбайжон)
Луи Вей (Хитой) – Муҳаммад Раби (Марокаш)

81 кг.
Элшод Расулов (Ўзбекистон) – Йозеф Вард (Ирландия)
Павел Силяйгин (Россия) – Хулио Ла Круз (Куба)

+91 кг.
Иван Дичко (Қозоғистон) – Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон)
Йозеф Жойс (Буюк Британия) – Тони Ёка (Франция)

Маълумот учун. 2013 йили Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган 17-Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан фақатгина Жасурбек Латипов (-52 кг) финалга қадар етиб келган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:32, 12.10.2015. Ўқилди: 3444 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик