Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бош тўпурар бўлишга даъво қилаётган «нотаниш» футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия премьер-лигасининг навбатдаги мавсумида 8та тур ортда қолди. Айни пайт турнир жадвалидаги ҳолат сал эпақага келиб улгурди. Ҳарқалай, кучли учликда азалий грандлар («Манчестер Сити», «Арсенал» ва «МЮ») боришяпти. Уларни эса «Кристал Пэлас», «Лестер», «Вест Хэм» каби «иккинчи гуруҳ» вакиллари таъқиб этишяпти. Агар тўпурарлар пойгасига назар солсак, Жейми Варди, Каллум Уилсон, Риёд Маҳрез ва Одион Игало каби «нотаниш» футболчиларга кўзимиз тушади. Хусусан, пешқадамлик ҳозирча «Лестер»нинг муҳим голларига муаллифлик қилаётган Варди қўлида. Унинг ҳужумкор ҳаракатлардаги шериги Маҳрез ҳам юқори поғоналарда. Хуллас, қуйида айни пайт тўпурарлар мусобақасига ўзгача кескинлик олиб киришга уринаётган 4 нафар «нотаниш» йигит билан яқинроқ танишиб оламиз.

Одион Игало («Уотфорд») - 7та ўйин, 5та гол

Нигериялик ҳужумчи 2007 йили Европага кўчиб келган. Дастлаб Норвегиянинг «Люн» клуби сафига қўшилган Одион шимолий мамлакат биринчилигида 2 мавсум ўйнади. Шундан кейин ўз ихтиёрини Поццолар оиласи қўлига топширди. Тўғри, у «Удинезе»да унча кўп ўйнамади. «Гранада»да эса нақ 5 мавсум тўп сурди. Лекин футболчи учун улардан фақат биринчиси (сегундада) муваффақиятли ва самарали кечди. Ўтган мавсум старти арафасига келиб, Игало «Уотфорд» аъзосига айланди ва дарҳол росманасига «очилди». Ҳа, у доимо асосий таркибдан жой олгани йўқ, бироқ якунда Троя Дини билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилиб, нақ 20та гол урди. Шу голлар ва Динининг 21та аниқ зарбаси «Уотфорд»га жуда қўл келиб, клуб ниҳоят, премьер-лигага чиқди. Мана, Игало элит лигада ҳам гол уришда давом этяпти. У хусусан, «Ньюкасл» билан ўйинда «дубл»га эришди, «Суонси», «Эвертон» ва «Борнмут» дарвозасини 1 мартадан ишғол қилди. Яқин-яқингача ҳам 26 ёшли ҳужумчининг асосий таркибдаги ўрни сўроқ остида эди, яъни нигериялик мустаҳкам жой олмаганди. Дейлик, «Уотфорд» трансферлар мавсумининг охирги куни колумбиялик машҳур Виктор Ибарбони харид қилиб, ҳужумда қўшимча вариантга эга бўлганди. Энди эса ойдинлашяптики, Игало яқин орада  ўз ўрнини ҳеч кимга бўшатиб бермайди, чоғи.

 

Риёд Маҳрез («Лестер») - 5та ўйин, 5та гол (2та пенальтидан), 3та самарали «пас»

«Лестер» Маҳрезни Франция иккинчи дивизионидан топди. Ўшанда, яъни 1,5 йил олдин Риёднинг трансфери 500 минг евродан ҳам арзон эди. Энди эса нархи нақ 30 маротаба ошди. Тезкор вингер ажойиб техникага эга. У айниқса, чап оёғида яхши ўйнайди. Риёд одатда майдоннинг ўнг томонида ҳаракатланади. Тўғри, Клаудио Раньери яқинда уни марказда, ҳужумчи ортида ҳам синаб кўрди. Чунончи, жазоирлик йигит марказ орқали ҳужумга қўшилиб, қудратли зарбасидан фойдаланишни хуш кўради. Бунда унга юқори техникаси қўл келади. Яъни йўлида дуч келган рақибни бемалол алдаб ўтади. Жазоирлик футболчи ўтган мавсумдаёқ чакки таассурот қолдирмаган, аммо унга эффектлилик етишмаганди. Бошқача айтганда, омади ҳам унча юришмаганди. Якунда бутун чемпионат давомида 4та гол уриб, 3тасига ассистентлик қилиш билан чекланди. Яна бир қанча зарбалари йўлига дарвоза тўсини ёки устуни қалқон бўлди. Ҳозир эса, Маҳрезнинг ишлари жойида. Мана, 1,5 ой ичидаёқ ўтган мавсумдаги кўрсаткичларини яхшилади. Маҳрезнинг ўйинлари шундай ёрқин чиқяптики, уни «Арсенал» ва «Барселона» клубларига «юбора» бошлашди. Риёд Париж атрофидаги шаҳарчада туғилган ва ёшлигида шу қадар озғин бўлганки, кўплаб мураббийлар унга футболчи бўлиш илинжида беҳуда вақт сарфламаслиги ҳақида маслаҳат беришган. Бироқ йигитча вақт сарфлашдан чўчимади ва аввал кўча футболида тобланди, энди профессионал даражада ҳам ўзини кўрсата бошлади. У жисмоний қуввати камлигини айнан оригинал техникаси ҳисобига билинтирмаяпти. Айтганча, Маҳрезни Англияга, боз устига, чемпионшипга кўчиб ўтишидан ҳам қайтаришган экан. Аммо ўз фикрига эга футболчи қалбига қулоқ тутиб, бу йўлдан қайтмади ва кўринишидан, адашмаган, шекилли.

 

Каллум Уилсон («Борнмут») - 5та ўйин, 5та гол

Ўта ачинарли тарих: Уилсон яқиндагина жиддий жароҳатга йўлиқди ва энди ярим йил даволанишга мажбур. Шундай экан, унинг жорий мавсум яна гол уриши сўроқ остида. Албатта, бу «Борнмут» учун улкан йўқотиш. Чунончи, клубда айнан шу ҳужумчига катта умид боғлаётгандилар. Эҳтимол, Каллумнинг сафдан чиққани Англия терма жамоаси учун ҳам йўқотишдир. Ҳарқалай, Рой Хожсон уни энди чақирмоқчи бўлиб турганди. Айтиш жоиз, Уилсон худди Варди ва Маҳрез каби таъсирчан ҳаётий тажрибани бошдан ўтказган. У яқинда Guardian нашри мухбирлари билан суҳбат чоғи болалиги ҳақида ошкора гапириб берди: «6 нафар ака-ука, опа-сингиллар кичик бир хонадонда яшаганмиз. Бизни ёлғиз онам тарбиялаган. Хуллас, футбол билан шуғулланишимга вақт етишмасди. Ахир оилани боқишда онамга ёрдам беришим талаб этиларди. Қолаверса, бошида оғир жароҳатланганман». Унинг айтишича, ҳозирги хотини билан танишганидан сўнг ҳаёти бутунлай ўзгарган. Бунгача эса топгани озиқ-овқат сотиб олишдан ортмаган экан.

Жейми Варди («Лестер») - 8та ўйин, 7та гол, 1та самарали «пас»

Энг қуйида бошлаб, секин-аста юқорига кўтарилган ва премьер-лига баробарида Англия терма жамоасида ўйнаш даражасига етган яна бир футболчи. Жейми айниқса, янги мавсумни яхши бошлади. У ва Маҳрезнинг голлари ҳисобига «Лестер» эртакнамо стартни қайд этди. Маҳрез ёшлигида жуда ориқ ва нимжон бўлгани таъкидланди. Варди эса ўта кичик кўринарди. Айнан жуссаси туфайли уни «Шеффилд Уэнсдей»нинг асосий жамоасига қабул қилишмайди. Натижада ёш Жейми 8-9-дивизионларда футбол ўйнаш баробарида тиббий шиналар ишлаб чиқарувчи фабрикада меҳнат қилишдан ўзга чора тополмайди. Лекин профессионал даражада ўйнаш умидидан воз кечмайди. Қарангки, у ниятига етди ва айни пайт барчанинг ҳавасини келтириб, АПЛда бош тўпурар бўлиб турибди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:57, 16.10.2015. Ўқилди: 2819 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.