Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каспаров: “Агар Синдаров Гукешни ютса, Магнус Жаҳон тожи учун курашга қайтиши мумкин”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров YouTube’даги Saint Louis Chess Club каналига берган интервьюсида Жавоҳир Синдаровнинг Жаҳон тожи учун бўлажак баҳсдаги имкониятларини таҳлил қилди.

"Синдаровнинг Номзодлар турниридаги ғалабаси шахмат олами учун нимани англатишини ҳали билмайман. Бу ҳақида бирор нарса дейишга ҳали эрта. Бу, албатта, тарихий натижа - жаҳон чемпионлиги учун икки жуда ёш ўйинчи кураш олиб боради. Лекин Синдаровнинг Номзодлар турнирида қандай ғалаба қозонгани чиндан ҳам жуда таъсирли.

Айтишим керакки, мени ҳайратда қолдириш қийин, лекин унинг ўйин услуби - вақтни бошқариши, юришларининг сифати, босимга бардош бера олиши ва рақибларига босимни кучайтириши - бу ажойиб эди. Гап фақат тайёргарликда эмас эди. Гарчи бу ҳам муҳим бўлса-да.

Биринчи раундда у Фабиано Каруано ва Ҳикар Накамурауни айнан дебютдаги устунлик эвазига мағлуб этди. Ва бу муҳим ютуқ, чунки ҳар иккала шахматчи ҳам компьютер тайёргарлиги усталари сифатида танилган. Лекин бу Жавоҳирнинг фақат битта жиҳати. Ажабланарлиси шундаки, унда нафақат дебютлар, балки бошқа жиҳатлар ҳам юқори даражада бўлди. Чунки ҳар бир ўйинда фақатгина дебютдаги устунлик эвазига ғалаба қозониб бўлмайди.

Ҳатто Фабига қарши ўйин ҳам: ҳа, дебютдан кейин у яхши позицияга эга эди, лекин у партияни ғалабагача олиб бора олмади. Ҳеч қачон курашсиз таслим бўлмайдиган Фабианони мағлуб этиш жуда таъсирли бўлди. Эртаси куни Ҳикаруни ҳам мағлуб этиш - бу шунчаки "вау".





Фото: Chempionat.com
Энди, турнирни таҳлил қилсак, менимча, бу ўйин Фабианога жуда салбий психологик таъсир кўрсатди. Афтидан, унинг ичида нимадир бузилиб кетгандек туюлди. У турнирни яхши бошлади, ўзига ишонган эди, лекин биринчи даврада Синдаровга қарши ўйиндан кейин унинг ўзига бўлган ишончи йўқолди. У имкониятларни бой берди ва аввалги ҳолатига қайта олмади.

Синдаров керак бўлганда ҳимояда бир хил даражада ишончли ўйнади, шу билан бирга ҳар доим қарши ҳужум учун имкониятларни қидирди. Унинг ўйини жуда мувозанатли. У энг кескин дебютларни танламади, балки уларни аниқ рақибга мослаштирди. Масалан, Ҳикаруга қарши у Славян Гамбити услубини танлади. Унинг дебютларни танлаши, уларнинг кўп қирралилиги ва рақибини ноқулай вазиятга қўйиш қобилияти - буларнинг барчаси 20 ёшли ўйинчи учун кутилганидан анча юқори даража.

Гукеш билан солиштирганда, Синдаров фаворитга ўхшайди. Аммо ўйин - бу ўзига хос формат. Гукеш руҳий жиҳатдан жуда барқарор, ҳар қандай позицияни ҳимоя қила олади ва ҳатто энг ёмон вазиятларда ҳам ресурсларни топа олади.

У ўйин тажрибасига эга, Синдаров учун эса бу унинг биринчи жиддий ўйини бўлади. Ҳа, бу нисбатан қисқа - 14 та ўйин (биз илгари узоқроқ ўйинлар ўйнаганмиз), лекин ҳам жиддий синов.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳслар жуда қизиқарли бўлади: биз иккала томоннинг ҳам дебютлар бўйича пухта тайёргарлигини кўрамиз. Улар таваккал қилишадими ёки миттелшпилда устунликка эришиш учун курашишни афзал кўришадими, менга шуниси қизиқ.

Чемпион 19 ёшда, рақиб эса 20 ёшда, лекин мен барчага ҳурмат сақлаган ҳолда айтмоқчиманки, ҳозирда шахматдаги энг кучли ўйинчи 35 ёшда. Мен Синдаровнинг Магнус билан тўқнаш келишини кўришни истардим. Агар Синдаров Гукешни мағлуб этса, Магнус Жаҳон тожи учун курашга яна қайтиши мумкин.

Аммо шахмат ёшараётгани ҳақиқат. Бу табиий: энди компьютерлар ёрдамида анча тезроқ тажриба орттириш мумкин. Илгари, 1970 ва 1980-йилларда китоб ўқиш, турнирларга бориш ва аста-секин билим тўплаш керак эди. Энди болалар 10 ёшга келиб улкан билим базасига эга бўладилар.

Шунинг учун 12 ёки 13 ёшдаги гроссмейстерлар энди кам учрайдиган ҳолат эмас. Муаммо кейинроқ пайдо бўлади: улар 14 ёки 16 ёшида сифатли ўсишни амалга ошира оладими? Баъзилар бунга эриша оляпти, лекин бу қийин йўл.

Замонавий шахмат жуда катта энергия, тайёргарлик ва чидамлиликни талаб қилади. Бу ёшларга устунлик беради, чунки уларнинг ҳаётида чалғитадиган нарсалар камроқ.

Айтганча, ёш ўйинчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Прагнанандҳаанинг жуда заиф ўйинидан ҳайратда қолдим. Мен ундан кўпроқ нарсани кутгандим", — деди Каспаров.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:07, 16.04.2026. Ўқилди: 1533 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик