Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Ушбу мавсумда асосий эътиборни Кубокка қаратгандик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Биз тарихий ғалабага эришдик. Бизга ишонган ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларнинг барчасини ушбу ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун ўйин борасида рақибга нисбатан бироз бўлса-да устунликка эришдик ва ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдик. Бу "Насаф" учун катта ютуқ. Бу совринни биз узоқ вақтдан бери кутаётган эдик. Ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз.

— Ўзбекистон кубогидаги ғалаба "Насаф"ни чемпионатда яхши иштирок этишига туртки бўлса керак?
— Айни дақиқаларда биз Кубокдаги ғалаба кайфиятидамиз. Чемпионатнинг қолган ўйинларида ҳам яхши иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда камида ўтган йилги натижани такрорлаб, 3-ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз. 1 ва 2-ўринларда бораётган "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари биздан бироз олдинга ўтиб олишган. Шу боис янада юқорига кўтарилиш қийинроқ бўлади.

— Кубок финалининг нейтрал майдонда ўтказилганига муносабатингиз?
— Биз учун учрашувнинг қайси стадионда ўтказилишининг фарқи йўқ эди. Баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйиннинг нейтрал майдонда ўтказилиши тўғри қарор. Юртимизда кўплаб янги стадионларда қурилди. Ушбу стадионларда Кубок финалини ташкил қилиб, мухлисларга байрам кайфиятини бериш — яхши иш. Бу қарорни қўллаб-қувватлайман.

— Иккинчи даврада "Насаф"нинг захира ўриндиғи анча заифлашиб қолганди. Клуб ОЧЛда иштирок этиши муносабати билан таркиб кучайтириладими?
— Бу масалада клуб раҳбарияти билан гаплашамиз. Бизга савияли футболчилар кераклиги ушбу мавсум давомида сезилиб турди. Раҳбарият билан суҳбатлашганиимиздан кейин тайёргарликни шунга қараб олиб борамиз.

— Бугунги қайси дақиқадан бошлаб жамоангизнинг ғалабасига ишона бошладингиз: Акром Комилов майдондан четлатилган пайтдами ёки Геворкяннинг голидан кейинми?
— Иккинчи бўлимни фаол бошлаганимиздан кейин бугун ғалаба қозонишимизга ишона бошлагандим. Комилов четлатилишидан аввал Баҳром Абдураҳимов жуда яхши зарба йўллаганди, аммо Зухуров бу зарбани қайтарди. Айнан шу вазиятдан кейин ташаббус тўлиқ биз томонга ўтди. Шунда ғалабага ишончим ортиб борди.

— Ўйин Тошкентда бўлганида ҳам жамоа ғалаба қозонган бўлардими?
— Айтиб ўтганимдек, бизга ўйиннинг қаерда бўлишини аҳамияти йўқ эди. Боиси, биз ушбу мавсумда асосий эътиборни Кубокка қаратгандик. Ҳар қандай ҳолатда ғалаба учун ҳаракат қилардик. Учрашувнинг Жиззахда ўтказилгани балки бизга қулайлик туғдиргандир, аммо бу стадион "Бунёдкор"га ноқулайлик туғдирди деб ўйламайман. Ҳар иккала жамоа бир хил ҳолатда эди. Ўн баллик тизимда майдоннинг ҳолатига 7 балл қўйса бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:35, 17.10.2015. Ўқилди: 4464 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик