Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 1:0
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 21 49
2 Милан 20 43
3 Наполи 21 43
4 Ювентус 21 39
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 21 26
11 Сассуоло 21 23
12 Торино 20 23
13 Кальяри 21 22
14 Кремонезе 20 22
15 Парма 20 22
16 Женоа 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 21 14
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта
21-тур Удинезе 0-1 Интер
21-тур Наполи 1-0 Сассуоло
21-тур Кальяри 1-0 Ювентус

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Халк - асосий ассистент

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Зенит»нинг бош тўпурари Халк сўнгги баҳсларда голга ассистентлик қилишни ҳам ўрнига қўймоқда. Мисол учун, у питерликларнинг «Ростов»га қарши ўйинларида 3 марта самарали тўп узатди. 11-тур доирасидаги ўша учрашув «Зенит»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганини ҳисобга олсак, бразилиялик голеадор клубда бош тўпурарлик баробарида бош ассистентлик ролига даъво қилаётгани ойдинлашади. Айни пайт «Зенит» 21 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвали пешқадами  - ЦСКАдан нақ 8 очко ортда қоляпти. Шундай бўлсада, Халк якунда айнан унинг клуби олтин медаль соҳибига айланишинини ишонч билан таъкидлаяпти.


- «Зенит» ЧЛда жиддий рақиб - «Гент»ни мағлубиятга учратганидан сўнг камтарин «Ростов» билан ўйинга шайланишинглар қийин кечгандир...

- Албатта, ўйинлар даражасида кескин фарқ бўлса, иштиёқ бобида муаммолар сезилиши мумкин. Қолаверса, тиғиз тақвим ҳам қўшимча қийинчиликлар туғдиради. Ахир тикланиш учун ихтиёримизда вақт етарли эмас. Лекин «Ростов» билан учрашувга яхши кайфиятда келдик. Яъни ўзимизга ишонч кучли эди, барчаси яхши кечишига шубҳа қилмадик. Яна бир нарсани таъкидлашим ўринли, айни пайт биз учун «Ростов» каби клубларни енгиш аҳамияти «Гент»­дан устун келишимиздан кам эмас. Ахир турнир жадвалидаги ҳолат очко йўқотмасликни тақозо этади. Бир нарсага аминман, Бразилия терма жамоаси ихтиёридан «Зенит»га янада кучлироқ иштиёқ билан қайтаман.

- Халк эндиликда «Зенит»нинг нафақат энг яхши тўпурари, балки бош ассистенти ҳам.

- Ҳа, бундан ғоят хурсандман. Боз устига, ўз майдонимиздаги чемпионат баҳсларида анчадан буён ғалаба қозонолмагандик. Албатта, 3 очко йўлида биргина мен эмас, бутун жамоа меҳнат қилди. Ўзи кимнинг гол уриши муҳим эмас. Агар кейинчалик барчаси худди шундай давом этиб, биз чемпион бўлсак, умуман гол урмасликка ҳам қарши эмасман...

- Ажойиб кўрсаткич - охирги 2та ўйинда нақ 5та голга ҳаммуаллифлик қилдингиз. Бошқа томондан, «Гент» ва «Ростов» дарвозасини ўзингиз ишғол этмадингиз...

- Қайтараман, агарда менинг узатмаларим ғалабамизни таъминлайдиган бўлса, унда гол урмасам ҳам, майли. Муҳими - жамоанинг натижаси. Айни пайт бизда ажойиб муҳит ҳукмрон. Шундай экан, «Гент» ва «Ростов»ни мағлуб этмасак ҳам бўлмасди.

- Ўтган мавсум 21та гол урган ҳолда, 9тасига ассистентлик қилган эдингиз. Шунга қарамай, ҳамма битта гапни қайтарарди: «Халк - қизғанчиқ». Айни пайт эса ҳисобингизда 12та самарали узатма ва 8та гол бор. Бу сизни худбинликда айблаганларга ўзига хос жавобми?

- Футболни диққат билан кузатиб борувчилар яхши билишади, «Порту»да тез-тез голга ассистентлик қилардим. Агар «Зенит»да 20та гол уриб, 30тасига тўп узатсаму, клубимиз чемпионлик тахтига кўтарилса, бунга мутлақо розиман.

- Яна бир факт: сиз голли «пас» берган ўйинларда «Зенит» бирор марта ютқазмаган...

- Хурсанд қиладиган ҳолат. Энг асосийси, ҳозир Петербургда ва «Зенит»да ўзимни мутлақо бахтиёр сезяпман. Клубга тўлиқ мослашиб олдим. Бизда ажойиб мураббийлар ва футболчилар бор. Дейлик, физиотерапевт  Эдуарду ва малакали шифокорлар, массажчилар қисқа фурсатда тикланишимиз учун катта ёрдам беришяпти. Шу жойда «Зенит»нинг қойилмақом мухлисларини ҳам алоҳида мақташим жоиз. Шундай экан, бизнинг фақат сифатли футбол кўрсатишимиз қоляпти, холос.

 
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:18, 18.10.2015. Ўқилди: 2493 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 11
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Верона Гифт Орбан 7
5 Милан Рафаэл Леау 7
6 Болонья Риккардо Орсолини 7
7 Интер Хакан Чалханоглу 7
8 Наполи Расмус Хейлунд 6
9 Удинезе Николо Дзаньоло 6
10 Рома Матиас Соуле 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.