А серия. «Интер» минимал ҳисобда «Удинезе»ни мағлуб этди
Италия А сериясининг 21-тури доирасида «Удинезе» ва Миланнинг «Интер» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Беллашув Италиянинг Удине шаҳридаги «Блюэнерджи» стадионида бўлиб ўтди. Ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона голни «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес урди. Аргентиналик футболчи биринчи бўлимда, 20-дақиқада ҳисобни очди.
21 та турдан сўнг «Интер» 49 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Удинезе» эса 21 ўйиндан кейин 26 очко билан 10-поғонада жойлашган.
Келаси турда «қора-кўклар» 23 январь куни «Пиза»га қарши майдонга тушади. «Удинезе» эса 26 январь куни «Верона» билан баҳс олиб боради.
Италия — А серия. 21-тур
17 январь 2026 йил, шанба.
Удинезе (Удине) — Интер (Милан) - 0:1
Гол: Мартинес — 20’
Манба: championat.com
Киритилди: 21:41, 17.01.2026. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар