Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нуфузли турнирнинг номдорлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Челси»га қарши ўйинда майдонга тушган Икер Касильяс ЕЧЛнинг мутлақ рекордчисига айланди. Ҳозирда «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган моҳир дарвозабон клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақада 152 марта иштирок этди. Келинг, қизиқарли турнирнинг номдор қатнашчилари билан танишиб чиқайлик.

152 учрашув - Икер Касильяс («Реал», «Порту»)

29 сентябрь оқшоми ЕЧЛдаги тарихий воқеага гувоҳ бўлдик. Таниқли посбон турнирдаги учрашувлар сони бўйича янги рекордни қайд этди. Икернинг дебюти бундан 16 йил аввал «Олимпиакос»га қарши баҳсда юз берганди. Посбон ўша мавсумнинг ўзидаёқ нуфузли совринни боши узра баланд кўтариш бахтига мушарраф бўлди. Илнер жароҳат олгани боис, финал беллашувида «Реал» дарвозасини Касильяс қўриқлаганди. Ўзининг 19 ёшли юбилейини Икер ажойиб совға билан нишонлаганди. Орадан 2 йил ўтгач, у яна турнир ғолибига айланди. Умуман, Касильяс «Қироллик клуби» билан 3та кубокка сазовор бўлган. Афсуски, у азалий рақиби - Хавини Мадрид клуби сафида қувиб ўтолмади. Лекин «Порту» билан ҳамкорликда «Челси»ни таслим этиб, пойтахтдан кетишига сабабчи бўлган Моуриньодан аламини олди.

151 учрашув - Хави («Барселона»)

Янги рекордчидан фарқли ўлароқ, Хави ўз жамоасига содиқ қолди. 1998 йилда ЕЧЛдаги дебютини нишонлаган футболчи 17 йил давомида фақат «Барселона»нинг зафарларига улуш қўшди. Хави 4 марта ушбу нуфузли соврин соҳибига айланди. Сўнгги марта «Ювентус»ни маҳв этиб, Қатарга йўл олди.

142 учрашув - Рауль («Реал», «Шальке»)

Турли сабабларга кўра 2 жамоада тўп суришга мажбур бўлган яна бир «Реал» афсонаси. «Қироллик клуби»даги 16 йиллик самарали фаолиятидан кейин ҳужумчи «Шальке»да ҳам бир неча йил юксак савияда ўйнади. 3 марта нуфузли совринни қўлга киритганидан ташқари, 2 марта турнирнинг энг яхши тўпурари унвонига ҳам сазовор бўлди. 142 учрашувда 71та гол урган Рауль ҳозир Месси ва Роналдудан кейин учинчи ўринни банд этиб турибди.

141 учрашув - Райан Гиггз («МЮ»)

Уэльслик футболчи ЕЧЛда илк марта 1993 йилда майдонга тушган бўлса, 2014 йилнинг 1 апрелида охирги беллашувини ўтказди. Энг нуфузли турнирда 21 йил! Узоқ йиллик фаолияти (ўзига хос рекорд) давомида Райан ажойиб барқарорликни намойиш этди, 2 марта (1999 ва 2008) нуфузли соврин соҳибига айланди.

 

125 учрашув - Кларенс Зеедорф

(«Аякс», «Реал», «Милан»)

Бу футболчи 3та жамоада ёлчитиб тўп сурганлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Тўғри, у дастлабки икки жамоасидан кўра, «Милан»да кўпроқ майдонга тушди. Зеедорф яна бир ажойиб кўрсаткични қайд этган. Ўзи тўп сурган жамоаларнинг барчасида у ЕЧЛ кубогига сазовор бўлган: «Аякс» ва «Реал» билан 1 мартадан, «Милан» билан 2 марта.

124 учрашув - Пол Скоулз («МЮ»)

«МЮ»нинг навбатдаги афсонаси. Гиггзга тегишли бўлган таърифларни Скоулз ҳақида ҳам бемалол такрорлаш мумкин. Фақат у ЕЧЛдаги иштирокини бироз кечроқ бошлаб, барвақтроқ якунлаган. Лекин таҳсинга сазовор натижаларни қайд этди.

120 учрашув - Роберто Карлос

(«Реал», «Фенербахче»)

«Реал»даги 11 йиллик фаолиятида Роберто 3та кубокни қўлга киритди. Бир неча марта турнирнинг рамзий термасидан жой олди. Қўшимчасига, жарима зарбаларини фантастик голларга айлантириш орқали нуфузли мусобақага ўзгача жило берди. Хуллас, эслашга арзийдиган ёрқин лавҳаларни туҳфа этди. «Фенербахче»да эса турнирдаги ўйинлари сонини 13тага ошириб олди.

 

116 учрашув - Криштиану Роналду («МЮ», «Реал»)

Португалиялик тўпурар ўз кўрсаткичларини яхшилаб олиш имкониятига эга. Боиси, у ҳам худди Касильяс каби нуфузли турнирдаги иштирокини давом эттирмоқда. «Қироллик клуби»нинг турнирдаги муваффақиятли иштирокини инобатга олсак, Роналду ҳар мавсумда 10-12 марта майдонга тушиши мумкин. Демак, унинг собиқ жамоадошидан ўзиб кетиши ҳақиқатга яқин. Аммо Криштиану учун асосий рақобат - тўпурарликда. Ҳозирча у ўз ҳисобига 80та голни ёзиб қўйган ҳолда Мессидан 3 баллга олдинда бормоқда. ЕЧЛ тарихида ҳали ҳеч ким шунча тўп киритмаган.

115 учрашув - Карлес Пуйоль («Барселона»)

Пуйоль «Барселона»нинг энг зафарли онларига гувоҳ бўлган. 15 йиллик фаолиятининг асосий қисмини сардор сифатида ўтказган. Карлес 3 марта нуфузли турнирда ғолиблик нашидасини татиб кўрди. «Барса»нинг сўнгги зафари унинг иштирокисиз қайд этилди.

112 учрашув - Тьерри Анри

(«Монако», «Арсенал», «Барселона»)

Тўпурарлик бобида ЕЧЛнинг бешинчи поғонасини банд этган франциялик форвард ҳозирча рейтингда ўнинчи ўринда бормоқда. Лекин жорий мавсумда ундан ўзиб кетишлари мумкин. Шунга қарамай, моҳир ҳужумчи халқаро ареналарда ўчмас из қолдиришга улгурди. Нуфузли совринни «Арсенал» билан ҳамкорликда қўлга кирита олмаган Анри азалий орзусини «Барселона» билан амалга оширишга аҳд қилди ва бунга эришди.

Энг яқин таъқибчилар.

Златан Ибрагимович (110 учрашув), Андрес Иньеста (109), Петр Чех (106), Виктор Вальдес (106), Жон Терри (105), Лионель Месси (100).

Гуруҳ босқичининг яна 2та учрашувидан кейин швециялик ҳужумчи ЕЧЛ рекордчилари рейтингида Анрининг ўрнини эгаллайди. Шунингдек, Андрес Иньеста, Жон Терри ва Петр Чех ҳам шу мавсумнинг ўзида франциялик касбдошларидан ўзиб кетиши мумкин. Лекин бунинг учун Андрес тезроқ ўз жароҳатидан фориғ бўлиши, «Челси» билан «Арсенал» эса турнирни барвақт тарк этмасликлари шарт.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:26, 19.10.2015. Ўқилди: 2653 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик