Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Райя: «Улар вазифамизни анчагина қийинлаштиришди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англиянинг «Арсенал» клуби дарвозабони Давид Райя Чемпионлар Лигаси 1/4 финали биринчи ўйинида Португалиянинг «Спортинг» жамоаси устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

«Доим жамоамга максимал даражада ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бугун ҳам мен учун, ҳам бутун жамоа учун яхши кун бўлди. Биз сўнгги дақиқада гол урдик. Иккала жамоа ҳам ўйнашни хоҳлаган жуда қийин баҳс бўлди. Шу сабабли тўпни назорат қилиш мушкул кечди. Улар ҳаётимизни анчагина қийинлаштиришди.

Ўйиннинг боришига ва якуний натижага катта таъсир кўрсатадиган бундай лаҳзаларга эга бўлиш жуда муҳим. Бугун ғалаба қозониш ва жавоб ўйини олдидан устунликка эга бўлиш аҳамиятли эди. Гарчи иккинчи баҳсда ҳам қийин бўлса-да.

Уларда яхши жамоа бор. Бугун бу яққол кўринди. Уларга қарши ўйнаш мураккаб, улар жуда яхши футбол намойиш этишади ва йўқ жойдан вазият ярата олишади. Хавф уларнинг стандарт вазиятларидан ҳам келиб чиқади, шунинг учун ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак», — дея Райянинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.

Киритилди: 15:48, 08.04.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик