Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба.

  • «A» Серия
      • 07.01.2026 00:45
      • Сассуоло
      • 0:3
      • Ювентус
      • 07.01.2026 22:30
      • Болонья
      • 0:2
      • Аталанта
      • 07.01.2026 22:30
      • Наполи
      • 2:2
      • Верона
      • 08.01.2026 00:45
      • Парма
      • 0:2
      • Интер
      • 08.01.2026 00:45
      • Торино
      • 1:2
      • Удинезе
      • 08.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 08.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Женоа
      • 07.01.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 08.01.2026 00:30
      • Борнмут
      • 3:2
      • Тоттенхэм
      • 08.01.2026 00:30
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 08.01.2026 00:30
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Астон Вилла
      • 08.01.2026 00:30
      • Эвертон
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 08.01.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Челси
      • 08.01.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 1:1
      • Брайтон
      • 08.01.2026 01:15
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 08.01.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 4:3
      • Лидс
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.01.2026 16:30
      • Япония
      • 5:0
      • Сурия
      • 07.01.2026 16:30
      • Жанубий Корея
      • 0:0
      • Эрон
      • 07.01.2026 19:00
      • Ўзбекистон
      • 3:2
      • Ливан
      • 07.01.2026 21:30
      • Қатар
      • 0:2
      • БАА
      • 08.01.2026 16:30
      • Австралия
      • -:-
      • Таиланд
      • 08.01.2026 19:00
      • Ироқ
      • -:-
      • Хитой
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 18 42
2 Милан 17 38
3 Наполи 18 38
4 Ювентус 19 36
5 Рома 19 36
6 Комо 18 33
7 Аталанта 19 28
8 Болонья 18 26
9 Лацио 19 25
10 Удинезе 19 25
11 Сассуоло 19 23
12 Торино 19 23
13 Кремонезе 18 21
14 Кальяри 18 18
15 Парма 18 18
16 Лечче 18 17
17 Женоа 18 15
18 Фиорентина 19 13
19 Верона 18 13
20 Пиза 19 12

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пиза 0-3 Комо
19-тур Лечче 0-2 Рома
19-тур Сассуоло 0-3 Ювентус
19-тур Болонья 0-2 Аталанта
19-тур Наполи 2-2 Верона
19-тур Парма 0-2 Интер
19-тур Торино 1-2 Удинезе
19-тур Лацио 2-2 Фиорентина

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол спорт қироли: Бунга 4та далил бор

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сиз қайси спорт турнинг устаси бўлманг, қалбингиз барибир уларнинг қироли – футболга тортади. Ушбу мақолада сиз спортнинг суперюлдузлари миллионлар ўйинига қандай ишқибозлик қилишлари тўгрисидаги олтита фактдан хабардор бўласиз.

Теннис

Рафаэл Надалнинг футбол бўйича жаҳон кубогини қўлга киритиши

20120507_nadal-57

Испанияда футболнинг бошқа спорт турларидан ҳукмронлиги ёрқинроқ кузатилади. Бу ерда футболга барча, ҳатто бошқа спортчилар ҳам ишқибозлик қилишади.Чет эллик юлдузлар “Барселона”га ошиқ бўла бошласалар, асли испанияликлар “Реал”нинг гуллаб яшнашига ишонишади. “Қироллик клуби”нинг энг машҳур ишқибозлари қаторида “Формула-1” бўйича жаҳон чемпиони Фернандо Алонсо, велопойгачи Алберто Контадор ва теннисчи Рафаел Надалларни санаб ўтишимиз мумкин. Надал футболга шундай ошиқ бўлганки, ҳатто “қизил фурия”га муҳлислик қилиш учун 2010-йилги ЖАРдаги жаҳон чемпионатига ҳам борганди. У ерда у Испания терма жамоасининг финалдаги муваффақиятидан сўнг кийим алмаштириш хонасида футбол бўйича жаҳон кубогини кўтарган ҳолда суръатга тушганди. Надалнинг ёшлигида “Барселона” либосида тушган суръатлари ҳам пайдо бўлганди. Бироқ у амакиси Мигел Анхелнинг каталонияликлар сафида тўп сургани учун шундай қилган. Бироқ унда бўлғуси теннис юлдузи ҳўмрайган ҳолда кузатилади. Теннисчи ўз тақвимининг тиғизлигига қарамай “Реал Мадрид” ўйинларини қолдирмай кузатиб боришга ҳаракат қилади. “Қироллик клуби” футболчилари ҳам бунга жавобан Надалнинг Мадриддаги Мастерс серияси турнирларидаги чиқшларига мунтазам равишда ташриф буюриб туришади.

Теннисчи маридликларнинг турли хил реклама роликларида ва хайрия акцияларида иштирок этиб келади. Унинг ўзи ҳам ҳардоим ракеткадан фойдаланмаган ҳолда тўп билан ўйнашга тайёр. Спортчифутбол оламида юз бераётган ўзгаришлардан доимий равишда хабардор бўлиб туради ва баъзан уларда иштирок этиб ҳам туради. Баҳорда у муҳлисларни Икер Кассиласга хуштакчалмасликка чақирганди. Кейинчалик эса коррупция можароси сабабли Йозеф Блаттерни ФИФАни тарк этишга  чақирганди.

Енгил атлетика

Нега Усэйн Болт Луи ван Гални ёқтирмайди

880007-14795857-640-360

Усэйн Болт машҳур футбол ишқибозларидан бири ҳисобланади. Бир куни ямайкалик спортчи “Манчестер Юнайтед”нинг муҳлиси эканлигини яшириб ўтирмади. Шу билан бирга у футбол юлдузи Криштиану Роналдуга ҳам ишқибозлик қилади. Сайёрамизнинг энг тезкор кишилари “Манчестер Юнайтед”нинг Каррингтондаги машгғулотлар базасида танишишганди. Биргаликдаги фотосессия ва самимий мулоқотдан сўнг улар тажриба алмашишга ўтишди. Болт Роналдуга сипрентерлик маҳоратини ривожлантириш ва асосан тезликни ошириш борасида маслаҳатлар берди. 2012-йилда 3 карраОлимпиада чемпионига айланган Усэйн Болт яна кимгадир маслаҳат бермоқчи бўлди: “ чемпионлик яна “Манчестер Сити”га қолиб кетмаслиги учун қўлимдан келган барча нарсани бажармоқчиман. Нани ва Эшли Янг ҳам жуда тезкор ва техник ўйинчилар. Улар фақатгина олдинги Роналдуга ўхшаб кўпинча тўпни олдириб қўйишади. 2009-йилда биз Криштиану билан шуғулланганимиздан сўнг у ҳар мавсумда 40 тадан гол ура бошлади. Сер Алекс истаган пайтда мени чақириши мумкин. Мен ҳардоим ёрдамга тайёрман, чунки, “Юнайтед” – бу менинг жамоам”, — дея таъкидлаганди.

Луи ван Гал “МЮ”га келганда, Болт мамнунбўлиб, енгил атлетикадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг севимли жамоасида ўйнашистаги борлигини ҳам тасдиқлаганди.Бироқ бироз вақт ўтгандан сўнг Болт: “Ван Галдек одам билан келишиб бўлмайди. Менимча, жамоани ўз услубида ўйнатиш лозим. Ван Галнинг тактикаси “МЮ”га мос келади деб ўйламайман. У барча футболчиларни алмаштирган ҳолдагина ўз услубини жамоага сингдира олади. Ван Гал тўпни назорат қилишга эътибор қаратади, лекин “МЮ” умуман бундай жамоа эмас”, — дея ўз норозилигини яширмаганди.

Болт бирнеча бор“Реал”, “Бавария” ва “Челси” машғулотларида қатнашган шунинг учун, спринтерлик қобилиятларидан фойдаланиш мақсадида у ўзига жамоа топа олади.

Шахмат

Магнус Карлсен “Реал” ўйинларини очиб берди

729x

Шахматнинг супер юлдузи, ушбу спорт турнинг учта йўналиши: классик, рапид ва блиц бўйича  яққол чемпиони – Магнус Карлсен.  У “дунёнинг энг ёш шахматчиси”дан тортиб барча турдаги рекордларни янгилади. Икки йил муқаддам Тиме журнали Магнусни “Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси” рўйхатига киритди.

Карлсен учун футбол шунчаки танилиш учун шуғулланадиган ўйин эмас. Бу борада у рекламаларда ҳаттоки миллионлар ишлашга ҳам муваффақ бўлган. Озарбайжоннинг Шамкир шаҳрида бўлиб ўтган турнирда Магнус толиқишни бошлади: “Мусобақа ўрталарига келиб менга ҳатто ҳеч нарсанинг қизиғи ҳам қолмади. Икки марта кетма-кет мағлубиятдан сўнг “ўргилдим мусобақангдан, ҳаммаси жонимга тегди” – дейишга ҳам тайёр эдим. Аммо, биз у ерда футбол ўйинида қатнашдик ва бу мен учун асабийлашишларни ўтиб кетиши учун жуда муҳим экан”. Магнус ушбу футбол ўйинидан сўнг Озарбайжон Шахмат федерацияси вице-президенти Фаик Ҳасановни ютиб қўйишига салқолганди. Ўшанда Ҳасанов ёш шахматчини айёрлик ишлатибгина мағлубиятга учратганди.

Гувоҳларнинг хабар беришларича, норвегиялик шахматчи футболда ажойиб  ўйнай олади.Унинг техникасига бутун “Сантяго Бернабеу” икки марта “Реал”нинг ўйинини бошлаб берганда гувоҳ бўлишган. У “қироллик клуби”нинг муҳлиси эканлиги маълум бўлгандан сўнг президент Флорентина Переснинг шахсан ўзи таклифнома йўллаганди. Муҳлислар билан лиқ тўла “Бернабеу”да Карлсен майдонга тушиб табассум қилди ва бирма-бир ҳамманинг қўлини сиқиб чиқди. Бу воқеа  Лиссабондабўлибўтган Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашувида юз берганди.

Баскетбол

Кобе Браянтнинг шкафида кимнинг шарфи осилган

626265

Кармело Ентони 2016-йилдан Шимолий Америка футбол лигасида (НАСЛ) ўйнашни бошлайдиган “Пуерто-Рико” раҳбарига айланди, Меджик Джонсон ўз дўстлари билан Лос-Анжелесда футбол жамоасига асос солиш учун 100 миллион маблағ ажратишди, Лербон Джеймсеса “Ливерпуль” акцияларига эгалик қилади ва Бекхемга “Маями” борасида кўмаклашмоқчи. Баскетболчилар ҳали фаолиятларини якунламай туриб оммавий равишда футболга мурожаат қилишмоқда.

ESPN нашри футболга ишқибоз бўлиб қолган НБА юлдузлари ҳақида ёзганда беш карра жаҳон чемпиони Кобе Браянтни ҳам улар рўйхатига киритди.Унда Браянт “ЕСПН менга футболни севишни ўргатмоқда. Мен бу спортга Паоло Малдини давридан буён қизиқиб келаман”, — дея таъкидлаганди. Гап шундаки, Браян “Милан”да улғайди.Унинг отаси Джо ҳам баскетболчи эди. НБАнинг савиясини кўтармоқчи бўлганларида улар оиласи билан Италияга кўчиб ўтишади. Бу пайтда Кобе 6 ёшда эди. 13 ёшга тўлганда ортга қайтишларига тўғри келди. Бироқ, Италияда ўтган 7 йил италян тилини ўрганиб олишга ва футболга муҳаббат уйғонишига етарли бўлди. Браянт ҳатто улар АҚШга кўчиб кетмаганларида футболчи бўлмоқчилигини ҳам айтган.

Кобе “Милан” клубига муҳлислик қилади: “Лос-Анжелесдаги шкафимда “Милан”нинг шарфи ва футболкасини осиб қўйганганман. Мен ҳардоим уларнинг ишқибозибўлганман”. 2013-йилда Кобе Миланга ташриф буюрганида унга ўзининг номи туширилган клуб футболкаси совға қилишади. Тўғри, “россонерлар”габўлган муҳаббати унга икки йил мобайнида “Барселона” либосини кийишида тўсқинлик қилмади. У ҳатто хайрия ўйинларида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилишга ҳам муваффақ бўлди. Кобе 2013-йилги Конфедерациялар кубогидан сўнг: “Футболнинг баскетболдан фарқи унинг ишқибозлар томонидан дин сифатида эътироф этилишидадир”, дея таъкидлаганди. 2014-йилги Жаҳон чемпионатида эса барча баскетболчиларни “мен 6 ёшимдан 14 ёшимгача ҳар куни футбол ўйнардим. Чиндан ҳам футбол менинг энг севимли спортим”, — дея лол қолдирганди. Кобе футболчилар билан биргаликда кўплаб реклама роликларида қатнашиб келади. Браянт, Месси ва Агуэро иштирокидаги “ФИФА-16”нинг рекламаси ҳамда Месси ва Браянтлар рақобати акс этган Туркиш Аирлине компаниясининг рекламалари бунга яққол мисол бўла олади.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 15:51, 20.10.2015. Ўқилди: 3573 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Наполи Расмус Хейлунд 7
4 Удинезе Николо Дзаньоло 6
5 Комо Нико Пас 6
6 Интер Маркус Тюрам 6
7 Ювентус Кенан Йылдыз 6
8 Комо Анастасиос Дувикас 6
9 Милан Рафаэл Леау 6
10 Интер Хакан Чалханоглу 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.