"Сўғдиёна" бош мураббийи Анвар Ғофуров Суперлиганинг 6-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон"га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
— Бугунги рақибимиз эгаллаб турган ўрнини тасодиф деб ҳисоблайман, шу боис бу фикрни футболчиларга алоҳида таъкидлаб, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик.
— Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?
— Ассалому алайкум. Қийин ўйин бўлишини олдиндан кутгандик. Бу ҳақда йигитлар билан ҳам гаплашган эдик. Сабаби, рақибимиз ҳозирги ўрнида эмас — улар аслида турнир жадвалининг юқори поғоналарида бўлиши керак бўлган жамоа. Шу боис уларнинг бугунги ўрни маълум маънода тасодиф, деб ҳисоблайман. Бу фикрни футболчиларга ҳам алоҳида таъкидлаб, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик.
— Сиз ОКМКнинг ҳозирги жадвалдаги ўрнини тасодиф деб баҳоладингиз. Бугунги ўйин эса бунинг акси бўлиши мумкинлигини кўрсатмадими?
— Бу саволга аниқ жавоб бор: ҳақиқатни майдон кўрсатади. Лекин бизнинг ҳам ўз режа ва мақсадларимиз бор. Жамоа сифатида доимий ишлаяпмиз ва ҳар бир ўйинга юқори мақсадлар билан чиқамиз.
— Жамоага келганингиздан сўнг натижалар ижобий томонга ўзгарди. Бугунги ўйинда ҳам ғалабали серияни давом эттириш нияти бўлган эди, шундайми?
— Албатта, ҳар бир ўйинга ижобий натижалар сериясини давом эттириш нияти билан чиқамиз. Аммо футбол шундай ўйин — ҳар доим ҳам режалар тўлиқ амалга ошавермайди. Рақиб ҳам жиддий қаршилик кўрсатади. Бугунги учрашувда йигитлар охиригача кураш олиб боришди ва сўнгги дақиқаларда гол уриб, дуранг натижани қайд этишди. Энг муҳими, жамоа мағлубиятдан қутулиб қолиб, иродали ўйин намойиш этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).