Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 2:0
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Хоразм 5 7
8 Андижон 4 6
9 Навбаҳор 4 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор - Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артур Геворкян: “Агар чемпион бўлсак сочимни калга олдираман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жамоамиз сардори ва етакчиси Артур Геворкян Ўзбекистон кубогисоҳибига айланганидан сўнг клуб расмий сайтига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

– Финалдан кейинги таассуротлар қандай? Кубокдаги ғалаба таъми қандай экан?

– Жуда ажойиб ҳиссиётларни бошдан кечирмоқдаман. Сўнгги бор фақат 2011 йилда ОФК кубогини қўлга киритганимизда шундай ўзимни бахтли ҳис этгандим. Жуда хурсандман. Мени фаолиятимда бошқа бу каби катта ютуқлар бўлмаган. “Насаф” тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритганимиздан бениҳоятда бахтиёрмиз. Тарихга кириш доимо ёқимли. Жамоамиз учун фойдамиз текканидан хурсандмиз. Тўғриси, ажойиб ҳиссиётлар оғушидаман. Футболчилик фаолиятимдаги орзуларимдан бирига эришдим.

– “Насаф” ўз тарихида иккита кубокни қўлга киритди. Бири ОФК кубоги ва мана энди Ўзбекистон кубогида ҳам зафар қучилди. Бу ютуқларни қўлга киритилишида сен асосий футболчи сифатида иштирок этдинг. Геворкян “Насаф” жамоасида ўчмас изқолдирмоқда. Сен ўзингни жамоанинг афсонаси дея ҳис қилишни бошладингми?
– Мен ҳали ўзимни “Насаф“нинг афсонаси дея олмайман. Ҳар бир ўйинга майдонга тушаётганда ҳаммасини бошқаттан бошлашга ва ўша учрашувга бор диққат эътиборни қаратишга ўрганганман. Буни ҳис этишнинг иложийўқ. Лекин жамоанинг ушбу муваффақиятларида ўз ҳиссамни қўшганим жуда ёқимли ва бу нарса мени янада кучлироқ бўлишга ундайди.

– Ўзбекистон кубогини қўлга киритганингдан сўнг майдондан ташқарида сени биринчи бўлиб ким табриклади?
– Рафиқам мени биринчилардан бўлиб ушбу ажойиб натижа билан қутлади. Рафиқам ва бутун оилам ўйинни интернет орқали кузатибборишди ва мени муваффақиятимдан хурсанд бўлишганини айтишди. Оила аъзоларим, рафиқам телефон қилиб табриклаб қўйишди. Болаларим ҳам “Насаф“га мухлислик қилишди ва ғалабадан хурсанд бўлиб, мени табриклашди. Бу ёқимли албатта.
– Жарима зарбаси белгиланганда сен гол уришинга қанчалик ишонгандинг?
– Тўғриси, аниқ гол бўлади деб ўйламагандим. Тўпни нуқатага қўйиб, голуришим керак деб ният қилдим ва буни жуда истадим. Ҳисоб 0:0 эди ва мени голим жамоамизни олдинга олиб чиқарди. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланганим жуда яхши бўлди. Иккинчи голни киритилиши ҳам биз учун жуда тез ва омадли бўлди.  Иккита голни кетма-кет урганимиз бизга фойдакелтирди.

– Финалдан олдин бирорта билан баҳс бойлаганмидинг ёки кимгадирниманидир ваъда берганмидинг?
– Ҳа, бир тинишимга агарда кубокда зафар қучсак битта нарсани ваъда қилгандим. Ушбу гаровда ютқазганимдан хурсандман. Асосийси биз Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик. Унга эса берган ваъдамни бажараман.

– Нима деб ўйлайсан, “Насаф” чемпионлик учун ҳаракат қилиб кўрса бўладими?
– Албатта, биз охиригача курашамиз. Қўл силташ йўқ. Биз ҳар доим чемпионлик учун курашиб келганмиз. Бу сафар ҳам имконият борича яна бир орзуимни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўраман. Агарда қолган барча ўйинларда ғалаба қозонсак ва рақибларимиз очко йўқотса, унда бизда ҳам чемпион бўлиш учун имконият пайдо бўлади. Муҳими, нима бўлган тақдирда ҳам қолган ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак ва мақсадимиз сари олға интилиш лозим.

– Сен Ўзбекистон кубогини қўлга киритганинг учун танишингга ваъдақилган нарсани олиб беришингни айтдинг. Тасаввур қиламиз, бу йили “Насаф” чемпионликни ҳам расмийлаштирди. Агарда шу ишамалга ошса сен сочингни олиб ташлаб, имижингни алмаштиришга рози бўлармидинг? Чемпионлик учун сочингни қурбон қилишга тайёрмисан?
– Майли, кўнганим бўлсин. Бу мен учун қийин нарса эмас аслида. Агарда ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритадиган бўлсак, эртаси куни сочимни олиб ташлайман. Келишдик (кулади). Мен бу гаровда ҳам ютқазишни истайман ва бунга тайёрман.

– Сени мухлислар “Қирол Артур” деб аташади. Клуб расмий твиттери эса сен гол урганингда Артур Голураркян атамасини ишлатади. Бу сенга қанчалик ёқади?
– Мухлислар ўз севимли футболчиларини ўзлари истагандек, ўзларига маъқул келгандек аташади ва улар бунга ҳақли. Лекин бу муваффақиятларни фақат мен билан боғлашларига қаршиман. Мен бир ўзим майдонда шерикларимсиз ҳеч нарса қила олмайман. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг меҳнати самараси эвазига шу даражага етдик деб биламан. Мени Қирол Артур, Голураркян бўлишимга ҳам шерикларим сабабчи деб биламан. Жамоадошларим бўлмаганида мени балки ҳеч ким танимасмиди, шу даражага чиқардимми йўқми…

– Кейинги мавсумда ҳам жамоада қоласанми?
– Бу ҳақида ҳали гаплашганимиз йўқ. “Насаф” менга ҳали янги шартнома таклиф қилганича йўқ. Бошқа жамоалардан таклифларим бор. Аммо“Насаф” билан ҳали бу масала бўйича стол атрофида ўтириб келажак  ҳақида гаплашиб олганимиз йўқ. “Насаф” мени жуда яхши билади ва мен ҳам уларни. Шу боисдан ҳали бемалол бу ҳақида бафуржа гаплашиб олишга улгурамиз. “Насаф” мен учун жуда қадрдон жамоага айланган. Бу ерда фақат шартнома ёки шунчаки футбол ўйнаш учун қолмаганман. “Насаф“да ўзимнинг энг яхши йилларимни ўтказмоқдаман. Барча эришган ютуқларим ҳам айнан шу жамоа билан боғлиқ. Янги шартномани келишиш муаммо туғдирмайди. Бу клубни мен ҳеч қачон унутмайман. “Насаф” менучун шунчаки оддий клуб ёки жамоа эмас. Бу ерда катта оила бор ва  ҳамма бир-бирини жуда қаттиқ ҳурмат қилади.

 

Шаҳбоз БЕҒАМОВ суҳбатлашди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 19:46, 20.10.2015. Ўқилди: 4351 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик