Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ношуд», сариқ чақага арзимас жамоа!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Матбуот Голландия термаси муваффаҚиятсизлиги ҳақида. Табиийки, Нидерландияда маҳаллий нашрлар мамлакат термасини Евро-2016 саралашидаги омадсизлиги учун кескин қораламоқда. Газеталарда кўплаб камситувчи иборалар ҳам кўзга ташланмоқда.

«Бутун Европага кулгу». De Telegraaf газетаси муқовасида «Оҳ, оҳ, «лоларанглар!» ёзуви порлади. Унинг иккинчи саҳифасида эса йирик ҳарфлар билан «Қандай шармандалик!» сарлавҳаси берилди. Тушунарлики, Нидерландиянинг энг йирик газетаси журналистлари умумий ҳолатга баҳо беришда рўйхотирликни йиғиштириб қўйишди: «ЖЧ-2014да 3-ўринни олганимиздан сўнг ҳозирги жамоамиз бутун Европага кулгу бўлди. Бизнинг жамоа Евро-2016дан четда қолганини англаш жуда ноқулай ва оғриқли».

Голландия футбол иттифоқи директори Берт ван Оостен ҳам алоҳида танқидларга муносиб  кўрилди: «Ван Оостен ўзининг тушунарсиз фикрлари ва чеки йўқ қаттиққўллиги билан футбол соҳасида ишлашга нолойиқ эканини кўрсатиб қўйди. Лекин у айсбергнинг чўққиси, холос. Бу омадсизлик бутун голланд футболига огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Зеро, «лоларанглар»нинг омадсизликлари футболимиз таълимоти, машғулотлар тизими, мутахассисларимиз ва миллий чемпионатимизга улкан зарба бериши мумкин».

«Ажойиб ва гўзал шармандалик». AD нашри таҳлилчиси Сьорд Муссу шундан ёзди: «Бизнинг йирик турнирлардаги ҳар бир муваффақиятсизлигимизда ўзига хос сабаблари бор: «Парк де «Пренс»да Мишель Платини ижросидаги жарима зарбаси, Испания-Мальта ўйинидаги 12:1 ҳисоби, Жорж Грюннинг бош билан йўллаган тўпи... Бироқ ҳозир лоақал битта сабаб йўқ! Эҳтимол, ҳаммаси Чехияда, Янматнинг автоголи билан бошлангандир. Балки Гус Хиддинкнинг беҳуда уринишлари биландир. Ёки Рейкьявикда жамоамизни музлар ва қор одамлар ўраб олишганидан бошландими? Эҳтимол, ҳаммасига Бруно Мартинс Инди айбдордир? Агар шармандаликка ҳам гўзал иборасини қўллаш жоиз ҳисобланса, унда жамоамиз ниҳоятда ажойиб ва гўзал тарзда шарманда бўлди».

«Бошқарувсиз ва елкансиз кема». «Бу шубҳасиз, футболимиз тарихидаги энг ёмон саралаш босқичи, - дея бонг уришди De Volkskrant газетаси журналистлари. - «Амстердам Арена»да Голландия термасини профессионал футболдаги мутлақо арзимас хилқатга айлантиришди. Бу ношуд, сариқ чақага арзимас жамоа Евро-2016да нима қиларди? Энди жиддий ўйлаш керак. Жамоани янгитдан тузиш лозим, эҳтимол, янги мураббий билан. Хуллас, Голландия термаси 2015 йили бошқарувсиз ва елкансиз кемага ўхшаб қолди - ўйин чизмаси, мураббийлик иши, руҳий тайёргарлик ва шиддаткорлик нуқтаи назаридан шундай. Ачинарлиси, жамоамизда энди ҳеч нарса йўқ».

«Тотал инқироз». Умуман, бутун Европада ҳам голландларнинг омадсизлигига бефарқ қарашмаяпти. Мисол учун, Буюк Британиянинг Daily Mail нашри одатий кинояга асос топди: «Тотал футбол? Йўқ, бу тотал инқирозга ўхшаяпти. Ҳаётнинг ривожланишига қаранг - Уэльс, Ш.Ирландия, Албания ва Исландия термалари Франциядаги байрам иштирокчиларига айланишди, голландлар эса Евро-2016ни телевизор қаршисида бодроқ еганча томоша қилишади».

«Голландия уйида ўтиради». Бельгияликлар ҳам қўшниларига «алангали салом» йўллаш имкониятини қўлдан чиқаришмади: «Ҳозир биз от устидамиз, Голландия термаси эса уйида ўтиради, - деб ёзилди Het Nieuwsblad газетасида. - Голландлар Чехия термасига қарши ўйинда ҳужум бобида шундай ношуд кўринишдики, Петр Чех дарвоза олдида ётиши ҳам мумкин эди. «Лоларанглар»нинг қўлларидан келгани ҳакамлар ва рақиблар билан жанжаллашиш бўлди, холос».

Туркиянинг Fotomac нашри мамлакат термасининг Евро-2016га йўл олгани муносабати билан ғалабага улуш қўшганларнинг фамилияларидан ўзига хос Эйфель минораси «барпо этди».

Италиянинг Corriere dello Sports газетаси эса, «Скуадра Адзурра»ни шунчаки, табриклади, лекин жамоа тайёргарликка зўр бериши шартлигини ҳам қўшимча қилди: «Италия, сен кучлисан!»

А.Аҳмедов тайёрлади

Манба: "ИНТЕРФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 21:47, 20.10.2015. Ўқилди: 4776 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик