Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2914]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2619]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2596]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2353]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [2048]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1993]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1949]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1552]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1410]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1279]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [17]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [8]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Оқ-тепа” олий лигага яқинлашмоқда!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Якуний босқич
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафта Ўзбекистон биринчилигида иккинчи босқичнинг 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Яна тўрт турдан сўнг мусобақага якун ясалади. Шу кетиш бўлса, олий лига йўлланмасини қўлга киритган жамоа номини келаси ой аввалида билиб оламиз шекилли? Боиси, мазкур турда асосий даъвогарлар ғалаба нашидасини сурди. Натижада пешқадамлар орасидаги очколар фарқли сақланиб қолди.

“Бўёқчилар”га беш дақиқа кўп ва камлик қилди!
Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди. “ЎзДонгЖу”ни қабул қилган “Обод” голлар шоусида меҳмонларни “таслим” қилишнинг уддасидан чиқди. Мезбонларнинг иккита голига муносиб тарзда жавоб қайтарган “бўёқчилар”га учинчи голдан сўнг вақт етмай қолди ёки вақт кўплик ҳам қилди. Яъни, ўйин 85-дақиқада тугаганида меҳмонлар пойтахтдан ўта муҳим очкони қўлга киритиб қайтарди. Агар вақт сал кўпроқ бўлганида балки учинчи голни ҳам уришармиди? Хуллас, Тошкентда 3:2 ҳисобида ютқазган “ЎзДонгЖу” йўлланма учун бўлаётган курашда “Обод”ни олдинга ўтказиб юборди. Бу ёғига жамоаларни беш очко ажратиб турибди. Қолган тўрт турда мазкур фарқ йўққа чиқиши учун “бўёқчилар”нинг ўзлари ҳам очко йўқотмаслиги керак, қолаверса, пойтахтликлар ҳам очко йўқотиши шарт! Лекин бунга ишониш қийин, аммо чемпионатнинг деярли ҳар бир турида кутилмаган натижалар қайд этилаётгани ҳам барчага маълум. Аввалги мақоламизда айтиб ўтганимиздек, “Обод”ни кетма-кет учта муҳим ўйин кутиб турганди. Бобур Зуҳриддинов шогирдлари биринчи тўсиқдан эсон-омон ўтишнинг уддасидан чиқа олишди. Энди Фарғонанинг икки клуби билан ҳисоб-китоб қилишади. Бу беллашувларда ҳам пойтахтликларга худди “бўёқчилар” билан бўлгани сингари осон бўлмайди. Агар жамоа шу тўсиқлардан ҳам йўқотишларсиз ўтса, мавсумни камида иккинчи ўринда якунлайди. Мабодо пешқадам “Оқ-тепа” очко йўқотадиган бўлса, биринчи ўринга ҳам чиқиб олиш учун имконият пайдо бўлади. Лекин Илдар Сакаев бошчилигидаги “Оқ-тепа” йўл қўярмикан? Сабаби, турдан-турга янада яхши ўйин намойиш қилаётган пешқадам бу сафар Қаршида “Насаф-2”ни “янчиб” ташлади. “Насаф”нинг асосий жамоаси Жиззахда Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувида ўйнайдиган кун ёш “аждарлар” ўз уйида биринчи лига пешқадамини қабул қилиб, тажрибали рақиб олдида ожиз қолди. Ваҳоланки, Нурали Султонов шогирдлари Тошкентдаги учрашувда мезбонларга жуда жиддий қаршилик кўрсатган эди. Қаршида бунга гувоҳ бўлмадик. Бу натижада ҳам ўз аксини топди – 0:5. Аҳамиятлиси, тўпурарлар баҳсида ҳам “Обод” ва “Оқ-тепа” жамоалари аъзолари пешқадамлик қилмоқда. Мазкур турда Темур Ҳакимов дублга эришган бўлса, тўпурарлар Алишер Азизов ва Шоҳруз Норхонов эса, ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Қолган тўрт турда ҳам бу ҳужумчилар фаолликни тўхтатмаса, тўпурарлик шу футболчиларнинг бирига насиб қилиши ҳеч гап эмас!

Кетма-кет бешинчи учрашувда ғалаба нашидасини сураётган “Зомин” 12-турдан кейин тўплар нисбатига кўра, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Аҳамиятлиси, сўнгги беш турда фақат “Зомин” ғалаба қозонган. Ҳатто пешқадамларнинг ҳисобида ҳам биттадан мағлубият бор. Албатта бу эътиборга молик натижа. “Зомин” охирги марта 14 сентябрда (7-тур) Тошкентда “Оқ-тепа”га йирик ҳисобда ютқазганди. Жамоа шундан бери ҳатто дуранг нелигини ҳам билмай келмоқда. Керак бўлса, пешқадамнинг ўзи ҳам Зоминдан очкосиз қайтди. Кўрамиз, иштаҳаси очилган “Зомин”нинг “қорни қачон тўяр экан?” Ёки қачон мағлубиятсиз сериясига нуқта қўяр экан? 

Иккинчи босқич бошланганида олий лигага чиқишга асосий даъвогар дея эътироф этилган “Хоразм” энди росткамига курашдан чиқди, шекилли? Боиси, Вали Султонов шогирдлари бу турда молиявий ҳолати ўзларидан-да, ёмонроқ бўлган “Ёзёвон-Лочинлари”ни қабул қилиб, нурсиз дурангга эришди. Қойил қоладигани шуки, ёзёвонликлар Республикамизнинг икки узоқ ҳудудига уюштирган сафарларидан тўрт очко олишнинг уддасидан чиқди. Буни унча-бунча жамоа уддалай олмаётган бир вақтда “Ёзёвон-Лочинлари”га қойил қолиш керак. “Хоразм”га келсак, жамоани пешқадам билан 10 очко ажратиб турибди. Гарчи “Оқ-тепа” сўнгги турни Хоразмда ўтказса-да, катта эҳтимол билан мазкур ўйин “олий чиптаси учун учрашувга” айланмайди. Чунки қолган турларда тошкентликларнинг очко йўқотишини тахмин қилиш қийин. Боз устига, “Хоразм” ҳам охирги ўйинга қадар фақат ғалаба қозонишига ишониш мушкул. Хуллас, жамоа энди келаси йил олий лига ҳақида ўйлаб кўрадиганга ўхшайди. 

12-турда дилни хира қиладиган воқеа ҳам рўй берди. 1-лиганинг мустаҳакам клубларидан бири “Косонсой” ҳам молиявий муаммоларга ўралашиб қолган шекилли, жамоа ўтган ҳафта Нукусга бора олмади. Натижада жамоага техник мағлубият ёзилди. Юқори ўринларни кўзлаётган “Цементчи” ўтган турда муҳим очколарни бой бериб, тепага чиқиш имкониятини деярли йўққа чиқарди. Муборакда “Машъал-2” меҳмони бўлган қувасойликлар дурангга эришишди. Чемпионатнинг ҳақиқий аутсайдери “Ғиждувон” ўтган ҳафта ўзининг энг йирик ғалабасини қўлга киритди. “Хотира-79” Ғиждувонда 5:0 ҳисобида ютқазиб қўйди. Кетма-кет «Обод» ва “Зомин”га ютқазган “НБУ-Осиё” бор аламини “Локомотив-БФК”дан олди. “Темирйўлчилар” эса, кетма-кет иккинчи учрашувда ўз дарвозасидан тўрттадан гол олиб чиқмоқда. Мавсум якунланишига 4та тур қолганида шунга гувоҳ бўляпмизки, буёғига пешқадамлар қандайдир кутилмаган хатоларга йўл қўймаса, энди уларга етиб олиш мушкул. Хусусан, “Оқ-тепа”дан биринчи ўринни тортиб олиш қийин. “Обод” ҳам бошқа хато қилмасликка ҳаракат қилади. Қолганлар уларни қувишда давом этади. 

13-тур олдидан
13-тур бизга бир қатор қизиқарли учрашувларни тақдим қилади. Турнинг учта марказий учрашувининг ҳаммаси водийда ўтказилади. Турнир жадвалида ёнма-ён турган клублар ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Жумладан, Пайшанба куни “Зомин”нинг беш ўйинлик ғалабали серияси тўхтатиш мумкин. Сабаби, жамоа 13-турда Андижонда “ЎзДонгЖу” меҳмони бўлади. Мабодо “бўёқчилар” ҳам зоминликлар йўлини тўса олмаса, унда “Зомин” учинчи ўринни деярли нақд қилади. Агар аксинча бўлса, “бўёқчилар” олий лига йўлланмаси учун курашга яна қўшилади ва учинчи ўринга ҳам мустаҳкам жойлашади. Мазкур ўйин ҳам қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. 

Турнир жадвалида 5-6 – ўринларни эгаллаб турган “Хоразм” ва “Цементчи” пайшанба куни Қувасойда майдонга чиқишади. Юқори ўринларни эгаллаш учун бироз кечиккан қувасойликлар пайшанба куни ўз уйида очко йўқотадиган бўлса, юқоридагилардан деярли ортда қолиб кетади. Аксинча, ғалаба қозонадиган бўлса, очколар бўйича “Хоразм”га етиб олишдан ташқари, курашда давом этади. 

Пешқадамлардан бири “Обод” ўз уйида унча-бунча рақибга очко бермайдиган “Ёзёвон-Лочинлари” меҳмони бўлади. Ёдингизда бўлса, биринчи даврада пойтахтликлар Тошкентда йирик ҳисобда ғалаба қозонганди. Ёзёвонликлар шу мағлубият аламини олиш учун ҳам пайшанба куни ғалаба қозонишга мажбур. Қолаверса, “Ёзёвон-Лочинлари” 13-турда матонатларини кўрсатадиган бўлса, бундан нафақат мезбонлар, балки “Оқ-тепа”, “Зомин”, “ЎзДонгЖу”, “Хоразм” манфаатдор бўлади. 

Борган сари олий лигага яқинлашиб бораётган “Оқ-тепа” пайшанба куни “Орол”ни қабул қилади. Бу рақибларнинг Нукусдаги ўйинида тошкентликлар ғалаба нашидасини сурганди. Бугун бўлиб ўтадиган беллашувда ҳам катта эҳтимол билан мезбонлар ғалаба қозонади. Гарчи “Оқ-тепа”ни ҳам мазкур ўйинда хато қилишга ҳаққи бўлмаса-да, турнинг марказий ўйинлари юқоридаги уч баҳс бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Мабодо Илдар Сакаев шогирдлари кутилмаганда “Орол” билан бўладиган беллашувда очко йўқотадиган бўлса, чемпионатнинг келаси турлари янада қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. 

13-тур. 22 октябрь (пайшанба)
ЎЗДОНГЖУ – ЗОМИН
ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ – ОБОД
ЦЕМЕНТЧИ – ХОРАЗМ
ХОТИРА-79 – МАШЪАЛ-2
КОСОНСОЙ – ҒИЖДУВОН
ОҚ-ТЕПА – ОРОЛ
НБУ-ОСИЁ – НАСАФ-2
23 октябрь (жума)
ПАХТАКОР-2 – ЛОКОМОТИВ-БФК

 

 

Манба: arena.uz
Киритилди: 17:06, 22.10.2015. Ўқилди: 4515 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.