“Атлетико” ҳимоячиси Хуанфран Мадрид клубининг яқин йилларда Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритишини башорат қилди.
“Аввалги икки мавсумда совринга жуда яқин келдик ва энди бу натижани такрорлаш осон бўлмайди. Лекин жамоа мухлисларни хурсанд қилишга тайёр. “Атлетико” яқин орада Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлади.
Мен барча мусобақаларда ғолиб бўлиш учун футбол ўйнайман ва “Атлетико”ни ҳар доим ғалаба қозонишни уддалай оладиган кучли жамоа деб ҳисоблаганман. Биз Европанинг энг яхши клублари қаторидамиз ва кўпроқ совринлар олишни истаймиз. Бу йилги мавсум ўтган йилгидан ҳам омадли ўтишига умид қиламан.
Симеоне – дунёдаги энг яхши мураббий, идеал масалаҳатлар беради ва ажойиб мотиватор. У менга отмадек бўлиб қолган. Симеонедан бир умрга миннатдорман.
Диего фаолиятимдаги янги даврни бошлаб берди ва қийин паллаларда мпени доим қўллаб-қувватлаган. Симеоненинг ўгитлари фаолиятимда муҳим аҳамият касб этган. Бир сафар у менга нима иш қилсам ҳам унга чин кўнгилдан ёндашишни айтганди”, – дейди испаниялик футболчи AS нашрига берган интервьюсида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).