Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 21 49
2 Милан 20 43
3 Наполи 21 43
4 Ювентус 21 40
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 21 26
11 Сассуоло 21 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 20 22
15 Кальяри 21 20
16 Женоа 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 21 14
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта
21-тур Удинезе 0-1 Интер
21-тур Наполи 1-0 Сассуоло

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Станислав Кудряшов: «Бизда терма жамоа тарихидаги энг иқтидорли таркиблардан бири жамланган»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сурхон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бу йил «Сурхон» жамоасига Станислав Кудряшов бош мураббийлик қилади. Бунгача тажрибали мутахассис клубда спорт директори лавозимида фаолият олиб борган, шунингдек, бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Станислав Петрович клуб матбуот хизмати билан суҳбатлашиб, қизиқарли саволларга жавоб берди.

Станислав Петрович, ассалому алайкум! Янги йилнинг бошланиши ҳақида сўрамоқчи эдик. Жамоада ишлар қандай кетмоқда?
— Ассалому алайкум. Аввало, юртимиз аҳолисини ўтиб кетган Янги йил байрами билан табрикламоқчиман. Барчага бахт, соғлик ва энг эзгу тилакларни тилайман. «Сурхон»га келсак, жамоа 4-январ куни Тошкентда йиғинларни бошлади, 14-январ куни эса ўқув-машғулот йиғини учун Туркияга жўнаб кетдик. Бизда истиқболли жамоа шаклланди.

Шу йилдан бошлаб сиз расман жамоа бош мураббийи этиб тайинландингиз. Бош мураббий ва ёрдамчи мураббий иши ўртасидаги фарқ нимада?
— Шуни айтмоқчиманки, биз доимо бирга ишлаганмиз. Ким бўлишингиздан қатъи назар — бош мураббий, футболчи ёки оддий ходим — барчамиз бир жамоамиз. Ҳар бир инсон жамоа манфаатлари йўлида фойда келтириши мумкин. Шу сабабли ишда катта фарқ бор деб айта олмайман. Аммо бош мураббий лавозими жуда масъулиятли эканини алоҳида таъкидлайман. «Сурхон»га фойда келтириш учун бор кучимни ишга соламан. Мухлислар бу жамоани севишини ва доимо қўллаб-қувватлашини биламан. Тан олиш керак, бош мураббий олдидаги асосий вазифа — жамоани яхши бошқариб, мухлисларни хурсанд қилиш.

Мураббийлар штабида бир нечта мутахассислар, жумладан Февзи Давлетов жамоани тарк этди. Янгиланиш ишлари қандай олиб борилди?
— Ўтган мавсумда «Сурхон»да ишлаган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Булар — Февзи Давлетов, Алексей Николаев ва Валерий Карпенко. Февзи Давлетовга Суперлига клубидан яхши таклиф тушди ва у жамоани тарк этиш истагини билдирди. Улар ўз ишининг усталари, улар билан ишлаш жуда ёқимли эди. Мураббийлар штабини янгилаш масаласига келсак, биз пухта иш олиб бордик ва ёшлар билан самарали ишлай оладиган тажрибали мутахассисларни жалб этдик. Масалан, аввалги машҳур футболчи Акмал Шўраҳмедовни кўпчилик яхши билади — у ёшлар билан ишлашда, шунингдек футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишда ёрдам беради. Шунингдек, малакали мураббийлар Дониёр Усмонов ҳамда Сулайман Ахмедкаримов ҳам мураббийлар штабида жой олишди.

Ушбу йиғинда қандай вазифалар қўйилган?
— Аслида мавсумолди йиғинларидаги мақсад ва вазифалар доим ўхшаш бўлади — бу футболчиларни мавсумга тайёрлаш. Бунда ҳам жисмоний, ҳам тактик тайёргарлик муҳим. Футболчиларнинг чидамлилиги ва техникаси устида ишлаймиз, у ёки бу сабабга кўра ўйин амалиётидан четда қолган футболчиларни текшириб кўрамиз, шунингдек ёш футболчиларга имконият берамиз. Биласиз, «Сурхон» доимо ёш ва истиқболли футболчиларга таянади. Олдинда узоқ мавсум бор, шу сабабли йиғинларда самарали ишлаш жуда муҳим.

Бундан ташқари, хорижий клубларга қарши бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз, бу эса барча футболчиларни амалда синаб кўриш имконини беради.

Жамоага бир нечта футболчилар қўшилди. Янги футболчилар ҳақида тўхталсангиз.
— Декабрь ва январ ойларида селекция ишлари билан шуғулландик. Таркибни айрим позициялар бўйича аниқ кучайтириш вазифасини қўйдик. Масалан, таянч зонага «Сурхон» ўйин услубига мос келадиган грузиялик легионер Торнике Дзебниаурини таклиф қилдик. Жамоага, шунингдек, иқтидорли вингер Сунатилла Абдуллажонов ва ёш ҳужумчи Фаррух Қодиров қўшилди. Кейин ҳужумчи позицияга легионер ҳужумчи олишга қарор қилдик ва таркибимизга нигериялик Стивен Чинеду ҳам қўшилди.

Шунингдек, мавсум олдидан Дилшод Йўлдошев жароҳат олди ва биз дарвозабон излаш учун трансфер бозорига чиқишга мажбур бўлдик. Бу позицияни ҳам иқтидорли дарвозабон Отабек Боймуродовнинг трансфери орқали ёпдик.

Яна трансферлар бўладими?
— Ишонч билан айта оламанки, селекция йўналишида ишлар давом этмоқда. Умуман олганда, таркиб яхши шакллантирилган, аммо шундай ибора бор: «Ҳеч қачон “ҳеч қачон” деma». Балки Туркиядаги йиғин давомида кўрик учун янги футболчилар келиб қолиши мумкин.

2026-йилги мавсумда жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
— Бу ҳақда бир неча бор айтганмиз: «Сурхон» — ёшларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа. Биз айнан шу йўналишда ишламоқдамиз, чунки келажак юлдузлари ва Миллий терма жамоа футболчилари айнан истиқболли футболчилардан етишиб чиқади. Мураббий сифатида, жамоамдаги футболчилар терма жамоага чақирув олса, бундан фақат хурсанд бўламан.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, ҳар бир учрашувда, рақибдан қатъи назар, биз фақат ғалаба ва 3 очко учун ўйнаймиз. Жуда муҳим жиҳат — мураббийлик фаолиятим давомида мен ҳар доим футболчиларга ҳужумкор футбол услубини сингдиришга ҳаракат қилганман. Менимча, бу жуда муҳим. Жамоа ҳужумкор услубда ўйнаса, унда ҳар жиҳатдан мувозанат бўлади.

Яқинда расмий Telegram-каналимизда Исломбек Исмоиловнинг сиз ҳақингиздаги иқтибоси эълон қилинди…
— Ҳа, Исломбек мураббийлик фаолиятини энди бошлаган пайтда менга ёрдам берган. У ҳақида ҳақиқатан ҳам «футбол одами» деб айтиш мумкин. Албатта, у ўз ёшига қарамасдан яхши натижаларга эришди. Агар Ўзбекистонда шундай мутахассислар, «ёш Нагелсманнлар» кўпайса, бу ўзбек футболы учун фақат фойда бўлади.

Футболдан бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз?
— Тўғрисини айтсам, вақтимнинг деярли барчасини футбол эгаллайди (кулади). Футбол — бу фақат 90 дақиқалик ўйин эмас, бу машғулотларда меҳнат ва ўз устида ишлашни талаб қиладиган катта жараён.

Ёш футболчиларга қандай маслаҳат берасиз?
— Меҳнат қилиш, меҳнат қилиш ва яна меҳнат қилиш. Футбол сизга завқ бағишлаши керак.

Суперлига жамоалари ёки Европа чемпионатларини кузатиб борасизми?
— Ҳа, Суперлигадаги бошқа жамоаларни кузатмасликнинг иложи йўқ. Умуман олганда, сўнгги йилларда чемпионат даражаси анча ошди. Интенсивлик ва жамоалар ўртасидаги кураш кўпайди. Ўзбек лигасига хорижда ҳам қизиқиш ортмоқда. Чемпионлик учун қандай кураш кетayotganига бир қаранг — рақобат жуда кучли. Ҳар бир рақиб ғалаба учун курашади ва ҳатто фаворитдан ҳам очко олиб қўйиши мумкин.

Албатта, Европа лигаларини ҳам томоша қиламан. Хусусан, Унаи Эмери «Астон Вилла»да намойиш этаётган футбол менга ёқади. Пеп Гвардиоланинг ҳужумкор тизимини ҳам унутмаслик керак — «Манчестер Сити»нинг ўйинларини томоша қилиш жуда қизиқарли. Албатта, ПСЖни ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Испания Суперкубогини, яъни машҳур «Эл-Класико»ни томоша қилдим — жуда сифатли футбол бўлди. Бу — ўзбек футболчилари интилиши керак бўлган даража.

Агар сир бўлмаса, «Эл-Класико»да кимга мухлислик қилдингиз?
— Мен кўпроқ нейтрал мухлисман. Асосан жамоаларнинг тактикаси ва футболчиларнинг ҳужумкор схемаларини кузатаман. Ушбу учрашувни томоша қилишдан катта завқ олдим. Шунчаки айтишим мумкинки, кеча «Барселона» кучлироқ эди.

БЛИЦ-САВОЛЛАР:

Жамоангиздаги энг китобхон футболчи ким?
— Достонбек Турсунов ва Ҳумоюн Шербутаев. Уларни кўпинча китоб ўқиб ўтирган ҳолда учратиш мумкин.

Жамоангиздаги энг қувноқ футболчи ким?
— Нодирхон Нематхонов. Биз ҳатто унга «Гарри» деган лақаб ҳам қўйганмиз. Унинг ҳазиллари сабаб жамоамизда муҳит жуда яхши.

Жамоангиздаги энг жиддий футболчи ким?
— Энг жиддий футболчиларимиз — сардорлар. Беҳзод Шамсиев ва Жамалдин Ходжаниязов. Улар майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўз ишининг профессионаллари. Шунингдек, Беҳруз Шайдуловни ҳам алоҳида таъкидлайман — менимча, у келажакда жамоа сардори бўлишга муносиб.

«Сурхон»ни бир сўз билан тасвирлаб беринг?
— Бир сўз биланми? Оила.

Криштиану Роналду ёки Лео Месси?
— Иккаласи ҳам зўр.

Элдор Шомуродов ёки Абдуқодир Ҳусанов?
— Бу ерда ҳам иккаласи ҳам иқтидорли футболчи. Аммо Шомуродов сурхондариёлик бўлгани учун уни танлайман.

Бу йил мухлисларга тилакларингиз?
— Соғ бўлинг, бахтли бўлинг ва «Сурхон»га мухлислик қилинг!

Ёзда Миллий терма жамоамиз илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Терма жамоамиздан нималарни кутмоқдасиз?
— Албатта, терма жамоамиз мундиалга йўл олганидан жуда хурсандман. Шубҳасиз, мамлакатимизда футболга катта эътибор қаратилмоқда. Фабио Каннаварога омад тилайман, мураббий сифатида унинг зиммасидаги масъулият қанчалик катта эканини яхши тушунаман. Шу билан бирга, футболчиларимиз ўзларини муносиб тарзда намоён этишларини кутяпман. Бизда терма жамоа тарихидаги энг иқтидорли таркиблардан бири жамланган.

«Сурхон» мавзусига қайтсак: кўплаб мухлислар Сурхондарё вилоятида ёшлар ривожи борасида хавотир билдиришмоқда. Бу йўналишда ишлар қандай олиб борилмоқда?
— Мен футболчиларга кўп бор айтганман: «Сизларни бутун минтақa, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди». Тарихан Сурхондарёда кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Биз ҳозир ҳам айнан шу йўналишда ишлаяпмиз. Яқинда клуб Академияси расман очилди ва унинг директори этиб Ориф Оноров тайинланди. Орифни яхши билган ҳолда айта оламанки, Академия ишончли қўлларда ва яқин келажакда унинг тарбияланувчиларини асосий жамоа сафида кўрамиз.

Ҳозир ҳам бу борада ишлар давом этмоқда. U19 жамоасининг бир қатор футболчилари U21 таркибига ўтказилди ва биз улар фаолиятини кузатишда давом этяпмиз. Сурхондарё ёшлари босқичма-босқич асосий жамоада имкониятга эга бўлишига ишонамиз.

Мураббийлар штаби ҳақида гаплашдик. Клуб ривожига яна кимлар катта ҳисса қўшмоқда?
— Албатта, бу — клуб президенти Азамат Гусейнович Ҳусаинов. У 24/7 «Сурхон» манфаатлари йўлида ишлайди, машғулотлар учун яхши шароитлар яратди, шунингдек Туркиядаги йиғинларни ҳам ташкил этди. Бу инсон футбол билан яшайди ва «Сурхон» учун бутун қалби билан қайғуради.

Шунингдек, клубга ёрдам бериб келаётган Равшан Салимович Ражабовнинг ҳиссасини ҳам алоҳида таъкидлаган бўлардим. Албатта, техник директоримиз Нурали Нуруллаевни ҳам эслаб ўтиш керак. Яқинда унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлди, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шу муносабат билан унга мустаҳкам соғлик тилайман. Клуб бош директори Акмал Хусанбаевнинг ҳам ҳиссаси катта.

Умуман олганда, «Сурхон» — бу катта оила. Ва ҳар бир ходим мен учун муҳим.

Манба: https://pfcsurkhon.uz
Киритилди: 23:13, 16.01.2026. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 11
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Верона Гифт Орбан 7
5 Милан Рафаэл Леау 7
6 Болонья Риккардо Орсолини 7
7 Интер Хакан Чалханоглу 7
8 Наполи Расмус Хейлунд 6
9 Удинезе Николо Дзаньоло 6
10 Рома Матиас Соуле 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.