Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Вест Ҳем” грандлар кушандаси ёхуд навбат “МЮ”гами?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия Премьер лигаси ҳар доим ўзининг унитилмас ва қизиқарлилиги билан ажралиб туради. Чемпионатда ҳар йили сюрприз жамоалар пайдо бўлади. Бу гал ҳам мана шу анъана давом этмоқда. Премьер лиганинг навбатдаги қаҳрамони – “Вест Ҳем”.  

Чемпионат стартини “Арсенал”га қарши ўйин билан бошлаган Славен Билич шогирдлари дастлабки 3 очкони айнан “тўпчилар”га қарши баҳсда қўлга киритишди. Биринчи учрашувда мусобақа фаваритидан меҳмонда ғалаба қозониш, албатта, ёқимли. Мазкур муваффақият “Вест Ҳем”ни илҳомлантирган бўлса, ажаб эмас.

 

Навбатдаги тўсиқ - “Ливерпуль”. “Олд траффорд”да лондонликлар меҳмон бўлишларига қарамай, якунда ажойиб ғалабани қўлга киритди -3:0. Эътиборга молик томони, Славен Билич жамоаси 2-3 турларни уйда ўтказиб ҳар иккисида мағлубиятга учраган. Лекин сафарда “Ливерпуль” устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишни уддасидан чиқди. Мана буни ирода деса бўлади.

 

Кейинги сафар ўйинда “Манчестер Сити”га тўқнаш келди. Бу пайтга келиб шаҳарликлар 5 учрашувда 100 фоизлик натижа билан турнир жадвалида карвонбошилик қилаётганди ва Англия чемпионлиги учун асосий номзодга айланганди. Лекин “Вест Ҳем” “Манчестер Сити”нинг мағлубиятсиз сериасига ўша куни якун ясади. Қолаверса, ушбу муваффақият “Арсенал” ва “Ливерпуль”ни мағлубиятга учратгани тасодиф эмаслигини ва Славен Билич грандлар кушандаси номини олиши тўғри эканини тасдиқлади.

 

Кеча эса олдинги мавсумдаги фаварит, бу йил тобора чемпионат аутсайдерига айланиб бораётган “Челси”ни доғда қолдирди. Эътиборлиси, олдинги 3 та рақиб сафарда мағлуб этилганди. Жозе Моурьнио шогирдларини эса уйда қимматли очколардан мосуво қолдирилди - 2:1. Қолаверса, “Вест Ҳем” шу куни меҳмон жамоаси мақомига қайсидир маънода барҳам берди. Чунки лондонликлар очколарни асосан сафардаги ўйинларда қўлга киритаётгандилар.

 

Шу пайтга қадар Славен Билич шогирдлари 6 ғалабани ўз номларига расмийлаштириб қўйишганди. Ундан 4 таси грандлар бўлса, “Ньюкасл” ва “Кристал Пэлас” иккиталикни тўлдирди. Навбатдаги “кўзга кўринган” клублар “Тоттенхем” ва “Манчестер Юнайтед”. “Вест Ҳем” бу жамоалар билан ҳам сафарда куч синашади. Лондонликларнинг статистикасидан хулоса қиладиган бўлсак, балки кучлиларга қарши меҳмонда тўп тепиш мақбул вариантдир. Агар, “Вест Ҳем” “Тоттенҳем” ва “МЮ”дан 6 очко олса, у ҳолда ўз тарихида янги сахифа очади ва чемпионатнинг барча кучли клубларини ютган клубга айланади.

 

Кўрамиз бу фикрлар қанчалик ҳақиқатга айланаркин. Балки турнир жадвалидаги 3-ўрин Славен Билич шогирдлари учун энг баланд чўққидир?! Энг асосийси, сиз-у биз мана шундай футбол спектаклларидан баҳра олиб яшаётганимиздир.

 

Бекзод ИСАЕВ     

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:22, 25.10.2015. Ўқилди: 3461 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.