Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 02.10.2025 12:45
      • Макартур
      • 3:0
      • Бейжинг Гуоан
      • 02.10.2025 15:00
      • Истерн
      • 0:1
      • Теп Хань Нам Динь
      • 02.10.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 2:0
      • Кая-Илоило
      • 02.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 2:1
      • Патхум Юнайтед
      • 02.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 3:0
      • Тай По
      • 02.10.2025 17:15
      • Ратчабури
      • 0:2
      • Гамба Осака
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5547 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймарнинг онаси порахўрлик жиноятига аралашганликда гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Ифлос футбол / Ноҳалоллик
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мадрид суди "Барселона" жамоасининг бразилиялик футболчиси Неймарнинг онасига ҳам ўғлининг 2013 йилда "Сантос"дан Каталонияга келишида юз бергани гумон қилинаётган порахўрлик жинояти бўйича айблов қўймоқчи. Бу ҳақда Маrса нашри суддаги манбасига асосланиб, хабар тарқатган.

Футболчининг онаси Надин Гонсалвеш да Силва Сантос молиявий фирибгарлик ва порахўрликда айбланиши мумкин.

Охирги пайтларда Неймарнинг трансфери билан боғлиқ шов-шувли гаплар тинмаяти. Унинг “Сантос”дан “Барселона”га ўтишини ФИФА ҳам ўрганиб чиқишга қарор қилди. Бунгача прокуратура молиявий келишув борасида аниқ хулосага кела олмаётганди. Айни пайтда томонлар трансфер суммасининг маълум қисмини яширишда айбланмоқда.

Бир неча кун аввал “Сантос” футболчини 6 ойга дисквалификация қилиш ва маълум миқдорда унинг жарима тўлаши лозимлигини таъкидлаганди. Аниқроғи, “Сантос” президенти Модесто Рома шундай баёнот билан чиққанди. У анча олдин клуб ФИФАга бу борада мурожаат қилганини айтиб ўтганди.

“Май ойида тегишли айблов юзасидан далилларни берганман. Неймар футбол кумири ҳисобланса-да, уни масъулиятли бўлишга чақирамиз. Биз қўшилмайдиган баъзи жиҳатлар бор. Унинг “Барселона”га ўтиши шаффоф бўлмаган. Буни Испания ва Бразилия прокуратураси ходимларига исботлаб берганмиз. Ушбу масала бўйича ҳолатни ФИФА ҳал қилишини тушунамиз”, - деб айтган Рома.

Бироқ кейинчалик “Сантос” ҳеч қандай ариза юбормаганини таъкидлаган. Клуб ҳуқуқини ҳимоя қилиб, молиявий йўқотиш учун компенсация олиш мақсадида экани тўғрисида баёнот берган.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг “Барселона”га ўтиши 57,1 миллион еврога тушган. Шундан 17,1 миллион “Сантос”га, 40 миллион эса Неймарнинг ота-онаси компаниясига келиб тушган. Испан прокуратураси аниқлашича, каталонияликларнинг собиқ раҳбари Сандро Росел берган маълумотда трансфер нархи 94,8 миллион еврони ташкил этгани кўрсатилган. Росел солиқ бўйича фирибгарликда айбланган. Шунингдек, ҳозирги президент Хосеп Мария Бартомеу ҳам иш бошидаёқ трансфернинг юқори қийматидан хабардор бўлгани айтилган.

Бу иш нима билан якунланиши маълум эмас. ФИФА барчасини ўрганиб чиққандан кейин вазиятга ойдинлик киритилади. Шу ўринда бразилиялик ҳужумчи трансфери тааллуқли бўлган 8 суд иши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Асосий шахслар
“Сантос” Неймарнинг 55 фоизига эгалик қилган. Кейин 2009 йилнинг февралида унинг 40 фоизини “DIS Esporte” ва 2010 йилнинг ноябрида 5 фоизини “Teisa” хусусий компанияларига сотиб юборган.

Бу ишда бошқа асосий шахслар – “Барселона”, Неймарлар оиласи ва Жорди Касес (каталон клуби сосьоси). Жордининг эътирози бу ишга туртки берган. Сандро Росел Неймарнинг трансфери даврида “Барселона” президенти бўлган. Хосеп Бартомеу унга ёрдамчилик қилган. Ҳозирги кунда Бартомеу – президент, Хавьер Фаус – унинг ўринбосари. Карл-Хайнц Румменигге – “Бавария” бошлиғи.
Ҳакамлар: Пабло Руз – Испанияда текширувни бошлаган инсон. Ҳозир у ишни судья Хосе де ла Мата билан олиб бормоқда. Бразилиядан суриштирув ишларини Карлос Мута ўтказган. Хосе Пералс – испан прокурори.

Нима содир бўлган?
2011 йилнинг декабрь ойида “Барселона” “Сантос”га Неймар билан 2014 йилгача шартнома тузиш учун 10 миллион евро тўлаган. Баъзи манбаларда бу миқдор 14 миллионни ташкил этган. Яна баъзилар ўшандаёқ трансфер нархи 58 миллион евро экани ёзилгани ҳақида маълумот берган. “Вест Ҳэм”, “Бавария”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” Неймарга 2008 йилдан 2013 йилгача қизиқиш билдирган. Неймар “Барселона”га 2013 йилнинг июнида кўчиб ўтди. Якуний сумма 57,1 миллиондан иборат бўлган. Дастлаб “Барселона” “Сантос”га 17,1 миллион тўлаган. Бундан 45 фоизи “DIS” ва “Teisa”га тўланган. Неймарлар оиласи 40 миллион олган. Кейин бу рақам 86,2 миллионга тенг бўлгани айтилди.

1-иш
“DIS Esporte” “Сантос”га қарши
“DIS” бу келишувдан атиги 7,9 миллион олганидан норози бўлган. Компания “Сантос”нинг Неймар учун ҳаммаси бўлиб 17,1 миллионга эга бўлганига ишонмаган. Орадан бир ҳафта ўтиб, “DIS” сармоячилари келишув амалга оширилган қоғозни кўриш учун “Сантос”ни судга беради. Бразилия клуби ростдан ҳам 17,1 миллион олгани кўрсатилганди. Лекин Каталония клуби яна 7,9 миллионни 3 нафар футболчига эгалик қилиш ҳуқуқи учун пул тўлагани ойдинлашган. Клублар бу тўлов Неймарга тааллуқли эмаслигини қайд этишган. Яна шартномада Неймар билан “Барселона” “Сантос”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказмаса, 4,5 миллион евро тўлаши ҳақида банд бўлган.

2-иш
Жорди Касес “Барселона”га қарши
Жорди Касес – Барселона ташқарисида яшовчи фармацевт, каталон клубидан норози сосьос. 2013 йил декабрда у судга Неймар учун аслида кўпроқ тўлангани ҳақида шикоят хати киритган. Шундай қилиб, фуқаролик ишидан ҳукумат текшируви бошланган. Испаниялик судья Пабло Руз ишни тинглашга рози бўлган. Ўша пайтдаги президент Росел кейинги кун истеъфога чиққан. Бу 2014 йилнинг январида рўй берганди. Суд Неймар учун 86,2 миллион тўланганини эътироф этган. Жорди Бартомеу ва унинг ўринбосари Фаус ҳам суриштирувнинг бир қисми бўлишини истаган. Кейинчалик октябрь ойида Жорди одамлар уни айбламасликлари учун аризасини қайтариб олган.

3-иш
Испания Бартомеу ва Фаусга қарши
Судья Пабло Руз Бартомеу ва Фаусни текширишга қарор қилди, бироқ прокурор Хосе Пералс ишни сентябрь ойида тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Суриштирувнинг қўп қисмида гап собиқ президентга келиб тақалди, трансфер унинг даврида амалга оширилганди. Пералс солиққа оид жиноят бўйича ҳам жавобгарлик Росел ва клуб зиммасига тушишини таъкидлаган. Бартомеу ва Фаусдан айблов олиб ташланди. Уларнинг ишга тааллуқли эканига исботлар топилмади.

4-иш
Испания Росел ва унинг дўстларига қарши
Судья Пабло Руз ҳамон ишда. Лекин бу сафар у Росел, Бартомеу ва “Барселона”га миллий суд томонидан кураш бошлади. Лекин Росел жуда ақлли чиқиб қолди. У нафақат Испания, балки Бразилия суди томонидан ҳам кузатув остида эди. Айблов туфайли Бартомеуга 2 йил ва 3 ой, Роселга 7 йил ва 6 ойлик қамоқ, шунингдек, мос рақишда 3,8 ва 25,1 миллион евро миқдорида жарима тўлаш сўралди. “Барселона”дан давлат ғазнасига 11,4 миллионни қайтариб, 22,2 миллион жарима тўлаш талаб этиларди. Судья Хосе де ла Мата Пабло Рузни алмаштириб, айни дамда ишни олиб бормоқда. У ишда далиллар етарли эканини айтиб, ишни Каталония судига йўналтирди. Бундан клуб ҳайратга тушди. Шу йилнинг июль ойида Карл Хайнц Румменигге Германиядан гувоҳ сифатида иштирок этди. “Бавария” Неймарга қизиққан, бироқ расман бу тўғрида маълум қилмаган. Мата эса клубларнинг расман қизиқиш билдиргани ҳақида далил қидирмоқда. Бу футболчининг аниқ баҳосини топишга ёрдам беради. “Реал”дан ташқари барча бундай маълумот беришга рози бўлмаган. Октябрда Мата “Сантос”нинг сотиқ директорлари - Альваро ва Родригесга кўрсатма бериш тўғрисида сўров юборди, бироқ бунга жавоб олмади.

5-иш
Испания “Барселона”га қарши
2014 йил февралда Пабло Руз бошчилигидаги испан суди “Барселона”ни солиқ бўйича фирибгарлик қилганда айблади. “Барса” директори Санлехи трансфер қиймати 57,1 миллион бўлгани, бироқ бошқа тўловлар туфайли сумма 86,2 миллионга етганини таъкидлади. 2014 йил февралда каталонияликлар 13,5 миллионни кўнгилли тарзда тўлашган. Буни трансфер билан боғлиқ саволларни ёпиш учун амалга оширган.

6-иш
“Сантос”Неймар ва унинг дўстларига қарши
2015 йил майда “Сантос” ФИФАга “Барса”, Неймар, унинг отаси ва уларнинг компаниялари устидан арз қилган. Бу муаммони ҳал этиш учун клуб ФИФА ташкил қиладиган спорт судини хоҳлаган. Бу ерда Бразилия клуби бош жабрланувчи. Клубга 57,1 миллиондан 17,1 миллион суммани тўлашган холос. Шартнома бўйича улар кўпроқ маблағ олишлари лозим. Октябрда эса “Сантос” Неймарнинг дисквалификациясини талаб этишга ҳаққи борлиги маълум бўлди. ФИФА интизом кодексининг 62, 17(3), 17,(5) моддалари билан айбланиши мумкин. Бунда жарима ва футболчини четлатиш ҳақида гап боради.

7-иш
“DIS Esporte” Неймар ва унинг дўстларига қарши
Футболчининг аниқ трансфер баҳосидан кейин “DIS” компанияси ҳам “Барселона”, Неймар, унинг отаси ва “Neymar Sport and Marketing” компаниясига қарши иш бошлади. Июнда судья Хосе де ла Мата ишни тинглашга рози бўлди.

8-иш
Бразилия Неймар ва унинг дўстларига қарши
2015 йил сентябрда Сан-Пауло федерал суди Неймар ва унинг оиласи активларини музлатиб қўйди. Судья Неймар баъзи даромад манбаларини яшираётганини маълум қилди. Бошқа манба сифатида “Барселона” гавдаланмоқда. Охир-оқибат судья уч марта активларни музлатди, лекин Неймар ҳамон банк ҳисобларини бошқармоқда.

Спорт журналисти Беҳзод Назаров материалидан фойдаланилди

Манба: kun.uz
Киритилди: 23:48, 27.10.2015. Ўқилди: 3594 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.