Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади [11462]

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [4987]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2495]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2437]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2062]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2032]

Мактоминай «МЮ»ни соғинмоқда [1996]

«Ливерпуль» «Ньюкасл» юлдузи учун катта сумма таклиф қилмоқчи [1802]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1646]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1488]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қувайт термасининг "ҳайдалиши"дан бизга нима наф?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Терма жамоалар / Кувайт
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Халқаро футбол уюшмаси (ФИФА) Қувайт футбол ассоциацияси (ҚФА)ни ташкилот аъзолигидан вақтинча муддатга четлатди. Бундан хабарингиз бор, албатта. Қувайт ҳукумати ҚФА ишларига бевосита аралашгани боис, ФИФА Ижроқўми шундай жиддий қарорга келди. Ўз навбатида, ФИФАнинг қарорига бўйсунган ОФК Қувайтнинг икки клуби — «Ал-Қодисия» ва «Қувайт» СКни ОФК кубогидан четлатди. Ваҳоланки, икки клуб ҳам ярим финалнинг дастлабки ўйинларида ишончли ғалаба қозониб, ҳал қилувчи баҳсга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилганди. Энди финал Душанбе шаҳрида Тожикистоннинг «Истиқлол» ва Малайзиянинг «Жоҳор Дорул Таъзим» жамоалари ўртасида ўтказилади. Қўйидаги мақола орқа­ли ОФК кубоги ҳақида фикр юритиш ниятим йўқ. Зеро, эътиборингизни умуман бошқа жиҳатга қаратмоқчиман.

Умумий ҳолат

Қувайт терма жамоасини халқаро мусобақалардан четлатиш, хусусан, ЖЧ-2018|Осиё кубоги-2019 қўшма саралаш босқичидан чиқариб юбориш ҳақида ҳали қарор қабул қилинмаган. Қувайтликлар саралаш доирасида нав­батдаги ўйинни 17 ноябрь куни Мьянма термасига қарши сафарда ўтказишлари лозим. 12 ноябрь куни (ФИФА санаси) эса, дам олишади. Демак, Қувайт ҳукумати ва мамлакат футбол ассоциацияси ФИФАнинг талабини бажариб, яна ташкилот аъзолигига қайтиш имкониятига эга. Ҳукумат ҚФА ишларига аралашишни бас қилиб, ассоциация нормал ишлашни бошласа, ФИФА Қувайт футболига нисбатан жорий этилган тақиқни бекор қилади. Бунинг учун қувайтликлар ихтиёрида тахминан 10 кун вақт бор.

Энди эътиборингизни бошқа томонга қаратамиз. Қувайт термасининг четлатилиши ЖЧ-2018 саралаш бос­қичида иштирок этаётган бошқа гуруҳ вакилларига қандай таъсир кўрсатади? Янада аниқроқ айтсак, ушбу жиҳат гуруҳларда 2-ўринни эгаллайдиган жамоалар рейтингида қандай ўзгаришларни юзага келтиради? Энди шу вазиятни таҳлил қилиб кўрамиз.

Маълумот учун. 8та саралаш гуруҳи ғолиби ҳамда 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга 4та терма жамоа Осиё кубоги-2019 йўлланмасини қўлга киритади ва ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичига йўл олади.

Қувайт миллий жамоаси саралашнинг «G» гуруҳида Жанубий Корея, Ливан, Мьянма ва Лаос термалари билан баҳс олиб бормоқда. Гуруҳда кореяликлар 4та ўйин­дан сўнг 12 очко олган ҳолда, пешқадамлик қилишмоқда. Қувайтликлар эса, 5та турдан сўнг 10 очко жамғаришди ва 2-ўринни эгаллаб турибдилар. Эътиборлиси, бу жамоа 2-ўрин соҳиблари рейтингида 7 очко билан етакчилик қилмоқда.

«G» гуруҳидаги ҳозирги вазият

Маълумот учун. «F» гуруҳида қатнашиши кўзда тутилган Индонезия термаси ФИФА томонидан қўйилган тақиқ туфайли саралаш босқичидан дисквалификация қилинган. Қисқаси, бу гуруҳда 4та жамоа қолди. Натижада 2-ўрин соҳиблари рейтингини тузишда қолган гуруҳларда жамоаларнинг сўнгги ўринни эгаллайдиган иштирокчи билан ўйинлари ҳисобдан чиқариб ташланадиган бўлди.

Қувайт термаси четлатилмаса

Агар Қувайт терма жамоаси ФИФА дисквалификациясидан қутулиб, ўз иштирокини давом эттирса, катта эҳтимолки, ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллайди. Жамоа ке­йинги ўйинларни Мьянма, Лаос ва Жанубий Корея (сафарда) термаларига қарши ўтказади. Демак, учрашувлардан бири гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турган (эгаллайдиган) термага қарши кечади ва унинг натижаси 2-ўрин соҳиблари рейтингида инобатга олинмайди. Шунингдек, қувайтликларнинг сафарда Жанубий Корея термасини мағлуб этишлари қийин. Шундан келиб чиқиб, тахмин қилсак, қувайтликлар қолган ўйинларда ўз ҳисобларини 3 ёки 4 (сўнгги турда кореяликлар билан дуранг ўйнашса) очко жамғаришлари мумкин. Хуллас, «иккинчилар» жадвалида Қувайт термасининг якуний очколари миқдори тахминан 10 ёки 11та бўлиши эҳтимоли баланд.

Қувайт термаси четлатилса

Қувайт футболи ФИФА томонидан дисквалификация­га учраганида, кўпчилик «2-ўринни эгаллайдиганлар ўртасидаги курашда асосий жамоалардан бири сафдан чиқди», деган фикрга келди. Бунинг қанчалик тўғри-нотўғрилиги мақола давомида билиб оласиз. Хўп, Қувайт термаси мусобақадан чиқариб юборилди, дейлик. Шундай тақдирда унинг натижалари бекор қилинади ва «G» гуруҳида ҳам 4та жамоа қолади. Ҳозирда 7 очко билан 3-поғонани эгаллаб турган Ливан термаси 2-ўрин учун энг асосий даъвогарга айланади. Ливанликлар қолган турларда Лаос, Жанубий Корея ва Мьянма термаларига қарши баҳс олиб боришади. Мазкур ўйинларда жамоанинг камида 6 очко жамғариши ортиқча муаммо туғдирмаса керак. Қувайт термаси чиқиб кетганидан кейин бу гуруҳда 2-ўринни эгаллайдиган жамоа (Ливан)нинг натижаси борича инобатга олинади. Ливан термаси шу пайтгача Қувайт миллий жамоаси билан икки марта ўйнашга улгурди ва бир марта ютқазиб, битта дуранг қайд этди. Шуларни ҳисобга олсак, ливанликлар гуруҳда камида 12 очко олиб, 2-ўринни банд этишади. Шунингдек, улар тўплар нисбатини ҳам бемалол анча яхши кўринишга келтириб қўйишади. Бу эса терманинг энг яхши кўрсаткичга эга 2-ўрин соҳибларидан бири сифатида ЖЧ-2018 саралашининг кейинги босқичига чиқиши учун кифоя қилади.

Хулоса шуки, Қувайт термаси иштирокини давом эттирса, якунда катта эҳтимол билан 10 (ёки 11) очко тўплайди. Бордию, қувайтликлар дисквалификациядан қутулолмасалар, унда Ливан термаси «G» гуруҳида 12 очко жамғариб, 2-ўринга жойлашади. Хўш, 2-ўрин билан кейинги босқичга ўтишни кўзлаётган термалар учун қайси вариант қулайроқ? Хулоса чиқариш қийин эмас-а?

Гуруҳларда 2-ўринни эгаллаб турган жамоалар рейтинги

Яна бир жиҳат

Масаланинг нозик жиҳати бор. Мазкур саралаш босқичи Россияда ўтадиган ЖЧдан ташқари, Осиё кубоги-2019 учун ҳам бўлаётганини унутмаслик лозим. Шундай экан, Қувайт термаси дисквалификация туфайли нафақат ЖЧ-2018 саралаш босқичида ўз иштирокини давом эттириш, балки 2019 йили БАА мезбонлик қиладиган қитъа чемпионатида қатнашишдан ҳам маҳрум бўлиши мумкин. Чунончи, агар терма жамоа ЖЧ-2018 саралашининг кейинги босқичига чиқолмаса ҳам, Осиё кубоги-2019 йўлида курашни давом эттириш имкониятига эга. Дисквалификация эса, бу термани мазкур ўйинлардан ҳам маҳрум қилади. Натижада Қувайт терма жамоаси нақ 4 йил давомида халқаро ўйинлардан четда қолиб кетади. Масаланинг шу томони ОФКни ҳам ўйлантираётган бўлса, ажабмас. Шу боис, Қувайт ҳукумати ва футбол ассоциацияси тезда барчасини тўғрилаб, дисквалификация тўлиқ кучга кирмасидан аввал ФИФА тақиқини бекор қилиш бўйича иш олиб бориши лозим. Бунинг учун 10 кун муддат бор. Акс ҳолда, Қувайт футболи том маънода бир неча йилга сўнади...

P.S.: албатта, Қувайт ва Ливан терма жамоаларининг кейинги натижалари назарий қарашга асосланган. Яъни амалда ҳаммаси бошқача кўриниш олиши ҳам ҳеч гап эмас. Дейлик, Мьянма ёки Лаос термалари кейинги баҳс­ларда «сенсация» қайд этиб, уларни муҳим очколардан мосуво қилишлари мумкин.к

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:41, 29.10.2015. Ўқилди: 9282 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.