Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба.

      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • 1:2
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • 1:0
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • 0:3
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • 2:4
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      • Эрон
      • 0:0
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
  • «A» Серия
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 2:2
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • 1:1
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4964]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4117]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2752]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2491]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2256]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2203]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1877]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1732]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1708]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1693]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хацкевич:«Менга интизомли, фидойи жангчи керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Беларусь терма жамоаси Евро-2016 турнирининг саралаш босқичида ўз олдига қўйган вазифани уддалай олмади. Шунга қарамай, гуруҳдаги Испания, Словакия ва Украина сингари кучли рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Жамоа бош мураббийи бу билан чекланмоқчи эмас. Ҳар ҳолда, навбатдаги мусобақа - ЖЧ-2018 саралашини ижобий якунлаш ниятида.

- Айтинг-чи, ташқи кўринишингиз сиз учун муҳимми?

- Асосийси - жамоанинг қиёфаси. Ўзимга келсак, рисоладагидек бўлишимни рафиқам мунтазам назорат қилиб туради. Менга қолса, бунга ортиқча аҳамият бермайман. Албатта, касбдошларимнинг қандай кийинишаётганига бефарқ эмасман. Менимча, ҳар бир эркак сифатли костюм-шим, сифатли пойабзал, сифатли соат, шинам автомобиль ва меҳрибон рафиқага эга бўлиши керак.

- Турмуш ўртоғингизнинг ишингизга аралашишига изн берасизми?

- Аёлим футбол қоидаларини яхши тушунсада, ишимга аралашмайди. Тўғри, ғалаба қозонсак - қувонади, мағлуб бўлсак - азият чекади. Дарвоқе, яқинларим Испания ҳамда Украинага қарши уй учрашувларимизни бевосита стадионда кузатишди. Ҳар икки учрашувда ҳам имконият бой берилди... Буни қаранг - оила аъзоларимнинг 2та ташрифи ва 2та мағлубият. Бу ҳақда ўйлаб кўриш керак. Лекин мен барибир, турли ирим-сиримларга ишонмайман. Киевнинг «Динамо»сида ўйнаган кезларим ЕЧЛ доирасидаги баҳс­да жамоадошларим билан сочимизни тўлиқ олдирган ҳолда майдонга тушгандик. Аммо бу уриниш наф бермаган. Фақат айримларнинг қиёфаси кулгили ҳолга келиб қолган, холос.

- Фаолиятингизга раҳбарият қандай баҳо беряпти?

- Сешанба куни Сафарьян билан бафуржа суҳбатлашдик. Амалда жамоа кўзланган очколарни жамғарди. Тўғри, охирги ўйинда Македонияни енга олмадик. Жисмоний ҳолатимизнинг кўнгилдагидек эмаслиги панд берди. Словакиядаги ғалабадан кейин жамоа­мизга иштиёқ етишмаслигидан хавотирланаётгандим. Бироқ ҳаммаси талаб даражасида бўлди. Шунчаки, футболчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди, холос. Иштирокимиздан раҳбариятнинг боши осмонга етди, деган фикрдан йироқман. Лекин жамоадаги тараққиётни кўришаётгани аниқ. Дастлаб жамоа 12 имкониятдан 1 очко олди. Мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганидан кейин эса 18 имкониятдан 10 очко тўпланди. Натижа чакки эмас. Агар дастлабки ўйинларда 5 очко олганимизда, йўлланмалардан бири учун курашиш имкони туғиларди. Қисқаси, Сафарьяннинг баҳоси ижобийлик касб этди.

- Сиз имзолаган 3 йиллик шартномада барвақт истеъфога чиқиш варианти ҳам борми?

- Иш бошлаш арафасида шундай дегандим: «Мабодо нимадир қовушмаса, ўйин­чиларни бир мақсад йўлида бирлаштира олмасам, жамоа ишончига киролмасам, буни тан олган ҳолда берилган имконият учун барчага миннатдорчилик билдириб, жамоани тарк этаман». Аминманки, футболчилар кўнглига йўл топа билдим. Улар терма жамоа йиғинига мамнуният ила ташриф буюрмоқдалар.

- Ўзингиз қандай фикрдасиз? Балки термадаги айрим жиҳатлардан кўнг­лингиз тўлмаётгандир?

- Биз учун энг муҳими - руҳият. Жамоа аҳил ва ҳамжиҳат бўлиши шарт. Кейинги саралаш босқичида олдимизга муайян вазифа қўйиш ниятидан йироқман. Шундоқ ҳам буни белгилаб берадиганлар етарли. Биринчи навбатда қилишимиз керак бўлган иш - жамоа савиясининг ўйиндан-ўйинга шаклланиб боришини таъминлаш. Словакия ва Македонияги қарши ўйинлар арафасида шогирд­ларим билан мазкур масала юзасидан бафуржа гаплашдим. Жилинада намо­йиш этган ўйинимиз янги даврнинг бошланғич нуқтасига айланмоғи даркор. Мен ўйинчилардан ўзлари ва жамоага бўлган ишончни талаб қиламан. Александр Глеб сингари «Бу галги саралашда ҳам ҳеч нарсага эриша олмаймиз» қабилида фикр юритувчилар, аниқроғи, тушкун кайфиятдаги футболчиларни жамоадан узоқ тутишга интиламан. Бизга интизомли, фидойи жангчилар керак.

- Глебни терма жамоага жалб этасизми?

- Агар у талаб даражасидаги савияни намойиш этиб, пессимистик фикрларидан воз кечса, эҳтимол чақирарман. Саша Европада улкан тажриба тўплаган футболчи. Бироқ кучли бешликда тўп сурган бирор футболчининг ўз терма жамоасига ишонч билдирмаганини эслолмайман. Хоҳламасанг, уйингда ўтиравер. Менга ижобий натижаларга ишонадиган футболчилар лозим.

- Ҳеч бўлмаганда, умидвор футболчилар, денг. Ўта омадсиз қуръадан сўнг муваффақиятга ишониш - ўз-ўзини алдашга тенг эмасми?

- Ҳа, қуръада омадимиз чопмагани - ҳақиқат. Лекин иккинчи томондан, кучли рақибларга қарши мухлислар тўла стадионда тўп суриш жамоа учун жуда фойдадан холи эмас.

- Чиндан ҳам, ҳайҳотдек стадиондаги 1545 нафар мухлис қанчалик далда бера оларди?

- Бу - бошқа мавзу. Нав­батдаги саралаш ҳақида гапирсам, бор куч-маҳоратимизни ишга солган ҳолда ўйнаймиз. Шунчаки, расмиятчилик учун эмас, чинакамига курашамиз.

- Глебга нисбатан қандай муносабатдасиз?

- Икки хил Глебни биламан: иштиёқли ва иштиёқсиз. Улар бир-биридан кескин фарқ қилади. Биринчиси Македония, Россия ва Испания билан ўйинларда чинакам етакчига айланди. Иккинчиси эса, БАТЭ билан шартнома имзолади-ю, сўнди. Нотўғри фикр юритаётган бўлсам, узр сўрашга тайёрман. Саша терма жамоада ўйнашни истайди. Лекин вазифасига ёндашиши кўнгилдагидек эмас. Ўзим футбол ўйнаганман, шу боис унинг ҳолатини яхши тушунаман: функционал жиҳатдан тайёр бўлмаган футболчига улкан тажриба ҳам ёрдам бера олмайди. Истак доимо мавжуд. Аммо уни амалга ошириш учун астойдил елиб-югуриш керак.

- Футболчилик даврида шундай ҳолатга тушганмисиз?

- Йўқ, Лобановский жамоасида бунақаси умуман кузатилмаган. Йиғинда ўзингни кўрсатсанг - ўйнайсан. Акс ҳолда, «Динамо»га муносиб бўлиш учун бошқа жамоада 3-4 ой тайёргарлик кўришга мажбурсан.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:37, 29.10.2015. Ўқилди: 2162 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 20
2 Брентфорд Игор Тиаго 16
3 Борнмут Антуан Семеньо 10
4 Лидс Доминик Калверт-Льюин 9
5 Ливерпуль Юго Экитике 8
6 Ньюкасл Бруно Гимараэс 8
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
8 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 7
10 Астон Вилла Морган Роджерс 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.