Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.11.2025

      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      09:40 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      11:35 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      13:30 Д/ф "КОПА 71".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      19:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.11.2025

      05:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 109 кг.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. Свыше 109 кг.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      10:10 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      11:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      12:35 Д/ф "Криштиану Роналду. Единственный и неповторимый".
      13:45 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      15:25 "Эволюция спорта".
      15:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      23:30 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      01:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      01:35 Боулинг. Кубок Дружбы. Россия - Узбекистан.
      03:40 "Эволюция спорта".
      04:05 Прыжки на батуте. ФГК Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. Прямая трансляция.
      11:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC 173 в Токио, Япония. Анатолий Малыхин против Умара Кейна. Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Челябинск" - "КАМАЗ" (Набережные Челны). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Металлург" (Магнитогорск). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Белогорье" (Белгород) - "Зенит-Казань".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.11.2025

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады". "Милан-Кортина 2026. 100 дней до начала".
      09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      13:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция.
      15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Пауэрлифтинг. Чемпионат мира в Клуж-Напоке, Румыния. Женщины. До 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг. Прямая трансляция.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Короткая программа.
      23:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Произвольная программа.
      00:10 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция.
      01:55 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Аҳмедов: «Тез орада мени термада кўрасизлар»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Фаолияти давомида «Сўғдиёна», «УзДонгЖу», «Насаф», «Нефтчи», «Регистон», «Гефест» (Караганда, Қозоғистон) жамоаларида тўп сурган дарвозабон Алишер Аҳмедов айни пайтда Мальдив оролларининг «Нью-Радиант» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу жамоа ушбу мамлакат олий лигаси вакили бўлиб, амалдаги чемпион ҳисобланади. «Нью-Радиант» турнир жадвалида карвонбошиликни давом эттиряпти. Албатта, клубнинг бу муваффақиятларида ҳамюртимизнинг ҳам ҳиссаси бор. Биз навбатдаги тур олдидан Алишер Аҳмедов билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Алишер, футболга илк қадам қўйган пайтларингизни ёдга олсак. Футболни танлашингизга ким сабабчи бўлган?

- Эсимни танибманки, миллионлар ўйинига меҳрим ўзгача. Ўша кезлари  Жиззах шаҳрида 5-6та жамоа бўларди. Эрталабдан то тўп кўринмай қолгунча футбол ўйнардик. Футболни танлашимга оилавий муҳит ҳам таъсир ўтказган. Чунки дадам спортнинг бу турини жуда яхши кўрадилар. Футболга бўлган меҳр айнан улардан ўтган, десам муболаға бўлмайди. Маҳалламизда «Сўғдиёна» таркибида ўйнайдиган футболчилар истиқомат қилишарди. Мактабимизнинг мўъжазгина стадонида тўп сурган пайтларимиз улар мени дарвозага қўйишарди. Фурсатдан фойдаланиб, бу футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, чунки қайсидир маънода, дарвозабонликни танлашимга улар сабабчи бўлишган. Оила аъзоларим орасида дадамдан бошқа ҳамма футбол ўйнашимга қарши чиқишарди. Сабаби, бир неча бор уйга оёғим шикастланиб, қўлим синган ҳолда қайтардим. Кунларнинг бирида Тошкентдаги Республика Олимпия захиралари коллежида таҳсил олаётган дўстим қўнғироқ қилиб, дарвозабон керак эканлиги ва ўзимни синаб кўришим мумкинлигини билдирди. Бу таклифга ҳеч иккиланишсиз рози бўлдим. Имтиҳон ва меъёрларни топшириб, ўқишга қабул қилиндим. Коллежда Одил Аҳмедов билан бирга ўқиш бахти насиб этди. Қолаверса, ўша пайтда ёшлар терма жамоаси мураббийи бўлган Ислом Аҳмедовнинг назарига тушдим. Профессионал дарвозабон сифатида етишишимда бу мутахассиснинг ҳиссаси беқиёс. Улардан умрбод минатдорман.

- Футболчилик фаолиятингиз Жиззахда бошланган экан. Биринчи профессионал шартномангиз қачон ва қайси клуб билан имзоланган?

- Олимпия захиралари коллежида ўқиб юрган кезларим «Сўғдиёна» клубининг ўша пайтдаги бош мураббийи Суюн Муртазоев мени жамоага таклиф қилдилар. Шу тариқа, 2004 йили илк профессионал шартномамга имзо чекканман.

- Ҳужумчи сифатида танилиш нисбатан осонроқ. Нега айнан дарвозабон бўлишни хоҳладингиз?

- Коллежга ўқишга келишдан олдин ҳужумчи амплуасида ўйнаганман. Ёшлар жамоасида голлар ҳам урганман. Бир куни жамоамиз дарвозабони ўйинга келмай қолган. Шунда мураббийимиз пос­бонлик вазифасини менга топширганди. Ўша учрашувда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганман, бир нечта сейвларни амалга оширганман. Ўйинни кузатиб ўтирганлар орасида селекционер мураббийлар ҳам бор эди. Мана шу учрашувдан сўнг дарвозабон бўлиш истаги туғилди ва айтиб ўтганимдек, олимпия захиралари коллежига ўқишга кирдим. Бежизга дарвозабон - ярим жамоа, дейишмайди. Бунинг ўзига яраша каттагина масъулияти ҳам бор.

- Ўз вақтида «Насаф»да ўйнагансиз. Бу клубдан қандай таасуротлар қолган?

- Биринчи галда қаршиликларнинг Ўзбекистон кубогини қўлга киритишгани муносабати билан барча футболчилар, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва мухлисларини чин юракдан табиклайман. «Насаф» жамоаси тарих китобида номим борлигидан фахрланаман. Бу клубга ўтишимга ўша пайтда Қарши жамоаси ўринбосарларига устозлик қилган Виталий Легай сабабчи бўлганди. Ярим давра ўринбосарлар сафида ўйнаганимдан кейин асосий жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков мени ўз таркибига жалб этган. Ўша мавсум охиригача асосий таркиб билан бирга юрдим ва якунда Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритдик. Бундай база ва клубда яратилган шароитлар олий лиганинг ҳеч бир жамоасида йўқ. Буни ишонч билан айта оламан.

- Қозоғистондан тушган таклиф ҳақида гапирсангиз.

- Караганда шаҳрининг «Гефест» клуби Тошкентда йиғин ўтказган. Бу жамоа мураббийлари мавсумолди назорат ўйинларимизда менинг ҳаракатларимни кўриб, сўнгра таркибларига чақиришди. Эътиборлиси, тўғридан-тўғри, ҳеч қандай кўриксиз шартнома таклиф қилишди. Қизиғи шунда эдики, Караганда шаҳрининг асосий жамоаси ҳисобланган «Шахтёр»га Виктор Кумиков бош мураббийлик қиларди. Шуни инобатга олиб, мазкур таклифга розилик бердим.

- Одил Аҳмедов билан бирга ўқиганман, дедингиз. У коллежда қандай ўқирди? Ўша пайтда ҳам етакчилик қобилиятига эгамиди?

- Одил ҳар жойда етакчи, кучли, иродали футболчи бўлган. Шу хислати ҳозир ҳам бор. Лекин шунча ютуқларга эришганига қарамай, майдонда ҳам, ҳаётда ҳам жуда камтарин инсон.

- Одилдан ташқари, ўша пайтда сиз билан бирга таҳсил олган футболчилардан қайсилари ҳозир ҳам футболда фаолият юритишяпти?

- Мирзакамол Камолов, Муқимжон Тошматов, Сардор Қобулжонов, Раҳматилло Бердимуродов каби дўстларимиз бугунги кунда олий лига жамоалари сафида ўйнашяпти.

- Мальдив ороллари чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлдингиз? Хўш, нега айнан Мальдив?

- Ўтган йили қишда Вадим Абрамов «Локомотив»га таклиф қилганди. Жамоа билан бирга мавсумолди 3-4та назорат учрашувида майдонга тушдим. Барча ўйинларда асосий таркибда ўйнадим. Шу ўринда Вадим Карленович ҳақида ижобий фикрларимни билдирмоқчиман. Абрамов тажрибали мураббий. Ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Ҳамма билан бир хил муносабатда бўлади. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатмайди. Ўша пайт Мальдив чемпионидан ҳам таклиф келди. «Нью-Радиант» клубининг ОФК кубогида иштирок этишини инобатга олиб, бу чорловга розилик бердим.

- Ким таклиф қилди?

- Шахсан жамоа бош мураббийининг ўзи чақирди. У интернет тармоғи орқали ўйинларим тасвирланган видеолавҳани кўрган экан. Ҳаммаси икки кун ичида ижобий ҳал бўлди. Мальдивга бордим ва клуб билан шартнома имзоладим.

- Намунча тез, кўрик бўлмадими?

- Йўқ. Кўрик фақат Ўзбекистонда бўлади (кулади). Бошқа кучли чемпионатларни ҳам қарасангиз, у ердаги клублар узоқ муддатли кузатишлардан сўнггина маълум бир футболчини таклиф қилиб, шартнома имзолашади. Бизда эса умуман бошқа ҳолат.

- Мальдив варианти сизни нимаси билан ўзига жалб қилди?

- Биринчи галда «Нью-Радиант» клубининг мамлакат чемпиони эканлиги. Шунингдек, жамоанинг ОФК кубогида иштирок этиши шартномага имзо чекишимга туртки бўлди.

- Янги муҳитга кўникиш қийин кечмадими?

- Очиғи, бегона юрт, нотаниш одамлар, тил муаммоси дастлаб қийинчилик туғдирди. Лекин вақт ўтиши билан бунга кўникдим. Шу ўринда клуб раҳбариятининг юқори савияда ва илиқ тарзда кутиб олишганини ҳам эътироф этишим керак. Жамоа таркибига қўшилганимдан сўнг бир ҳафта ўтиб, ОФК кубоги доирасидаги биринчи ўйи­нимда майдонга тушдим. Биз сафарда Индонезия чемпионига қарши тўп сурдик. Шу тариқа, «Нью-Радиант» сафидаги фаолиятим бошланди. Гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши футболчи деб топилдим ва бунинг натижаси ўлароқ, гуруҳ босқичининг рамзий терма жамоасига киритилдим. Ўзига яраша мухлислар орттирдим, мутахассислар нигоҳини ўзимга қарата олдим.

- Мальдив чемпионатининг савия­си қандай экан? Ўзбекистон биринчи лигаси билан таққосласа бўладими?

- Имкониятлар деярли тенг. Ҳаттоки, айрим жамоалар олий лигада ҳам бемалол кучлилар сафида юришлари мумкин. Мальдив элитасида 8та жамоа иштирок этади. Бу клублар молиявий жиҳатдан барқарор ва бир-бирига муносиб. Рақобат жуда кучли. Енгил ўйиннинг ўзи йўқ. Танишларим, футболчи дўстларим билан гаплашганимда, уларнинг аксарияти Мальдив футболига паст назар билан қарашларини айтишади. Балки кичик давлат бўлгани учун шундай фикр билдиришаётгандир. Лекин сизларни ишонтириб айтишим мумкинки, Мальдив чемпионати Осиёда ўзига яраша куч ва ўринга эга.

- Стадионларнинг ҳолати, футбол инфратузилмаси-чи? Чемпионат қандай тизимда ўтказилади?

- Уй стадионимиз ўз бағрига 25000 томошабинни сиғдира олади. Майдоннинг ҳолати аъло даражада. Мен келгунимга қадар чемпионат ўйинлари тўрт даврали бўлган экан. Жорий йилдан эса учта даврада ташкил этиляпти. Бундан таш­қари, мамлакат кубоги ва Президент кубоги мусобақалари ҳам ўтказилади. Нуфузи жиҳатидан ОЧЛдан сўнг иккинчи ўринда турувчи ОФК кубогида Мальдивнинг 2та клуби иштирок этади.

- Мамлакат раҳбарияти футболни қўллаб-қувватлаяптими?

- Албатта. Айнан шунинг натижасида Мальдивда футбол жадал суръатларда ривожланиб боряпти. Клублар бақувват ҳомийларга эга. Маҳаллий аҳоли ҳам футболга қизиқишади. Ҳар бир ўйинга камида 15 минг мухлис ташриф буюради.

- Футболчиларнинг ўртача маош миқдори, легионерларга қанча ҳақ тўланиши хусусида ҳам гапирсангиз.

- Бу ҳақида маълумотга эга эмасман. Ҳар бир футболчи шартномасида кўрсатилган маблағни олади. Шахсан менинг маошим сир бўла қолсин. Лекин шуниси аниқки, Ўзбекистон чемпионатида берилаётганидан кўпроқ пул оляпман.

- Маошлар вақтида бериладими ёки узилишлар ҳам бўладими?

- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Тил масаласида ижобий ўзгаришлар борми?

- Ҳа, инглиз тилини ўргандим. Ҳозир жамоадошларим билан бемалол гаплаш­япман.

- Мальдив чемпионатида легионерларга чеклов йўқми?

- Бор. Ҳар бир клуб 4 нафардан хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

- Қаерда яшаяпсиз?

- Дастлабки кунлари клуб базасида истиқомат қилдим. Кейинчалик эса алоҳида уй беришди.

- Мураббий билан муносабатларингиз қандай?

- Яқинда жамоага янги мутахассис тайинланди. Ҳозир сербиялик Никола Коважич жамоамизга мураббийлик қиляпти. Рус тилини яхши билар экан, иккимиз русчада сўзлашамиз. У бундан аввал Тожикистон, Шри-Ланка терма жамоаларида фаолият юритган. Душанбенинг «Истиқлол» клуби билан ОФК президенти кубогини ютган.

- Клубда сиздан бошқа яна легионерлар борми?

- Ҳа, икки нафар нигериялик ва бир словакиялик футболчи ўйнайди.

- Мальдив чемпионатида ўзбекис­тонлик футболчилар сони кўпайиши мумкинми? Кимгадир буни тавсия қилиб кўрмадингизми?

- Албатта. Легионер мақомида ўйнашни ким ҳам истамайди? Насиб қилса, яқин кунларда Мальдивда ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлса, бундан ажабланмайман.

- «Нью-Радиант» раҳбарияти клуб олдига қандай вазифа қўйган?

- Фақат чемпионлик ва ўзимиз иштирок этадиган кубок баҳсларида ҳам биринчи бўлиш вазифаси қўйилган. Кўз тегмасин, ҳозирча турнир жадвалида мағлубиятсиз пешқадамлик қилишда давом этяпмиз. Келаси мавсум яна ОФК кубогида қатнашамиз. Бу мусобақада имкон қадар узоқроққа етиб боришни мақсад қилганмиз.

- Бу йилги ОФК кубогидаги иштирокингиз клуб раҳбарлари томонидан қандай баҳоланди?

- Ўртача. Чунки мавсум давомида жамоада икки маротаба бош мураббий ўзгарди. Шундай бўлсада, мусобақада ёмон қатнашмадик.

- Жамоа билан шартномангиз қанча муддатга имзоланган?

- Шу йил ноябрь ойида якунланади.

- Келишувни узайтириш истаги борми?

- Шу бўйича таклиф билан чиқишди. Лекин шартномани узайтиришга шошилмаяпман. Бунга етарлича асослар бор. Жуда яхши шароитларга эга кўплаб таклифлар тушяпти.

- Қизиқиш бошқа давлат клублари томонидан бўляптими?

- Худди шундай.

- Айнан қайси жамоалардан?

- Ҳозирча буни айтолмайман. Чунки ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Аммо шуниси аниқки, бу мамлакат ва унинг клуби анча кучли, Осиёда ўз ўрнига эга. Тез орада бундан хабар топасиз.

- Тасаввур қилинг, жамоангиз Ўзбекистон олий лигасида иштирок этса, якунда 16та клуб орасида нечанчи ўринни эгаллаши мумкин?

- Бемалол кучли бешликдан жой оларди. Бунга ишончим комил.

- Шу зайл ўсишда давом этсангиз, сизда миллий терма жамоада тўп суриш имконияти юзага келиши мумкин. Бу борада ҳам ўйлаб кўрдингизми?

- Албатта. Энг катта орзум ва мақсадим - миллий термамиз таркибида майдонга тушиш. Айнан шу ниятни амалга ошириш учун ҳам кучлироқ чемпионатга йўл олмоқчиман. Насиб қилса, тез орада мени миллий терма жамоа либосида кўрасиз, деган умиддаман.

МАЪЛУМОТ УЧУН

Алишер Аҳмедов

Туғилган санаси ва манзили: 1987 йил 4 август, Жиззах вилояти

Амплуаси: дарвозабон

Бўйи: 191 см. Вазни: 85 кг.

Фаолияти: 2004-2008 - «Сўғдиёна»; 2008-2009 - «УзДонгЖу»; 2009-2011 - «Насаф»; 2011-2012 «Нефтчи»; 2012-2013 - «Регистон»; 2013-2014 - «Гефест» (Караганда, Қозоғистон); 2015 - «Нью Радиант» (Мальдив ороллари)

Камоллиддин Алимов суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:04, 30.10.2015. Ўқилди: 4455 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.