Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов: "Футбол даҳолари октябрда туғиладилар"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳа, тағин 20 йил оралиқда. Қойилмисиз? Ўтган ҳафта футбол қироли Пеле 75га кирган эди. Бугун эса бошқа бир даҳо – Диего Армандо Марадона 55 ёшга тўлди. “Октябрь инқилоби”ни 1933 йили Гарринча бошлаб берган эди. Пеле давом эттирди. Ҳозир биз 20 йиллик фарқни ташкил этган ҳақида гаплашмоқчимиз.

Иккиси ҳам 10-рақамда ўйнаган. Иккиси ҳам Мексика майдонларида жаҳон чемпиони бўлишган. Иккиси ҳам ўз мамлакатида аср спортчиси номини қўлга киритган. Қизиғи, шу пайтгача уларни қиёслашдан, таққослашдан чарчамайдилар.

Пелени кучли дегувчиларнинг сўзлари тахминан қуйидагича янграйди:
“75 йил олдин Бразилиянинг оддий оиласида туғилган бир гўдак кейинчалик футбол қиролига айланди. Уни Пеле деб атадилар.

Кимни кимгадир таққос қилиш керак бўлса, Пелега таққос қиладилар. “Иккинчи Пеле”, “аргентиналик Пеле”, “бугунги Пеле”, “Пеледан зўр эди”, “Пелени ҳайрон қолдирганди” ва ҳок. Лекин Пеленинг ўзини ҳеч кимга қиёс қилмайдилар. Пелени таққосласалар ҳам ўзига таққослайдилар. Пеле ҳаммани ўлчаш учун ягона эҳтиёж.. Пеле – футболдаги ўлчов бирлиги. Уни бежиз қирол дейишмаган.

Унинг даврида ҳам жуда кучли ўйинчилар бўлган. Футбол ўйнаш осон бўлганида, улар ҳам шу ишни қилишлари керак эди. Ҳеч ким қила олмади. Бардош бера олмадилар. Пеле эса стабилликнинг юқори нуқтасини намойиш этиб, ўз чўққисидан бир зум бўлсин пастламади. Уни ҳозир бўлганида у бўларди, бу бўларди, дейиш нотўғри! Ҳамма ўз замонасининг шароитига жавоб беради. Келажак учун жавобгар эмас. Навоийни шеърни компьютерда ёзмаганлиги учун айблаш нотўғри бўлади. Пелени ҳам ўз даврининг тезлиги бўйича таҳлил қилиш керак. Натижа эса такрорланмас бўлиб қолганлигидан ҳам хулоса шу: У қирол!!!”

Ҳа, шунақароқ. Энди Диего Марадонанинг оқловчиларига ҳам қулоқ солайлик. Улар нима дейишаркан:

“Пеле ўз даврида жуда кучли таркиб билан бирга тўп сурган. Бразилия жаҳон чемпионатларида муваффақият қозонганида футбол қиролининг ватандошлари ҳар бир чизиқда кучли бўлганини кўпчилик яхши билади. Ва Пеленинг минглаб урган голлари Бразилия чемпионати ва АҚШ майдонларида киритилганини ҳисобга олсак, Пеле сиймоси атрофидаги даҳолар билан ҳамоҳанг гавдаланади. Бу ўринда яна бир кучли исбот ҳам мавжудки, Пеле ана шу кучлилар ичида кучли бўла олгани учун ҳам қиролдир.

Марадонанинг пешонасига эса бутунлай бошқа қисмат насиб этди. У оғирликни ўз зиммасига ола билиши, чўлоқ жамоаларни елкада кўтариб юриши билан донг таратди. Италия А серияси у ўйнаган пайтлари “кичик жаҳон чемпионати” деб аталарди. “Милан” триоси жуда кучли даврлар эди. Ана шу жамоага қарши “Наполи”дек ўртамиёнани сафлай олган ва алал-оқибат мамлакат чемпиони қила олган Марадона терма жамоаси таркибида бутунлай халоскор вазифасини бажариб келган. Пеле ҳеч қачон Европа миллий чемпионатларида ўйнамаган. Бу унинг голеадорлик салоҳиятига фойдали бўлган. Марадона эса ўз давридаги энг кучли ва энг бешафқат чемпионатда қатнашган. Ўша заминда у тенгсизлигини исботлаб юрган. Кейин, Марадонага феълий қусурлари ҳам зарар бўлган. Қайсар, ўжар ва фақат кураш учун туғилган йигитга нисбатан 90-йилги ЖЧда инсофсизларча ўйнашган. Тўрт йилдан сўнг эса мусобақанинг ўртасида хайдаб юборишган. Диегонинг ҳаёти Пеленикига қараганда мураккаброқ ва оғирроқ. Шу боис бўлса керак, аср тугаши арафасида ўтказилган сўровда мухлислар уни “аср ўйинчиси” деб топишган. Пелега эса ушбу номни ФИФА тақдим этган. Айтишингиз мумкин, аср тугаётган пайтдаги авлод Пеленинг ўйинларини кўрмаган, асосан Марадона ўйинларида ўсишган. Тўғри, инкор этмаймиз, бироқ рангли тасвирлардаги ўйинлар аргентиналик иқтидорнинг беназир ҳаракатларидан огоҳ этса, ёш авлодда не айб?!”

Биз бу икки тортишувчи томонни бирлаштирамиз ва икки ўйинчига шундай таърифлар берамиз:

Пеле – буюклар ичида буюк бўлолган даҳо! Буниси жуда қийин.
Марадона – бир ўзи даҳолик қила олган юлдуз! Буни ҳам ҳар ким эплай олмайди.

Бу таққослардан сўнг, қитмирлигим тутиб қолди. 20 йиллик анъанани давом эттирувчиларни қидириб кўрдим. 1980 йилда туғилганлар орасида Хави бор экан, Роналдиньо, Жон Терри ва Жеррардлар бор экан. Аммо улар бошқа ойда туғилишган экан. “Октябрь болалари” мавқеига чиқа олишмаганига сабаб шумикан, деб ўйлаб қолдим:) Майли, бизга шу иккиси ҳам етади. Шунинг ўзиёқ мақолага юқоридаги сарлавҳани қўйишимизга кифоя қилади.

PS: Малилик Адама Кулибали 1980 йилнинг 9 октябрида туғилган экан, балким умид қилармиз, а? Нима дейсиз?!!

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: gol.uz
Киритилди: 11:48, 31.10.2015. Ўқилди: 4383 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик