Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Челси" ўз уйида "Ливерпуль"га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Англия чемпионати 11-тур марказий учрашувида “Челси” азалий рақиби “Ливерпуль” билан ўз майдонида баҳс олиб борди. “Стэмфорд Бриж” стадионида ўтган ушбу беллашувда майдон эгалари 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ майдон эгалари ҳисобни очишди. Сезар Аспиликуэтанинг чап қанотдан узатган тўпига Рамирес боши билан аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтининг сўнгги сонияларида Филиппе Коутиньо индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда мерсисайдликлар фаолликни оширишди ва 74-дақиқада Коутиньо ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди. 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Кристиан Бентеке ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, Юрген Клопп АПЛ доирасида биринчи ғалабага эришди ва очколар сонини 17 тага етказиб, турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. 11 очко билан қолиб кетган "Челси" ҳамон 15 поғонада бормоқда.

АПЛ, 11-тур
“Челси” – “Ливерпуль” – 1:3
Голлар: Рамирес (4) – Коутиньо (45+2, 74), Бентеке (83)
Огоҳлантиришлар: Микел (67) – Коутиньо (24), Лукас (58), Жан (65)
“Челси”: Бегович, Зума, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта (Фалькао, 76), Микел (Фабрегас, 70), Рамирес, Виллиан, Оскар, Азар (Кенеди, 58), Коста.
“Ливерпуль”: Миньоле, Клайн, Шкртел, Сако, Морено, Лукас, Жан, Милнер (Бентеке, 64), Коутиньо, Лаллана (Ловрен, 90), Фирмино (Айб, 76)

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:47, 31.10.2015. Ўқилди: 5736 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик