Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчиларимиз билан бир жамоада ўйнаган «Олтин тўп» соҳиблари: Ривалдодан Маттеусгача

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирда ўзбек футболчилари кучли ҳисобланадиган ҳорижий чемпионатларда тўп суришмоқда. Жумладан, Максим Шацких,Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов каби футболчиларимиз ўзлари ўйнаётган чемпионатларда ўз ўрни ва ўз номига эга бўлишни уддасидан чиққанлар. Айниқса Одил Аҳмедовнинг «Анжи» сафида Роберто Карлос, Самуэль Это’о сингари юлдузлар билан бирга тўп суриб, ушбу футболчилар ичида жамоанинг «энг яхши ўйинчиси» дея эътироф этилгани таҳсинга сазовор натижа. Яна шундай футболчиларимиз ҳам борки улар ўз пайтида жаҳон тан олган, «Олтин тўп»га сазовор бўлганлар билан бир жамоада тўп суришган. Биз қуйида футболчиларимиз билан жамоадош бўлган шундай футболчилар ҳақида тўхталиб, тарихга мурожаат этамиз.

Ривалдо
«Барселона»даги ажойиб ўйинлари орқали 1999 йилда «Олтин тўп»га сазовор бўлган Бразилиялик ҳужумчи олий лигамизда тўп сурган энг машхур футболчи ҳисобланади. У «Бунёдкор» жамоасида  2008-2010 йилларда ҳаракат қилган ва табиийки ўша пайтдаги «қалдирғочлар» сафида бўлган футболчиларимиз «Олтин тўп» соҳиби билан жамоадош бўлишга муваффақ бўлганлар. Шу билан бирга ундан улкан тажриба олганлар.

Зинедин Зидан
1998-йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси билан ғолиб бўлган ва ўша йили «Олтин тўп»ни қўлга киритган афсонавий футболчи 1996-2001 йиллар давомида "Ювентус" клубида тўп сурган. Айнан 2011-йилда Турин клуби ёшлар жамоасига ҳамюртимиз Илёс Зейтуллаев қабул қилинган. Гарчи Зидан асосий таркибда, Илёс ёшлар жамоасида тўп сурган бўлса ҳам ушбу икки футболчи умуман олганда оз фурсат бир жамоа шарафини ҳимоя қилишган.

Жорж Веа
ФИФА тарихидаги «Олтин тўп»га эришган ягона африкалик футболчи. Ушбу совринни Либериялик ҳужумчи 1995 йилда қўлга киритган. Жорж Веа Европанинг «Монако», «ПСЖ», «Милан»,«Челси» каби жамоаларда тўп сурган.

Жан-Пьер Папен
Марсельнинг «Олимпик» таркибида кетма-кет 5 мавсум Франция чемпионатида (1988,1989, 1990,1991,1992) ва 3 мавсум Европа чемпионлар кубогида (1990,1991,1992) тўпурар бўлган франциялик ҳужумчи 1991 йилда «Олтин тўп»га сазовор бўлган.

Лотар Маттеус
1990 йилги жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси билан ғалаба қозонган футболчи йил сўнгида  «Олтин тўп»ни ўзиники қилган. Лотар Маттеус 5 бор жаҳон чемпионатида иштирок этган(1982,1986,1990,1994,1998).

1997 йил 3 июль санасида Жаҳон юлдузлари терма жамоаси ва Осиё терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади ва унда 5-3 ҳисобида Жаҳон юлдузлари терма жамоаси ғалаба қозонади. Ушбу учрашувдаги ғолиб жамоа таркибида Жорж Веа, Жан-Пьер Папен,  Лотар Маттеус каби футболчилар ҳаракат қилади. Биз учун тарихий бўлган бу ўйинда Жаҳон юлдузлари терма жамоаси сафида ҳамюртимиз Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси аъзоси бўлган Сергей Лебедев юқоридаги «Олтин тўп» соҳиблари билан бир жамоада тўп сурган.

Шавкат Ниёзов

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:17, 01.11.2015. Ўқилди: 5953 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.