Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболининг келажак посбонлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбек футболи ҳамиша ўзининг кучли дарвозабонларига эга бўлган. Павел Бугало, Евгений Сафонов, Игнатий Нестеров... Бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Хўш, келажакда уларнинг ўрнини эгаллашга муносиб посбонларга эгамизми? Бу саволга ҳеч иккиланмай ижобий жавоб қайтариш мумкин. Айнан шу омил Ўзбекистоннинг турли ёшдаги термаларида тўп сураётган, келажакда бош жамоамиз дарвозасини қўриқлаши мумкин бўлган айрим киперлардан иборат ўзига хос рейтинг тузишимизга туртки вазифасини ўтади.

5. Ҳожиакбар ЖЎРАЕВ

Туғилган санаси: 2000 йил 16 март

Жамоаси: «Пахтакор»

Хабарингиз бор, Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ўсмирларимиз Фаластинда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этишди. Турнирдан ўрин олган ҳар учта учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган жамоамиз рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол қилиб, атиги икки марта тўп ўтказиб юборди. Бундай натижанинг қайд этилишида мазкур баҳсларда посбонлик вазифасини ўтаган Ҳожиакбар Жўраевнинг ҳиссаси катта. Эндигина 15 ёшни қаршилаган кипернинг ўйинлари келажакка умид кўзи билан қарашга ундамоқда.

4. Умид ҲАМРОЕВ

Туғилган санаси: 1997 йил 13 май

Жамоаси: «Пахтакор»

Худди шундай натижани Ўзбекис­тон ёшлар терма жамоаси (U-19) ҳам такрорлади. Фарқи шундаки, Жасур Абдураимов шогирдлари 14та гол уриб, дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга эришдилар. Бангладешда бўлиб ўтган саралаш бос­қичининг ҳар учта ўйинини асосий таркибда ўтказган Умид Ҳамроев мураббийлар ишончини оқлади. Тўғри, «Пахтакор»нинг юқорида номи келтирилган ёш тарбияланувчилари ҳали ўзларини қитъа чемпионатида кўрсатишлари лозим. Умид қиламизки, олдинда кутиб турган масъулиятли баҳс­ларда эътирофга бежиз лойиқ кўрилмаганликларини исботлашади.

3. Асилбек ОМОНОВ

Туғилган санаси: 1993 йил 1 сентябрь

Жамоаси: «Қўқон-1912»

Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида олимпиячиларимиз дарвозасини қўриқлаш вазифаси катта эҳтимол билан айнан Асилбекка юкланади. Иккинчи давра ўйинларини Қўқонда ўтказаётган ёш кипернинг нималарга қодирлигидан ёшлар термасидаги барқарор ўйинлари орқали воқиф бўлганмиз. Омонов Рио Олимпиадаси йўлланмаси учун кечадиган баҳсларда маҳоратини намоён эта олса, яқин вақтлар ичида миллий терма жамоага ҳам жалб этилиши тайин. Бу борада чапдаст дарвозабонимизга зафар ёр бўлишини тилаймиз.

2. Дилшод ҲАМРОЕВ

Туғилган санаси: 1995 йил 11 июль

Жамоаси: «Қизилқум»

Дарвоқе, Олимпия терма жамоамиз дарвозасини қўриқлашга номзодлар рўйхатига ушбу голкипернинг ҳам номини қўшиш мумкин. Фақат Виктор Романовичнинг бу борадаги қарашлари бошқачароқ кўринади. Қитъа чемпионати арафасида ўтказиладиган навбатдаги йиғинга жалб этилган пос­бонлар орасида Дилшоднинг номига кўзимиз тушмади. Бу масалани муҳокама қилиш фикридан йироқмиз. Зеро, натижа учун мураббий жавобгар. Биз эса, Ҳамроевнинг ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда кичик мундиалда кўрсатган ишончли ўйинлари сабабли унга мазкур рейтингнинг иккинчи ўрнини лойиқ кўрдик. Яқин вақтлар ичида биринчи поғонага чиқиш учун Дилшодда вақт ҳам, имконият ҳам, маҳорат ҳам етарли.

1. Элдор СУЮНОВ

Туғилган санаси: 1991 йил 12 апрель

Жамоаси: «Насаф»

Албатта, Элдорнинг тез орада бош жамоамизнинг асосий дарвозабонига айланиши мумкинлигига фақатгина пессимистик кайфиятдаги ишқибозларгина ишонмасликлари мумкин. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлиги Самвел Бабаянга ишониб топширилгач, Сую­нов мунтазам равишда таркибга жалб этиляпти. У ҳар қандай вазиятда Лобановнинг ўрнини эгаллашга шай. 24 ёшли кипернинг бугунги кунда «Насаф» ўйинларида порлашига кўникиб қолдик. Яқинда клуби билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган дарвозабон қандай салоҳиятга эга эканини бош жамоамизнинг ҳал қилувчи ўйинларида ҳам намойиш этишига шубҳа йўқ. Бу йўлда Элдорга омад ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!

Ўткир УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:39, 03.11.2015. Ўқилди: 5259 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.