Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Соккер клуб»даги гаплар муҳокамаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Куни кеча «Спорт» телеканалида «Соккер клуб» кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилди. Тан олиш лозим, кўрсатув ижодкорларининг аудитория эътиборини тортиш учун астойдил ҳаракат қилишаётгани яққол сезилмоқда. Мана шундай кўрсатувлар кўпроқ тайёрланса, шубҳа йўқки, спорт ўйинларини томошабинларга тақдим этишга масъул саналган, аммо маълум муаммолар туфайли бизни еврофутбол ҳавосидан баҳраманд қилолмаётган телеканалнинг обрўси анча кўтариларди.

Қолаверса, кечаги сон учун танланган мавзу ҳам чакки эмасди - келишилган ўйинлар муаммоси. Ушбу масала юзасидан ким ҳаммадан кўпроқ фактларни билиши лозим? Мантиқан фикрласак, албатта, ЎФФ қошидаги Келишилган ўйинларга қарши курашиш қўмитаси раҳбари Аҳрол Иноятов! Айнан шунинг учун ҳам кўрсатувга Аҳрол ака таклиф қилинди, чоғи. Аммо у кишининг эфир давомида айтган гаплари олдингиларидан унчалик фарқ қилмади. Яъни томошабинларга янгилик тақдим этилмади. Ҳа, айтганча, интервьюдаги мана бу парча кўпчиликка номаълум жиҳатларни очиб берганини ҳам айтиш жоиз:

- Келишилган ўйинларни аниқловчи мутахассислар гуруҳидан кимлар ўрин олишганини номма-ном санаб бера оласизми?

- Ҳа, албатта, булар - Самвел Бабаян, Игорь Шквирин, Сардор Раҳматуллаев, Фарҳод Магометов, Бахтиёр Бобоев, Равшан Эрматов. Ҳозир мана, Кападзе (Тоҳир ака назарда тутилган бўлса керак, албатта)ни жалб этишни кўзлаб турибмиз. Кейинчалик «Нефтчи» ва «Насаф»дан ҳам вакиллар чақирамиз.

Қизиқ, бу таркиб келишилган ўйин­ларни фош қилишга масъул махсус комиссия учун жуда ҳайратланарли эмасми? Ўзи бирор-бир клубда мураббийлик курсисини эгаллаб турган шахс бундай комиссия таркибига киришга ҳақлими? Бордию, қўмита аъзоларидан қайсидир бири шу хилдаги можароларга аралашиб қолса, унда нима бўлади? Ана энди интервьюнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

- Сиз айтган шу мутахассислар орасида келишилган ўйинларда иштирок этганлар йўқлигига кафолат бера оласизми?

- Агар кимдир ўз номига доғ туширган бўлса, дарҳол сафимиздан ўчирилади. Масалан, илгари мутахассислар гуруҳида Рустам Мирсодиқов ҳам бор эди, аммо уни четлатдик.

Буёғи энди неча пулдан тушди? Демак, «Металлург» устози ўзи келишилган ўйинларга қарши туриши лозим ҳолда, худди шу муаммода айбланиб, лицензиясидан маҳрум қилган бўлиб чиқмоқда. Шу ҳолат ҳам кўрсатиб турибдики, қўмита таркиби ноўрин тўлдирилган. Буни кўрсатув ходимлари қайсидир маънода бироз мураккаброқ савол билан тасдиқлаб ҳам олишди:

- Демак, шу вақтгача бўлган оралиқда бир киши шубҳали ўйинларда иштирок этишга улгуриб ҳам қўйган.

- Ҳа.

Бизнингча, бундай комиссияда мураббийлар ўрин олмасликлари лозим. Майли, соф виждонлилиги билан танилган ва бир клубга дахли йўқ мутахассис бўлса, бош устига. Асосийси, ана шундай одамни топиш! Кейин текширувга йўналтирилган бундай гуруҳда журналистларга ўрин берилмагани ҳам тушунарсиз. Чунки футболимиз ривожини хоҳлайдиган жонкуяр ва ватанпарвар мухбир у ёки бу ўйин ҳисоби шубҳали эканини федерациянинг бирор лавозимида банд кишидан кўра, тезроқ аниқлаши мумкин. Ахир журналистлар оддий мухлисларга нисбатан футболга яқинроқ туришади ва уларнинг устун томонлари ҳам аслида шу. Зеро, муҳтарам Президентимизнинг шахсан ўзлари яқиндагина журналистларга кучли ишонч билан қарашларини алоҳида айтиб ўтдилар. Бу табиийки, ҳар қандай мухбирга таянч бўлиб хизмат қилади. Қўшимчасига, айни пайт олий лигамизда тўп сураётган, «келишиб бўлмаслиги» билан ном қозонган футболчиларни ҳам умумий манфаат йўлида бошланган ишга жалб қилиш мумкин. Бундай соф виждонли йигитлар чемпионатимизда топилади, албатта. Улар кўпинча шубҳали туюлган ўйинларда қатнашишдан кўра, бирор сабаб (айтайлик, шамоллаб қолишгани)ни баҳона қилиб, майдонга тушмай қўяверишади (ке­йинчалик виждон азобига йўлиқмаслик учун).

Терма жамоа бош мураббийи эса эътиборини фақат ТЖМ тайёргарлиги, номзодларни кузатиш, машғулотлар ва ўйинларга қаратгани маъ­қул. Хусусан, айни пайт миллий жамоамиз мураккаб даврни бошидан ўтказмоқда ва Самвел Бабаянни бундай жараёнга тортиш - нотўғри, бизнингча.

Тўғри, ЎФФ қошида Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси ташкил қилинганига кўп бўлмади ва албатта, камчиликлар ҳали етарли. Умид қиламизки, қўмитада биздан кўра тадбиркорроқ инсонлар фаолият юритишяпти. Аммо Аҳрол ака футболнинг кушандаси ҳисобланган иллатга қарши астойдил курашмоқчи бўлсалар, фикрларимизга салгина эътибор қаратсалар ёмон бўлмасди. Чунки биз - ҳаммамиз соф-мусаффо футбол тарафдоримиз. Бош­қача айтганда, бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилмасак, ҳеч нарсани ўзгартиролмаймиз...

Исроил РАҲИМОВ, "Интерфутбол" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:50, 04.11.2015. Ўқилди: 4083 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.