Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Нефтчи” муҳлисларига мурожат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қадрли футбол муҳлислари, хақиқий футбол ишқибози ўз жамоасини худди ўз боласи сингари кўради. Шунинг учун  жамоасининг ютуқларидан муҳлис  ҳурсанд бўлгани сингари  камчиликлари,  ҳатоларидан ранжидий ва албатда ҳар томонлама ғолиб бўлишини ҳоҳлайди.  “Нефтчи”,  барчага маълум, ҳақиқий  “ҳалқ жамоаси”. Бунга бир мисол, Ўзбекистонда ўтган  24 чемпионатда энг кўп муҳлисга эга бўлган жамоа бу шубҳасиз  – “Нефтчи”дир. Бу йил ҳам  чемпионатда энг кўп муҳлис йиққан жамоа айнан  “”Нефтчи”дир.   “Нефтчи” ишқибозлари Ўзбекистонда энг профессионал муҳлислар қаторидан ўрин олади. Фарғоналик муҳлислар қарийиб 50 йиллик тарихга ва тажрибага эгадир. Бу орда кўп карра чемпионлик бахтли онларини яшаш билан бирга  чемпионатдан тушиб кетиш ҳавфи  билан ҳам яшашга тўғри келган.

        “Нефтчи” Миллий чемпионатларнинг барчасида иштирок этаётган кам сонли жамоалар қаторидан ўрин олиши ҳам бежизга эмас.    Лекин, фарғоналик муҳлисларининг маданияти юксак бўлгани учун, ҳар бир вазиятда тўғри ва ҳаққоний баҳо беришга, камчилик ва ютиқларни асосли тушунишга қодир бўлишган. Бу йилги “Нефтчи”  5 - ўринни олганидан муҳлисларнинг катта қисми ранжигани аниқ.  Ахир ўз майдонидаги сўнгги икки ўйинда,  “водий дербиси”да ғолиб бўлганда –  чемпонатнинг тугашига икки тур қолганда 4 - ўринни эгаллаб, ОЧЛсига бериладиган 4-йўлланма учун   асосий давогар бўлиб қоларди. Ана ўшанда “Бухоро” ва “Қизилқум”ни енгиш қоларди ҳалос. Афсус, бўлмади.

         Олдинига барча муҳлислар ва мутаҳиссислар учун кутилмаганда “Андижон”га, кейин эса худди шундай, “Қўқон-1912”га шармандаларча ютқазиб қўйдик ва тарихда бу жамаоларга ўз майдонимизда илк маротаба мағлуб бўлганлигимизни тан олдик. Албатда бундай “тарихий”  мағлубиятга учраш жуда ҳам аламли, лекин барибир тан олишимиз керак, “Нефтчи” бу мавсум ОЧЛсига бериладиган йўланнмага, минг афсус тайёр эмас экан.  

      Аслида, ҳаммасига  “Нефтчи”нинг биринчи даврада пешқадамларга ҳос ўйнаши, муҳлислар қалбида камида ОЧЛга бериладиган йўлланмани қўлга киритишига ишонч ҳосил қилиш сабаб бўлди. Бўлмасам, “Нефтчи”нинг ўтган мавсумдаи 8 ўрини эгалаганини инобатга олсак, бу йил катта силжиш юз берди. Бу мавсумдаги 5-ўринни ҳам ютуқ ўрнида кўриш керак. Худо ҳоҳласа. янаги йил вазифа бўлиб, совринли ўринлардан бирини эгалаш шарт бўлади. Бунга барча муҳлислар ишонишади ва ўз ўрнида жамоани қўллаб-қувватлайди, деб ишонамиз.

“Нефтчи” ўз муҳлислари билан буюк жамоадир.

           “Нефтчи” -  омад ва ғалабалар ҳамиша сенга ёр бўлсин!!!

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:28, 04.11.2015. Ўқилди: 3352 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик