Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

01/01 06:00 Арсенал - Бёрнли

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Чемпион+" газетасининг №11-сони анонси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Пресс-релизлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Муҳтарам муштарийлар. Эртага, 5 ноябрь куни "Чемпион-плюс" газетасининг №11 сонини юртимиздаги барча матбуот тарқатувчи шохобчалар ва хусусий тарқатувчилардан харид қилишингиз мумкин. Сизларни газетада ёритилган мақола ва материалларнинг қисқача анонси билан таништирамиз.

2-саҳифада журналист Хайрулла Ҳамидов "Янги фильм" мақоласида Спорт-ТВда кетган "Соккер клуб" кўрсатуви ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этган.

3-саҳифада одатдагидек энг муҳим хабарлар ўнталиги берилган.

4-саҳифада Олий лига 28-тури доирасида кечган "Динамо"-"Насаф" учрашуви журналист Фарҳод Норбўтаев томонидан ёритилган.

5-саҳифада Сербиянинг "Явор" клуби сафида тўп сураётган Ҳусниддин Ғафуров билан sports.uz интервьюси, ҳамда Саудия Арабистонининг ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида иштирокдан бош тортиши борасида таҳлилий мақола берилган.

6-7-саҳифаларда Олий Лига ва Ёшлар лигаси 28-тури, Биринчи лига иккинчи босқич 15-тури таҳлили, протоколлари ва турнир жадваллари берилган.

8-саҳифада терма жамоамизга оид янгиликлар, 9-саҳифада эса хорижда тўп сураётган легионерларимизга оид хабарлар берилган.

10-11-саҳифаларда "Омадсиз юлдузлар" сарлавҳаси остида берилган материалда "Чемпион плюс" таҳририяти журналистлар футболдаги ўзлари энг омадсиз деб ҳисобловчи футболчиларнинг қирраларини очиб беришган.

12-13-саҳифаларда Хайрулла Ҳамидов "Дарахт бир жойда кўкаради" мақоласида ўз клубини алмаштирган 10 юлдузнинг муваффақиятсиз кечган фаолиятига назар ташлайди.

14-15-саҳифаларда "Ҳафта саволи" рукни ўрин олган. "ЖЧ-2018 Россияга, ЖЧ-2022 Қатарга берилиши тўғри қарор бўлганми?" дея қўйилган саволга Отабек Бакиров ва Қаҳрамон Асланов икки томондан жавоб беришга ҳаракат қилишган.

16-17-саҳифаларда "Бир адоват тарихи" мақоласида Қаҳрамон Асланов "Реал Мадрид" - "Барселона" 11:1 учрашуви тарихига назар солган ва ушбу учрашув тафсилотларини очиб берган.

18-19-саҳифаларда Англия Премьер лигаси 11-тури Қаҳрамон Асланов томонидан атрофлича таҳлил этилган.

20-21-саҳифаларда Лутфулло Турсунов Испания Ла Лигасининг 10-тури эътиборга молик воқеаларини тўплаган.

22-саҳифаси Сардор Юсупов томонидан тайёрланиб, Италия А Серияси 11-турига аталган бўлса, 23-саҳифада Тўйчи Рўзибоев Германия Бундеслигаси 11-турини ёритиб берган.

24-25-саҳифалардан Европанинг қолган миллий чемпионатлари, Европа Чемпионлар лигаси 4-тури дастлабки куни ёритилган.

26-27-саҳифаларда Сафарали Сиддиқов собиқ иттифоқнинг сўнгги кубогида Ўзбекистон жамоаларининг иштирокига оида таҳлилий чиқиш қилган, шу саҳифада Тўлқин Бакирхўжаевнинг Деннис Бергкамп ҳақидаги блогпости берилган.

28-29-саҳифаларда одатдагидек, ФУТБОЛ ВА... рукни остида жаҳон футболида юз берган энг муҳим воқеа ва хабарлар ёритилган.

30-саҳифада "Спорт" рукни остида Доҳада ўтган Бокс бўйича жаҳон чемпиони бронза медали совриндори Баҳодир Жалолов ҳақида мақола, шунингдек спорт хабарлари ўрин олган.

31-саҳифада одатдагидек, сатира ва юморга ўрин ажратилган.

32-саҳифада футболимиз атрофидаги миш-мишлар, машҳулардан иқтибослар берилган. "Дарвоқе" колонкасида эса Қаҳрамон Асланов олдинги ва ҳозирги футболни солиштирган.

Эртага - пайшанба! Мулоҳазаларга ундовчи "Чемпион-плюс" газетасини харид қилишни унутманг.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:38, 04.11.2015. Ўқилди: 5691 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик