Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Хавьер Тебас: «Барселона» дунёнинг энг яхши лигасида муносиб чемпион бўлди» [0]

Рэшфорд: «Биз ҳали кўплаб совринларни қўлга киритамиз» [0]

«Барселона» юлдузлари чемпионликдан сўнг велосипедда сайрга чиқишди (Видео) [0]

«Реал»да «Барселона»дан учралган мағлубиятдан сўнг 5 нафар юлдузнинг тақдири сўроқ остида қолди [0]

Аллегри кетадими? «Милан» бош мураббийлиги учун икки асосий номзод маълум [0]

Гути Мбаппени ҳимоя қилди: «Майдондан ташқаридаги ишлар аҳамиятсиз» [0]

Неймар ва 41 ёшли Тиаго Силва Бразилиянинг ЖЧ-2026 учун 55 кишилик қайдномасига киритилди [0]

Диего Симеоне: «Барселона» — дунёнинг энг яхши жамоаси, лекин биз уларни икки бор мағлуб этдик» [0]

«Реал» футболчилари клубдан Вальвердени сотиб юборишни сўрашмоқда [0]

«Аталанта» 1943 йилдан бери илк бор «Милан»ни сафарда кетма-кет икки бор мағлуб этди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Женнаро Гаттузо: «Мураббий сифатида қўполликдан воз кечганман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан» клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Женнаро Гаттузо ҳеч қачон майдондаги курашлардан қочмаган. Нафақат рақиб, балки ўзини ҳам аямаган.

У айни пайтда мураббийлик соҳасида фаолият юритмоқда. Айтиш жоизки, бу борада Гаттузонинг унчалик омади чопмаяпти. Шу кунгача у Швейцариянинг «Сьон», Италиянинг «Палермо» ва Грециянинг ОФИ клубларида ишлашга улгурди. Юнон ўлкасини ўтган йилнинг декабрида тарк этганди. Кейинчалик Италия қуйи дивизиони вакили «Пиза» билан шартнома имзолади.

Женнаро яқинда ФИФА расмий сайтига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин.

- Женнаро, Пизадаги ҳаёт қандай кечмоқда?

- Ёмон эмас. Шаҳар ажойиб. Халқи ҳам футболга ошно тутинган.

- Жамоангиз жорий мавсумда мағлубиятга учрамади ва лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирги ҳолатдан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Тайёргарликни кеч бошладик. Бирга ишлаётганимизга кўп бўлмади. Аммо ишимизни охиригача етказмоқчимиз. Сафимиздаги ўн нафар футболчи трансфер бозори ёпилиши арафасида келган. Айрим ўйинчилар эса асосий таркиб футболчилари саналишмаган. Шу жиҳатларни инобатга олсак, бугунги ҳолатимиздан қониқиш ҳосил қилсак бўлади.

- «Пиза» ўтган асрнинг 80-90-йилларида «А» сериянинг доимий иштирокчиларидан ҳисобланган. Аммо молиявий муаммолардан сўнг жамоа қуйи лигаларга тушиб кетди. Сизнингча, клуб ўша чўққиларга яна чиқа оладими?

- Ўйлашимча, бунинг учун имкониятларимиз етарли. Сўнгги йилларда катта маблағ сарфланди. Аммо яхши футбол намойиш қилиш учун пулнинг ўзи камлик қилади. Масалан, бунинг учун тажрибали мутахассислар, пулларни ақл билан сарфлай оладиган шахслар лозим. Клуб раҳбари Фабрицио Луккези шундай инсонлардан бири. Жамоанинг асосий мақсади - аста-секинлик билан ўсиш ва керакли натижани қўлга киритиш.

- Ўз вақтида сиз тажовузкор футболчи бўлгансиз. Мураббий сифатида ҳам шундай хислатларга эгамисиз? Футболчилар билан ишлаш усулингиз ҳақида гапириб берсангиз...

- Биринчи навбатда, талабчанман. Қўпол футболчи бўлганимни назарда тутяпсизми? Мураббий сифатида бу одатлардан воз кечганман. Сўнгги йилларда футболчиларга нисбатан муносабатим ўзгарди. Аввалига қаттиққўл бўлишга уринардим.

- Сиз буюк мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Улардан нималарнидир ўзлаштирганмисиз?

- Бирор нарсани ўрганганман, дея олмайман. Чунки ўз услубимга эгаман. Буни эса шогирдларимга уқтиришим талаб этилади. Футболчи сифатида омадим чопган ва катта клубларда ўйнаганман. Ўша жамоаларга ўтганда, нима қилиш кераклиги ва ўзимни қандай тутишим лозимлигини билардим. Энди мураббий сифатида ёш футболчилар билан ишлаяпман. Уларга биринчи навбатда, профессионализмнинг муҳимлигини ўз услубим орқали етказмоқдаман.

- Аксарият италиялик футболчи ва мураббийлар Италияда қолишни маъқул кўришади. Сиз эса хорижда фаолият олиб боришга улгургансиз. Хусусан, 19 ёшингиздаёқ «Рейнжерс»га кетгансиз. Шотландия, Швейцария ва Грецияда тажриба оширдим, деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, бу тажрибалар менга ижобий таъсир ўтказди. Майдондаги ишимни кўрган инсон ишлаш услубим итальянчадан фарқ қилишини сезади. Аниқроғи, инглизча услубга яқинроқ.

- ЖЧ-2006 ҳақида гапирсангиз. Ўша мундиалда Италия терма жамоаси зафар қучганди. Кўпроқ қайси ҳолатлар эсингизда қолган?

- Хотиралар бисёр. Мен учун миллий терма жамоа либосини кийиш ҳамиша ўзгача кайфият бағишлаган. Ўйиндан олдин янграйдиган мадҳияни эшитганимда баданим жимирлаб кетар, болалигимни эслардим. Муваффақиятимизнинг асосий сабабчиси Марчелло Липпидир. У ҳақиқий етакчимиз эди.

- Сиз ўйнаган даврда «Милан» икки марта Чемпионлар Лигасида зафар қучди. Нима деб ўйлайсиз, яқин орада Италия клублари бу турнирда ғолиб чиқа олишадими?

- Европанинг энг нуфузли турнирида ғалаба қозониш учун таркибингизда чемпионлар бўлиши шарт. Ўша йиллари Алессандро Костакурта, Яп Стам, Ривалдо, Руй Кошта ва Филиппо Индзаги каби футболчилар «Милан» захирасида ўтиришарди. Италия футболи аввалги нуфузини тиклаши учун қайтадан молиялаштириш керак. Янги стадионлар қуриш лозим. Шунингдек, Сильвио Берлускони, Массимо Моратти ёки Андреа Аньелли каби улкан сармоя киритадиган шахсларни жалб этиш муҳим.

- Златан Ибрагимович сиз ҳақингизда «У ҳар биримизга қўшимча куч бағишлайди, майдонда худди йиртқичдек ўйнайди. Гаттузосиз биз зафар қучолмасдик», деганди. Нима деб ўйлайсиз, Италия футболига сизга ўхшаган «йиртқичлар» керакми?

- Менимча, Даниэле Де Росси терма жамоада «йиртқич» ролини ўйнаши мумкин. «Милан»да эса Найжел Де Йонг бор.

- Сиз билан бирга ўйнаган футболчилар орасида энг яхши ярим ҳимоячи ким?

- Андреа Пирло. У билан «Милан»да ўн йилдан кўпроқ вақт бирга ўйнаганмиз. Шунингдек, барча терма жамоаларда ҳам ҳамроҳ бўлганмиз. Айтиш мумкин, Пирло билан 500та ўйинда бирга ҳаракат қилганман. У дастлаб ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлган. Кейинчалик эса орқароқдан жой эгаллаганди. 

Жаъфарали Бобохонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:26, 05.11.2015. Ўқилди: 2042 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик