Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 9 24
2 Реал Мадрид 9 21
3 Вильярреал 9 17
4 Атлетико 8 16
5 Осасуна 9 15
6 Атлетик Бильбао 9 14
7 Мальорка 9 14
8 Райо Вальекано 9 13
9 Сельта 9 13
10 Бетис 9 12
11 Жирона 9 12
12 Севилья 9 12
13 Алавес 9 10
14 Эспаньол 9 10
15 Реал Сосьедад 8 8
16 Хетафе 9 8
17 Леганес 9 8
18 Валенсия 9 6
19 Вальядолид 9 5
20 Лас-Пальмас 9 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Леганес 0-0 Валенсия
9-тур Эспаньол 2-1 Мальорка
9-тур Хетафе 1-1 Осасуна
9-тур Лас-Пальмас 0-1 Сельта
9-тур Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
9-тур Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
9-тур Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
9-тур Алавес 0-3 Барселона
9-тур Севилья 1-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 5114 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2024

      06:30 "Всё о главном". Брайан Идову.
      07:00 Кубок Германии. 1/32 финала. Обзор.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Фламенго" - "Атлетико Паранаэнсе".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Вердер Бремен".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Коринтианс".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Васко да Гама".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Карлсруэ".
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Реал Расинг" - "Картахена". Прямая трансляция.
      01:25 Новости футбола.
      01:30 Чемпионат Бразилии. "Фламенго" - "Атлетико Паранаэнсе".
      03:30 Легендарные клубы.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2024

      07:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Бильярд. BetBoom Кубок Чемпионов в Москве.
      09:25 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      10:35 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Женщины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      13:10 Автоспорт. Российская Дрифт серия Гран-При 2024. Финальный этап на автодроме "Игора Драйв".
      14:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      14:40 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Мужчины.
      16:55 Диск-гольф. ПроТур. Этап в Тольятти.
      17:55 Бильярд. BetBoom Кубок Чемпионов в Москве.
      19:25 "Вопреки всему".
      19:55 LIVE Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 6 в Москве. Прямая трансляция.
      23:25 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Женщины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Мужчины.
      04:45 Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 6 в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2024

      05:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Пари Нижний Новгород" - "Автодор" (Саратов).
      07:00 Автоспорт. Российская Дрифт серия Гран-При 2024. Финальный этап на автодроме "Игора Драйв".
      08:00 "Игра миллионов".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Александр Лифанов.
      12:25 "Тайны звёзд спорта".
      13:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE "Есть тема!". Прямой эфир.
      16:25 "Игра миллионов".
      16:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE "Громко". Прямой эфир.
      18:55 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. "Факел Ямал" (Новый Уренгой) - "Динамо-ЛО" (Ленинградская область). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. "Ротор" (Волгоград) - "Алания" (Владикавказ). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:55 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Вильярреал" - "Лас-Пальмас". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Енисей" (Красноярск) - ЦСКА (Москва).
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2024

      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Мужчины. Групповая гонка.
      10:30 LIVE Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 2. Прямая трансляция.
      11:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      13:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Мужчины. Групповая гонка.
      14:55 "Минута".
      15:00 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Этап 5 на острове Ивиса, Испания. Женщины, мужчины.
      17:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      18:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      19:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Мужчины. Групповая гонка.
      20:25 "Минута".
      20:30 Текбол. Тележурнал.
      21:00 Стрельба из лука. Чемпионат мира в поле в Лак-Ла-Бише, Канада. Обзор.
      21:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Этап 5 на острове Ивиса, Испания. Женщины, мужчины.
      23:00 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Этап 5 на острове Ивиса, Испания. Обзор.
      00:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7 на озере Маммот, США; этап 8 в Хедлендсе, США. Обзор.
      00:30 "Минута".
      00:35 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      01:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      03:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Мужчины. Групповая гонка.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кимга нима етишмаганди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафта Осиё футболидаги энг шов-шувли хабарлардан бири тарқалди: Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби ОФК кубоги финалига чиқди. Тўғри, мазкур натижа Қувайтнинг икки клуби четлатилгани ҳисобига қўлга киритилди. Лекин муҳими - «Истиқлол» финалда! Ўз навбатида, ҳал қилувчи баҳснинг Душанбе шаҳрида ўтказилишини ҳам инобатга олсак, бу воқеа ён қўшниларимиз учун қандай аҳамият касб этишини тасаввур қилиш қийин эмас. Чунки ўзимиз ҳали Қарши-2012дан қолган ёрқин хотираларни унутмаганмиз. Тожикистон пойтахтида ҳам худди шундай байрам бўлишига шубҳа йўқ. Ўз навбатида, «Истиқлол»га ҳам «Насаф»нинг йўлини тилаймиз: финалда Малайзиянинг «Жоҳор Дорул Таъзим» клубини мағлуб этиши ва ОФК кубоги ғолиблигини қўлга киритишига тилакдошмиз. Зеро, ён қўшниларимизнинг муваффақияти бизни ҳам хурсанд қилади. «Насаф» эса...

Келинг, суҳбатимизни ОЧЛда иштирок этиши кутилаётган клубларимиз мавзуси билан давом эттирсак.

ЎЗБЕК КЛУБЛАРИ

«Насаф» учун ОФК кубоги энди тарихга айланган. Ўзбек клубларининг даражаси кўтарилиб, эндиликда асосан, Осиё Чемпионлар Лигаси ҳақида гапиришга кўникканмиз. Аммо афсуски, ОЧЛда худди бир вақтлари ОФК кубогида бўлганидек ўзимизга ишонч етишмаяпти. Боиси, ўзбек клубларининг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятлари олис хотирага айланган. Бир вақтлари «Пахтакор» кетма-кет мусобақа ярим финалига қадар етиб келгани, «Бун­ёдкор»нинг япон ва корейс клублари кушандасига айланганини чуқур хўрсиниш билан ёдга оламиз.

Ўтган йилги Чемпионлар Лигаси биз учун катта ҳодисага айланиши мумкин эди. Чунки унда илк марта Ўзбекистондан тўртта клуб иштирок этганди. Аммо якунда бирорта жамоамиз гуруҳдан чиқолмади, ОЧЛ биз учун мағлубиятлар билан боғлиқ ортиқча даҳмазага айланди, холос. Келаси мавсум аҳвол қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин. Чемпионлар Лигасида яна ўша «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф» ва... «Бун­ёдкор» иштирок этса керак. Йўқса, «қалдирғочлар»нинг ўрнини «Нефт­чи» эгаллар, аммо бу факт ҳам вазиятни ўзгартиришга камлик қилади.

Хўш, ўзбек клублари нима сабабдан халқаро мусобақаларда омадли иштирок этолмаяптилар? Келинг, ҳозир шу саволга жавоб топишга уриниб кўрсак. Бу борада ҳар бир клубга индивидуал ёндашишга тўғри келади. Шу билан бирга, умумий муаммоларга ҳам тўхталишимиз турган гап.

 

«ПАХТАКОР»

Аслида «пахтакорчилар» ўтган мавсум гуруҳдан чиқишга энг асосий номзодлардан эдилар. Қайсидир томонлама «шерлар» фақат тасодиф туфайли гуруҳда қолиб кетишган, дейиш ҳам мумкин. Чунки сўнгги турда ке­йинги босқич умидини батамом йўқотишга улгурган «Ал-Шабаб»­ни ўз майдонида енгган тақдирда, Самвел Бабаян шогирдлари ОЧЛдаги иштирокни давом эттирардилар. Аммо ҳамма гап шундаки, футболда тасодифлар бўлмайди, фақат энг муносибларгина ғалабага эришадилар. «Шерлар» бу ишни уддалай олишмабдими, демак нимчорак финалда ўйнашга муносиб эмас эканлар.

Аслида, «Пахтакор» ўша вақтда ўзбек клублари ичида энг барқарори бўлиб турганди. Клуб таркиб борасида «Локомотив» ва «Насаф» сингари легионерларга таянмаган, «Бун-ёдкор»да рўй берган мураббий қўнимсизлиги муаммосидан холи эди. Таркиб бир неча йиллардан буён шаклланиб келаётган, Самвел Бабаян эса қўл остидаги деярли ҳар бир футболчининг камолотга эришишига гувоҳ бўлганди. Аммо барибир, клуб ўз олдига қў­йилган вазифани бажара олмади. Агар ўтган йилги «Пахтакор» ижобий натижага эриша олмаган экан, янги мавсумда муваффақиятдан умид қилиш мумкинмикан? Зеро, ҳозир клубнинг ишлари у қадар яхши эмас.

«Пахтакор» ОЧЛ­даги омадсизликни келаси мавсумда такрорлашни истамаса, энг аввало, бош мураббий масаласини ҳал қилиши лозим. Акс ҳолда, шунча йилдан буён шакллантирилаётган «Пахтакор» қитъадаги нуфузини батамом йўқотиши ҳеч гап эмас.

 

«ЛОКОМОТИВ»

«Темирйўлчилар»да янги мавсум олдидан бажарилиши лозим бўлган ишлар бисёр. Клубни шакллантириш учун сарфланган шунча вақт ичида унинг муаммолари камаймади, аксинча, кўпайди. Вадим Абрамовнинг истеъфога чиқарилиши эса жамоадаги беқарорликни янада кучайтириши аниқ. Ҳозирги «Локомотив» манзили тайинсиз йўлга тушиб қолган локомотивни эслатади. Энг ёмони, энди унинг бошқарувчиси - «машинисти» ҳам йўқ.

Клуб барқарорликни таъминлаш учун энг аввало, кучли  мураббийга эҳтиёж сезиши аниқ. Вадим Абрамов ҳар қанча уринмасин, бу ишни уддалай олмади. Унинг ўрнини эгаллайдиган мутахассис эса юртимизда кўп эмас - Миржалол Қосимов ва балки Рауф Инилеев. Нима бўлган тақдирда ҳам, «темирйўлчилар» тезроқ бир қарорга келишлари лозим. Чунки янги бош мураббий қисқа муддатли мав­сумолди тайёргарлик жараёнида ўз қарашларига мос тушадиган таркибни шакллантиришга улгуриши керак. Бу эса унчалик осон иш эмас. Масалан, «МЮ» айнан шу мақсад йўлида мана, учинчи йилдирки, иш олиб бормоқда. Бу вақт оралиғида сарфланган пулларни эса айтмасак ҳам бўлаверади, «Локомотив»да барибир, бунча пул йўқ.

Вақт эса тобора кам қолмоқда. Кўрамиз, «Локо» янги мавсумда қандай каромат кўрсатар экан?..

"Пахтакор" ва "Локомотив" ОЧЛда муносиб иштирок этишни хоҳлашса, мавжуд муаммоларни ҳозирданоқ ҳал қилишларига тўғри келади

 

«НАСАФ»

Мақола бошида «Насаф»нинг ОФК кубогини қўлга киритганига ҳам тўхталиб ўтгандик. Адолат юзасидан айтиш лозим, ўша вақтлардаги «Насаф» ҳозиргисидан бир бош устун эди. Қолаверса, ОФК кубоги ҳам нисбатан кучлироқ турнир ҳисобланарди. Унда иштирок этувчи мамлакатлар табақалангач, мусобақанинг нуфузи ҳам шунга ҳамоҳанг равишда анча тушди.

Ўтган вақт давомида «Насаф»да ҳам қатор муаммолар юзага келди. Клубнинг молиявий қудрати ўша даврдагидан фарқланади. Шунга монанд таркиб ҳам анча ўзгарган. Аввалги легионерлардан фақат Артур Геворкян қолган бўлса, маҳаллий футболчиларнинг шашти ҳам пастроқдек. «Насаф»нинг бахтига бош мураббий Рўзиқул Бердиев маҳаллий футболчилар ҳисобига бўлса ҳам клубнинг олдинги мавқеини ушлаб қола олди.

Қаршиликлар келаси мавсум ОЧЛда тўғридан-тўғри иштирок этадилар. Ўзбекистон кубогининг қўлга киритилиши уларга шундай имкониятни тақдим этди. Олий лигада эса «Насаф» қандай ўринни олиши аниқ бўлиб улгурган - иккинчи поғонадаги жамоага етиб олиш қай даражада ҳақиқатдан узоқ бўлса, тўртинчи ўриндаги жамоанинг қаршиликлардан ўзиб кетиши шу даражада афсона. Демак, Рўзиқул Бердиев ҳозирданоқ янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборса, ҳеч ким уни айбламаса керак.

«Насаф»нинг охирги йиллардаги энг катта муаммоси - Андрей Переплёткинс ва Иван Бошкович сингари легионерларни топа олмаётганида бўлса керак. Ўтган мавсум бу муаммо қайсидир маънода ҳал этилгандек бўлганди. Аммо барибир, Рой Рок биз кутган футболчи эмаслиги кўриниб қолди. Олександр Коблаш эса қайси хислати эвазига таркибга жалб этилганини Рўзиқул Бердиевнинг ўзи ҳам билмаса керак. Умуман, бу ҳужумчи Қарши клуби савиясидаги ўйинчи эмаслиги тезда кўриниб қолди ва хато тезда тўғриланди - Коблаш билан шартнома бекор қилинди.

«Насаф» келаси мавсум Чемпионлар Лигасида яхшироқ иштирок этишни истаса, легионерлар муаммосини ҳал қилиши шарт. Албатта, қаршиликлар бирор-бир юлдузни олиб келолмайдилар, аммо яхши савиядаги футболчини топишнинг иложи бор. «Насаф»га энг аввало, кучли ҳужумчи керак, қолганини маҳаллий футболчилар билан ҳам амалласа бўлади. Шунингдек, соғ-лиғидаги муаммолар туфайли жамоага ёрдам беролмаётган Рой Рок борасида ҳам тезроқ бир қарорга келиш лозим.

"Насаф" таркибини аввалгидек маҳоратли легионерлар ҳисобига кучайтирса, келаси мавсум ОЧЛда муносиб иштирок этишига шубҳа йўқ

 

ТЎРТИНЧИ

Ўзбекистон чемпионати ҳали давом этаётгани ва тўртинчи ўрин даъвосидан ҳали воз кечмаган «Нефт­чи»га бўлган ҳурматимиз туфайли Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган тўртинчи клуб номини аниқ айтмасликка қарор қилдик. Гарчи бу клуб «Бунёдкор» бўлиши 90 фоиз аниқлигига қарамай, руслар айтмоқчи, «сакраб ўтмай туриб, «хўп», дема», қабилида иш юритган маъ­қулроқ.

Тўртинчи ўрин соҳиби ким бўлишидан қатъий назар, келаси мавсум ОЧЛда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширишига тўғри келади. Чунки бу жамоа гуруҳ босқичида иштирок этиш учун аввал саралашда қатнашиши лозим. Ўтган йили «Бунёдкор» бу ишни ажойиб тарзда уддалаганди. Аммо Ўзбекистоннинг тўртинчи клуби бу муваффақиятни такрорлай олармикан? Қийин, аммо имкони бор юмуш.

Агар бу клуб яна ўша «Бунёдкор» бўлса, энг аввало, бош мураббий масаласини ҳал қилиши лозим. Шу ўринда «қалдирғочлар»га кичик, аммо ҳақли бир эътироз - клубнинг деярли барча муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган Миржалол Қосимов нима сабабдан жамоага таклиф этилмаётгани тушунарсиз. Ушбу мураббийнинг айни вақтда ишсиз экани эса, бу ҳайратни янада ошириши турган гап. Клуб директори Бахтиёр Бобоевнинг айтишича, бир қатор хорижлик ва маҳаллий мураббийлар билан музокара олиб борилаётган экан. Нима ҳам дердик, кутайлик-чи, бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси қандай якун топар экан.

Мабодо «Нефтчи» мўъжиза кўрсатиб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, бу масалада алоҳида суҳбатлашишга тўғри келади. Зеро, «Нефт­чи»нинг қандай салоҳиятга эга эканини Чемпионлар Лигасидаги ўйин-ларини кўрмай туриб айтиш адолатдан эмас. Кутайлик-чи, балки фар­ғоналиклар янги эртак бошланишига сабаб бўлишар...

Абдуллоҳ

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:39, 06.11.2015. Ўқилди: 3033 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 10
2 Вильярреал Айосе Перес 6
3 Барселона Рафинья 5
4 Бетис Джовани Ло Чельсо 5
5 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 5
6 Сельта Борха Иглесиас 4
7 Барселона Ламин Ямаль 4
8 Сельта Яго Аспас 4
9 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 4
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.