Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ТОП-10. Хайвон лақабини олган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболчиларга мухлислар томонидан лақаб қўйилиши аллақачон урфга айланиб улгурган. Улар ўз кумирларининг ҳаракатларига қараб турли хил лақаблар қўйишади. Биз  ҳайвон лақабини олган футболчилар хит-парадини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

10. Алешандро Пато - «Ўрдакча»
Бразилиялик футболчининг ташқи кўриниши ўрдакни эслатиб юборарди. Шу боис мухлислар унга «ўрдакча» лақабини беришган. Пато «Милан»да ажойиб дебют қилганди. Бироқ кейинчалик ҳужумчининг ишлари юришмай, ўз юртига қайтишга мажбур бўлди.
 
9. Хавьер Савиола - «Қуёнча»
Аргентиналик ҳужумчи бўйи паст бўлишига қарамасдан, ўта чаққон ҳаракат қилиши боис «қуёнча» лақабини олганди. У тезлик бобида ҳам анча яхши ҳаракатланарди. Бироқ Савиоала ўз маҳоратини тўла кўрсата олмади. Хавьернинг энг ёрқин дамлари «Барселона»да ўтганди.

8. Роберто Айяла – «Сичқон»/«Каламуш»
Аргентиналик футболчи кичик жуссали бўлишига қарамасдан ҳимоя қўрғонини муносиб қўриқларди. Шу боис унга «Сичқон» лақабини беришган. Футболчи «Валенсия» сафидаги ёрқин ўйинлари билан ҳам мухлислар хотирасида сақланиб қолган.

7. Ҳоқон Шукур – Босфор буқаси
Toro del Bosporo – бу жуда жарангдор янрайди ва Ҳоқон Шукур ушбу лақабни ҳақли равишда олган. Турк футболчиси жуда кўп гол урган ва айниқса, бош билан ажойиб ўйнаган. Ушбу «буқа» тўпни тўхтатмай зарба берган вақтда дарвозабонда ҳеч илож қолмасди. Унинг Евро-2000да Белгия термаси дарвозасига урган голи эса, ҳали-ҳамон мухлисларни ҳайратга солади – футболчи шунчалик баланд сакраши ҳам мумкинми?

6. Ван Перси – «Кобра»
Ван Перси ҳужумга ўтганда «Кобра»га ҳос ҳаракатланарди. Қанчадан қанча дарвозабонлар унинг ўлжасига айланишган. Перси сўнгги мавсумда ушбу лақабини тўла оқлашга муваффақ бўлди.

5. Рене Игита - «Чаён»
Колумбиялик дарвозабон машҳур «чаён» ҳаракатини амалга оширганидан кейин, унга ушбу лақаб берилган. Игита ўз даврининг буюк дарвозабонларидан бири бўлган.

4. Клаудио Лопес – «Бурга»
Клаудио «Пехо» Лопеснинг ўйинларини кўрган ҳар бир киши унинг айнан бургага ўхшашини тасдиқлайди: тутқич бермас, сакровчан, чаққон, бир зумда ҳар ёқда пайдфо бўлувчи… Лопес шу сифатларга эгалигидан ташқари, оригинал ғояларга мойил эди. Мисол учун, «Валенсия»да ўйнаган чоғи ЧЛ доирасидаги баҳсда жарима тўпини ҳакам (!) орқали ўйинга киритиб, ажойиб гол муаллифига айланганди.

3. Ариел Ортега - «Хўтикча»
Бироз ҳунукроқ лақабга эга бўлган яна бир аргентиналик футболчи бу – Ортегадир. Ариел «хўтикча» лақабли ягона футболчи бўлса керак. Чунки шу пайтгача бошқа бирорта футболчига бунақа ҳунук лақаб берилмаган.

2. Эмил Хески - «Эшак»
Англиялик мухлисларнинг «ёқимтойи». Хески терма жамоа сафида 60 дан ортиқ учрашув ўтказган, урган голлари сони эса 8 тани ташкил қилади. Майдондаги бесўнақай ҳаракатлари унга «эшак» лақабини олиб берди.

1. Эдмундо - «Ҳайвон», «мол»
Эдмундо табиатан оммавий муштлашувларга мойил эди, у майдонда рақиблари башарасини бежаб қўйишдан ҳам тоймасди. Боз устига, кокаин ва енгил табиат қизларга муккасидан кетганди. Қўшимчасига, дахшатли йўл ҳаракати фожиаларини содир этарди, дуч келган киши билан жанжаллашарди, сўкишда Беназир эди. Шунинг учун ҳам бир-биридан ўтиб тушадиган лақабларга муносиб кўриларди. Тўғри, Эдмундо шунинг баробарида ажойиб футболчи бўлган.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 13:19, 08.11.2015. Ўқилди: 7031 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик