Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 02.10.2025 12:45
      • Макартур
      • 3:0
      • Бейжинг Гуоан
      • 02.10.2025 15:00
      • Истерн
      • 0:1
      • Теп Хань Нам Динь
      • 02.10.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 2:0
      • Кая-Илоило
      • 02.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 2:1
      • Патхум Юнайтед
      • 02.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 3:0
      • Тай По
      • 02.10.2025 17:15
      • Ратчабури
      • 0:2
      • Гамба Осака
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5547 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Унда бошқа йўл йўқ - барибир тўлайди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Ифлос футбол / Ноҳалоллик
Рукн: Янгиликлар
A A A

Карим Бензема можаро марказида.

«Реал» ҳужумчиси кутилмаганда, Матьё Вальбуэ­нани қўрқитиш йўли орқали ундан пул ундиришга боғлиқ жиноятга аралашиб қолди. Sports.ru сайти шу сабаб, умумий ҳолатга назар ташлаб, аслида нима бўлганини аниқлаштиришга уринди.

Аслида нима бўлди?

Бензема аввалги ҳафтанинг чоршанба куни эрталаб қамоққа олинди. Матьё Вальбуэнани беҳаё видеолавҳани фош этиш билан қўрқитишга боғлиқ жиноий ишда Карим ҳам алоқадор, чоғи. Ҳарқалай, у гумон остида турибди. Шунингдек, 3 нафар эркак ҳам ҳибсга олинди. Улар товламачилик ва таъмагирлик билан шуғулланишган. Хусусан, Аксель исмли Франция фуқароси ташкилотчи сифатида тилга олинмоқда. 39 ёшли бу шахс Марселда ишлайдиган футбол агентлари билан яқин таниш экан. Тергов-суриштирув ишлари маълумотларига кўра, Аксель (2 нафар шериги билан) Вальбуэнадан 150 минг евро талаб қилган. Акс ҳолда, мавжуд видеолавҳани интернетга жойлаштиришини айтган.

 Тўғри, Бензема бу жиноятда буюрт­мачи ҳам, ташкилотчи ҳам эмас. Тахмин қилинишича, жиноятчилар у билан умумий танишлари орқали алоқага чиқишган ва Вальбуэнадан пул ундиришда ёрдам беришини сўрашган. Ҳозир 2та асосий тахмин бор. Биринчиси - Франция терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари чоғи Карим ярим ҳимоячига имкон қадар босим ўтказишга уринган. Иккинчиси - у жиноятчиларни қўллаб-қувватламаган, аксинча, Вальбуэнага дўстона маслаҳат берган: «Ҳаммаси тезроқ тугаши учун талаб этилган суммани тўлаб қўя қол...». Франциянинг М6 телеканали аниқлашича, тергов ишлари биринчи тахминга қараб кетмоқда. Таъкидланишича, полициячилар Бенземанинг айрим телефон сўзлашувлари ёзувини эшитиш учун рухсат олишган. Уларнинг бирида эса, Карим гўёки, шундай деган экан: «Ташвишланма, унда бошқа йўл йўқ. Мен ҳам тушунтираман. У барибир, тўлайди».

Қандай видеоёзув?

Унинг аниқ кадрлари - сир. Фақат шуниси маълумки, Аксель «Лион» футболчисига тегишли эски телефонда беҳаё видео топиб олган.

Бензема айбини тан олдими?

Йўқ. AFP агентлиги хабарига кўра, Бензема ушбу можарога қўшилиб қолганини инкор этмаган. Унинг айтишича, ёшликдаги дўстининг илтимосига кўра, шубҳа остига олинган 3 нафар кишининг Вальбуэна билан алоқа ўрнатишига ёрдам берган, холос. Лекин термадаги дўстига қандайдир муаммо туғдиришни ҳаттоки, ўйламаган ҳам. Бенземанинг адвокати Сильвен Кормье бу хусусда шундай деди: «Карим ўзини мутлақо айбсиз, деб ҳисоблайди ва ҳеч нарсани тан олмади. Мени тергов жараё­ни ажаблантирмоқда: полиция мижозимни айблаш баробарида Вальбуэнани ҳаттоки, сўроқ ҳам қилмади. Шунчаки, ғазабимиз қайнаяпти, барчаси қип-қизил бўҳтон».

Суд қандай қарорга келди?

Ҳозирча Бенземага жиноий гуруҳга қўшилиб, қўрқитиш жиноятида иштирок этганлик айблови эълон қилинди. Шунинг­дек, унинг Вальбуэна билан учрашиши тақиқлаб қўйилди. Лекин футболчи шахсий адвокатининг тутган оқилона иши эвазига четга чиқмаслик шартидан қутулиб қолди. Хуллас, ҳужумчи жума куни Франциядан Мадридга қайтиб, «Реал» базасида индивидуал тарзда машғулот олиб борди, клуб президенти Флорентино Перес билан ҳам учрашди. Қисқаси, Карим панжара ортида бир кеча - кундуздан кўпроқ вақт ўтирди, холос.

Нима хавф солмоқда?

Агар Карим Бенземанинг жиноятда алоқадорлиги тасдиқланса, у 5 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиниши ва 75 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бундан ташқари, агарда яқин вақт оралиғида айблов бекор қилинмаса, унда Бензема асосий ҳомийлик шартномаларидан жудо бўлиши ҳеч гап эмас.

Гиёҳвандлик моддаларига боғлиқ жанжал - чи?

Карим Бензема яна гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, яъни Францияда Air Cocaine номини олган катта жиноятга алоқадор бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Шубҳага кўра, Карим Доминика ва Экватордан Европага кокаин олиб ўтган трансатлантик рейс­ларга пул тўлаган шахс билан яқин алоқада бўлган. 2014 йилнинг 16 ок­тябрь куни айнан шу жиноят иши доирасида 8 киши ҳибсга олинганди. Улар 400 кг. кокаин билан қўлга тушганлар. Шубҳа остига олинганлардан бири - Али Бушаребнинг уйидан эса, унинг Бензема билан бирга тушган сурати, шунингдек, футболчининг ўз имзоси туширилган бутсаси топилган. «Мен бу воқеалардан мутлақо бехабарман. Бензема атрофидаги кишилардан кимнидир наркотика савдоси туфайли қамоққа тушганини эшитмаганман ҳам. Карим Facebookда 20 млн. обуначига эга ва ҳар қандай телба фанат у билан суратга тушиши мумкин. Лекин биргина суратга қараб хулоса чиқариш ярамайди. Ахир сурат одамларнинг ўзаро яқин эканликларини англатмайди-ку», - деди Бенземанинг агенти Карим Жазири.

Вальбуэна нима қиляпти?

Матьё пайшанба куни «Лион» базасига қайтди, аммо клубнинг асосий таркибида майдонга тушмади. У шунингдек, маҳаллий телеканаллардан бири учун белгиланган интервьюни бекор қилди ва базани қора кўзойнак таққан ҳолда тарк этди.

Куннинг энг сирли хатти-ҳаракати: Вальбуэна Facebookдаги шахсий саҳифаси «қиёфаси»ни ўзгартирди. Аниқроқ айтсак, Бензема билан бирга тушган суратини жойлаштирди. Бу «Реал» футболчисини қўллаб-қувватлашми ёки...?

Абдураҳмон Аҳмедов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:44, 10.11.2015. Ўқилди: 3819 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.