Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Аҳли (СА) 2 6
2 Ас-Садд 2 4
3 Ал-Ҳилол 1 3
4 Истиқлол 2 3
5 Ал-Васл 2 3
6 Ан-Наср (СА) 1 1
7 Аш-Шорта 1 1
8 Ал-Айн 1 1
9 Пахтакор 2 1
10 Персеполис 2 1
11 Ар-Райян 1 0
12 Ал-Ғарафа 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Квангжу 1 3
2 Шангхай Шенхуа 1 3
3 Шандонг Тайшан 1 3
4 Кавасаки Фронтале 1 3
5 Жоҳор Дорул Таъзим 1 1
6 Шангхай Порт 1 1
7 Бурирам Юнайтед 1 1
8 Виссел Кобе 1 1
9 Ульсан Хёндэ 1 0
10 Сентрэл Кост 1 0
11 Поханг Стилерс 1 0
12 Йокогама Маринос 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ас-Садд 2-0 Истиқлол
2-тур Персеполис 1-1 Пахтакор
2-тур Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4881 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.10.2024

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Вердер Бремен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гройтер Фюрт" - "Фортуна Дюссельдорф".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Атлетико Минейро".
      15:20 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Бохум".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Байер 04 Леверкузен".
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Падерборн 07".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Коринтианс".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.10.2024

      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Бильярд. BetBoom Кубок Чемпионов в Москве.
      09:30  Х/ф "Тяжеловес", 1 с.
      10:25 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      13:45 "Физруки. Будущее за настоящим".
      14:20 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Женщины.
      16:45 Бадминтон. Мировой тур. Этап в Чанчжоу, Китай. Супер 1000.
      20:40 "Страна спортивная". Специальный репортаж.
      20:55 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      00:05 LIVE Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 7 в Москве. Прямая трансляция.
      02:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      03:25 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.10.2024

      05:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Мужчины.
      07:00 "Что по спорту?". Вологда.
      07:30 "Век нашего спорта".
      08:00 "Игра миллионов".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Тайны звёзд спорта".
      13:25 Еврофутбол. Обзор.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE "Есть тема!". Прямой эфир.
      16:25 "Игра миллионов".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Рубин" (Казань) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Оренбург". Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 LIVE Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 7 в Москве. Прямая трансляция.
      02:55 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. "Факел Ямал" (Новый Уренгой) - "Динамо-ЛО" (Ленинградская область).
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.10.2024

      05:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Этап 5 на острове Ивиса, Испания. Женщины, мужчины.
      09:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Женщины. Групповая гонка.
      11:30 LIVE Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 3. Прямая трансляция.
      12:45 "Минута".
      12:50 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Женщины. Групповая гонка.
      15:30 Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 3.
      16:30 LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.
      21:15 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      22:30 Стрельба из лука. Чемпионат мира в поле в Лак-Ла-Бише, Канада. Обзор.
      23:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7 на озере Маммот, США; этап 8 в Хедлендсе, США. Обзор.
      23:30 Велоспорт. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.
      00:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Обзор сезона.
      00:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Финальный этап в Торуне, Польша. Обзор.
      01:30 "Минута".
      01:35 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      02:30 Парусный спорт. "Кубок "Америки" в Барселоне, Испания. Challenger. Финал. День 4. Обзор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хамит Олтинтоп: «Тўпга кўзимни юмганча зарба бергандим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тиззасидаги жароҳат сабаб, маълум муддат ўйиндан четда қолган туркиялик Хамит Олтинтоп FIFA.com сайтининг интервью борасидаги илтимосига розилик бериб, 2010 йили индивидуал соврин келтирган машҳур голини эслади. Футболчи томонидан Евро-2012 саралаши доирасида Қозоғистон термасига қарши кечган ўйинда урилган ўша гол кўпчилик хотирасида муҳрланиб қолган. Зеро, бурчак тўпи амалга оширилгач, ақлни олувчи зарбадан ҳосил бўлган гол йил якунида Олтинтопни Пушкаш номидаги соврин (энг чиройли гол учун) лауреатига айлантирганди....

- Яқинда Пушкаш номидаги совринга даъвогарларнинг янги рўйхати эълон қилинди. Сизнингча, бу сафар кимнинг голи фаворит?

- Рўйхатга киритилган барча голларни кўрдим - ҳар бири фантастика. Дейлик, Дэвид Бол тўпни дарвозабон устидан ажойиб тарзда ошириб ташлаган. Филипп Мексесники эса, 2010 йили мен урган голга жуда ўхшаш. Марсель Нжденг ҳам «Падерборн» учун беқиёс гол урган. Лекин менга англияликнинг зарбаси маъқул тушди - у барчасини ўта енгиллик ва нафислик билан амалга оширган.

- Сиз бу совринни 2010 йили Туркия терма жамоаси ўйинида жарима майдони чизиғи устидан берган такрорланмас зарбангиз учун олгандингиз. Ўша голни қандай эслайсиз?

- Термамизга Гус Хиддинк устозлик қилар ва қайсидир маънода жамоа­миз янгиланганди. Шунингдек, Қозоғистон термаси билан ўйин жуда муҳим саналган ва биз барчасини яхши бошлаб, якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Эсимда, тўпга кўзларимни юмганча зарба бергандим. Кўзларимни очганимда, тўп тўрда эди ва шунда унинг ўз жойига тушганини тушунганман. Кейинроқ телевизорда зарбамдан сўнг тўпнинг дарвозанинг юқори ўнг бурчагига борганини кўрдим...

- Демак, сиз «кўр-кўрона» зарба йўллагансиз...

- Ҳа-да (кулади). Фақат тўп оёққа яхши тушиши учун озгина сакрашимга тўғри келган. Ўзи одатда бош билан зарба бераётганда ҳам кўзлар табиий равишда юмилади. Мен эса ўша ҳолатда бор кучимни зарбага йўналтириш учун шундай қилгандим.

- Голни илк марта қайта томоша қилганингизда, унинг ғоят чиройли чиққанини дарҳол тушунганмисиз?

- Йўқ, кейинроқ англаганман. Тўғрироғи, одамлар голимни тинмай мақташганидан сўнг. Зеро, ўша пайт мени фақат битта нарса қизиқтирарди - жамоам ғалабаси. Бунга ўз ҳиссамни қўшганимдан шунчаки, хурсанд эдим. Мени Пушкаш совринига номзодлар қаторига киритишганидан кейингина голни қайта кўриб, беихтиёр ўйлаганман: «Ҳа, дарҳақиқат, чакки чиқмаган экан». Хуллас, у сеҳрли зарба ва шундай гол эди. Лекин бошқа номзодлар урган голлар ҳам бир-биридан қолишмасди. Ҳаттоки, совринни бошқа футболчига беришларига ҳам, қарши чиқмасдим. Энди ўшанда нечоғли хурсанд бўлганимни айтишим шарт эмасдир.

- Машғулотларда бундай зарбалар устида алоҳида ишлаганмисиз ёки ҳаммаси тасодифан рўй берган?

- Ўйлайманки, энг чиройли голлар - кутилмаганлик маҳсули. Лекин уларда ижодкорлик улуши бор. Мисол учун, мен узоқдан зарба йўллашни ёқтираман. Ваҳоланки, кўпинча рақибнинг жарима майдонига яқин ҳудудда тўп сураман. Муҳими, агар интилсангиз, гоҳида шундай ажойиб гол уришга муваффақ бўласиз. Дейлик, ЧЛда «Шальке» дарвозасини ҳам чиройли тарзда ишғол қилгандим. Умуман, ғайриоддий ҳаракатлар жону-дилим.

- Хўш, ўша соврин сиз учун нечоғли муҳим? Чунончи, у туфайли аввалги лауреатлар - Неймар, Ибрагимович ва Хамес Родригес қаторидан жой олдингиз.

- Бу катта шараф. Футболчилар кундан-кунга қанча тер тўкишларини кўпчилик тушунмайди. Яъни кенг тарқалган тушунчага кўра, биз кунига 2 соатча шуғулланамиз ва кейин 90 дақиқа ўйнаймиз - бори шу. Лекин яна бир қатор жиҳатлар борки, улар касбимиз учун ғоят муҳим. Мисол учун, овқатланиш тартиби, интизом, жароҳатлардан сўнг тикланиш ва мослашиш жараёнлари... Буларнинг ҳаммаси футболчининг спорт формасига бевосита таъсир ўтказади.

- Пушкаш номидаги соврин соҳибини аниқлаш сўровида айнан мухлисларнинг иштирок этишларига қандай қарайсиз?

- Футболда жамоавий муваффақият муҳим саналади. Мухлислар бунда катта ролга эгалар. Айнан улар туфайли футбол шундай қизиқарли ва оммавий кўриниш олди. Демак, уларни қувонтириш - бизнинг бурчимиз. Тўғри, охирги йилларда ўйин ва фанатлар ўртасидаги алоқа нисбатан хиралашди. Демоқчиманки, натижа биринчи ўринга чиқди. Яъни эндиликда ғалаба ўйин услубидан муҳим бўлиб қолди. Лекин мухлисларни зинҳор унутмаслик керак. Хуллас, уларнинг ушбу сов­рин тақдирини ҳал этишда овозга эга эканликлари ажойиб.

- Қизиқ, ўз совринингизни қаерда сақлаяпсиз?

- У ҳалигача Гельзенкирхенда, онамнинг уйида турибди. Тўғрироғи, менинг хонамда... Лекин яқин орада Истанбулга олиб келмоқчиман. Ахир ҳозирда хотиним билан шу шаҳарда яшаяпмиз. Биз шу ерда оила қурдик ва ўзимизни худди уйдагидек ҳис қиляпмиз.

- Сизга нуфузли совринни айнан ўша голни қўйиб юборган Андрей Сидельников топширганида, қандайдир ноқулайликни сезмаганмидингиз?

- Йўқ, аввало, соврин соҳибига айланганимдан сармаст эдим. Сидельниковнинг тақдирлаш маросимида иштирок этгани, менга соврин топширишга рози бўлгани эса, мақтовга лойиқ хатти-ҳаракат. Зеро, биз - футболчилар майдонда рақибдан устун келишни қанчалик хоҳламайлик, унинг четида ибрат намунасини кўрсатишимиз шарт. Хуллас, ўша оқшомни ҳеч қачон унутмайман. Фақат битта аламли томони бор - Сидельников билан бафуржа гаплашишга имкон бўлмаганди.

- Ўша гол фаолиятингиздаги энг яхшиси ва муҳимими?

- Унинг муҳим ўрин тутиши тайин, аммо энг муҳими эмас. Дейлик, ЧЛда «Галатасарой» учун «Шальке» дарвозасига урилган гол мен учун кўп нарсани англатади. Шунингдек, «Шальке»да «Милан» дарвозасини 30 метрлар узоқликдан нишон олганим ҳам эсимдан чиқмайди. Ўшанда ҳисобни тенглаштиргандим - 2:2. Қисқаси, шу 2та гол анча муҳим саналади.

- Футбол тарихидаги қайси голга «Энг буюк» таърифини берасиз?

- Миямга биринчи бўлиб келгани - бу Диего Марадонанинг қўл билан урган голи (кулади). Йўқ, ҳазил, албатта. Роберто Карлоснинг жарима зарбасидан Франция термаси дарвозасига урган голи фантастикага қиёс. Айнан шундай лаҳзалар футбол томошабоплигини оширади. Бунга ўхшаш гол уришга 1000 марта уринишингиз мумкин, аммо атиги 1 марта уддалайсиз, шунда ҳам агар насиб этса. Ҳа, яна Зайниддин Зиданнинг ЧЛ финалида урган голини алоҳида тилга олиш жоиз. Тўпнинг ҳаводан тўғри унинг оёғига тушганию, мўлжалнинг аниқлиги - барчаси ҳайратланарли. 2 нафар буюк футболчи ва 2та муҳим гол. Шунинг учун айнан уларни эътироф этдим.

- 2010 йили Лионель Месси такроран жаҳоннинг энг яхши футболчи, деб топилганди. Нима деб ўйлайсиз, у бу йил яна «Олтин тўп»га эга чиқадими?

- Леонинг имкониятлари катта эмас, менимча. Бунга жароҳати сабабдир. Лекин Месси ўйнаб турса, у ажойиб. Гўёки, вақт ўтиши билан янада яхшироқ ўйнамоқда. Лекин жорий йил Криштиану ундан озгина ўзиб кетади, деб ўйлайман. Ҳарқалай, португалиялик жароҳатларни четлаб ўтди.

- «Олтинтоп» турк тилида «олтин тўп» маъносини беради. Иқтидор туғилишдан олдин аниқланадигандек, гўё...

- Менимча, укам билан футбол йўлидан борганимиз - бу Оллоҳнинг инояти. Акс ҳолда, ҳеч нарсага эришолмасдик. Ёшлигимда футболчи бўлиш орзусидаги кўплаб йигитларни кўрганман ва улар мен ёки Халилдан иқтидорлироқ саналишган. Лекин биз ўз устимизда жиддий ишлаганмиз ва асосийси, бундан роҳатланганмиз. Бошқача айтганда, аслида профессионал даражада футбол ўйнашни режалаштирмаганмиз. Аксинча, шунчаки, яхшироқ ўйнашни хоҳлаганмиз. Мана, футбол бизга кўп нарса берди - ҳам руҳий, ҳам маънавий томондан. Лекин қайтараман, энг «ёввойи» фантазияларда ҳам бундан ютуқларга эришишимизни тасаввур қилолмаганмиз...  

Ҳасанхон МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:08, 17.11.2015. Ўқилди: 3072 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.