Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Туркманистон 1 1
2 Ўзбекистон 1 1
3 Ўмон 1 1
4 Қирғизистон 1 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

02/09 17:00 Ўмон - Қирғизистон
02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3021 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      12:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:05 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      03:00 Д/ф "Шмейхель".
      04:35 "Всё о главном". Глеб Панферов.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. 1/2 финала.
      11:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      13:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      17:05 "Культовые".
      17:35 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:05 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      22:10 "Тайны звёзд спорта".
      22:40 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      00:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      00:45 "Культовые".
      01:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Гандбол. Суперкубок России. Женщины. ЦСКА (Москва) - "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону).
      07:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 168 в Москве. Устармагомед Гаджидаудов против Альберта Туменова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 Д/ф "Тони Кроос".
      21:00 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      22:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Джаред Каннонир против Каю Борралью.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.09.2025

      07:00 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      11:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      19:30 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      22:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Гейнрих: «Ордабаси»да қолишим масаласи ҳали очиқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳа, Александр Гейнрих яна ўзини кўрсатди - КХДР термаси дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, чиройли гол урди. Бу 31 ёшли ҳужумчининг миллий жамоадаги юбилей 30-аниқ зарбасидир. Шу жойда таъкидлаш лозим, КХДР термаси билан ўйинда Игорь Сергеев миллий жамоамиз сафидаги голлари сонини 10тага, Одил Аҳмедов эса 15тага етказиб қўйди. Биз жамоамиз вакиллари Қатарга (Яман термаси билан ўйин учун) жўнаб кетишлари олдидан тажрибали ва омадли ҳужумчимиздан махсус интервью ҳам олдик. Ёдингизда, албатта, айнан Гейнрихнинг ягона голи Тошкентда яманликларни мағлуб этишда қўл келганди. Ўшанда ҳам Саша захирадан ўйинга қўшилиб, жарима зарбасидан ажойиб гол муаллифига айланганди.

- Саша, аввало, КХДР термасига қарши кечган учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Гол урганим тасодифми? Билмадим, очиғи, бу мен учун унчалик муҳим эмас. Асосийси, терма жамоамиз биринчи даражали рақиби устидан ишончли тарзда ғалабага эришди. Яман ва КХДР термалари дарвозасига урган голларим жамоа­мизнинг ютуғига замин яратган экан, бағоят хурсандман. Шунчаки, ўз вазифам ва мажбуриятимни бажардим. Шу ўринда бизни стадионда бемисл қўллаб-қувватлаб туришган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ғалабада уларнинг ҳиссалари ҳам катта. Очиғи, стадион бунчалик тўлишини кутмагандик. Ғалабаларимиз билан ишқибозларни яна стадионга қайтара бошлаганимиздан мамнунмиз. Ўйин суръатини оширганимиздан кейин кореяликлар ҳимояда хатога йўл қўя бошладилар. Айнан шу ҳол қўл келди ва рақиб дарвозасини  3 маротаба ишғол қилдик. Агар юзага келтирилган вазиятлардан янада унумли фойдаланганимизда, ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди.

- Энди Яман термаси билан ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Осон ўйин бўлмайди. Бу аниқ. Қаранг, Яман термаси Манилада филиппинликларни мағлуб этиш уддасидан чиқибди. Ўзи бўлажак рақибимиз ўйинларига эътибор қаратсак, унинг меҳмонда яхшироқ ҳаракат қилиши ойдинлашади. Тошкентдаги ўзаро ўйинимиз бунга яққол мисол. Ўшанда ягона гол эвазига қийин ва мураккаб ғалабани қўлга киритгандик. Шу боис, Яман термасининг Маниладаги ғалабасини тасодифга йўймаган бўлардим. Биз бу ўйин видеоёзувини кўриб, таҳлил қилдик. Тошкентдаги учрашув билан таққослаганда, Яман терма жамоаси таркибида бир қатор янги футболчилар ўйнашди. Қолаверса, иқлим шароитини ҳам инобатга олиш зарур. Иссиқ ва намгарчилик юқори бўлган об-ҳавода ўйнаймиз. Лекин бу ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилмаслиги керак. Чунончи, об-ҳавога мослашмай туриб, майдонга тушамиз. Демак, иқлим ўзгарганини ҳис қилмасак ҳам керак...

- Ҳозирги клубингиз - «Ордабаси» жорий мавсум еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Таассуротлар бир олам бўлса керак...

- Албатта. Лекин бунга осонликча эришмадик. Қозоғистон чемпионатида рақобат ҳозир жуда кескинлашган. Клублар ўз сафларига кучли легионерларни қўшиб олишяпти. Бундан ташқари, премь­ер-лига ўйинлари икки босқичда ўтказилади. Бу ҳам ўзига яраша қийинчиликларни юзага келтиради. Биринчи босқич якунларига кўра, кучли олтиликдан жой олишган клублар иккинчисида совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Яъни 6-ўриндаги жамоада ҳам еврокубокларга йўлланма олиш имконияти туғилади. Сўнг­ги турда «Қайрат» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ютқазганимизга қарамай, 29 очко билан 4-ўрин соҳиби сифатида Европа Лигаси йўлланмасига эга чиқдик. Энди келаси йили ЕЛ биринчи саралаш босқичида ўз имкониятимизни синаб кўрамиз. «Астана» клуби бу йил ҳам Қозоғистон чемпиони бўлди. «Қайрат» кумуш, «Актобе» эса бронза медали соҳибига айланди.

- Мавсум шахсан сиз учун бироз омадсиз кечди. Жароҳатлар, қизил карточкалар...

- Фикрингизга қўшиламан. Энди-энди спорт формасига кирган пайт жароҳатландим ва бунинг натижасида айрим ўйинларда жамоамга ёрдам беролмадим. Кейин қизил карточкалар панд берди. Буларнинг ҳаммасига клуб йиғинларида жароҳат сабаб, иштирок этолмаганим сабабдир.

- Қозоғистон чемпионатининг ҳозирги формати ҳақида қандай фикрдасиз? Икки даврали тизим ўзини оқлаяптими?

- Ҳа, оқлаяпти. Чемпионат йилдан-йилга кучайиб боряпти. Қозоғистоннинг УЕФА таркибига кирганига бир неча йил бўлди. Мана, бу секин-аста ўз мевасини бера бошлади. «Астана» жамоасининг ЕЧЛдаги муваффақиятли иштироки фикримга исбот. Барибир, Европа футболи дунёдаги энг кучлиси. Клубларнинг молиявий ҳолатлари ҳам яхшиланиб боряпти. Дейлик, бу йил Қозоғистон чемпионатида Украина футболи юлдузи - Анатолий Тимошук ўйнади. Бундай кўзга кўринган футболчилар етакчи клублар таркибида етарлича топилади. Айтмоқчиманки, легионерларни ҳам чертиб-чертиб олишяпти.

- Келаси мавсум ҳам «Ордабаси»да қоласизми?

- Бу борада ҳали бир қарорга келмадим. Яман термасига қарши ўйинни ўтказиб олганимиздан кейин бу ҳақда обдон ўйлашга вақт бўлади...

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:14, 17.11.2015. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
3 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
4 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
5 Афғонистон Умид Мусавий 1
6 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
7 Ҳиндистон Анвар Али 1
8 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1
9 Қирғизистон Жоел Кожо 1
10 Туркманистон Вепа Жумаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.