Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймар ҳақида биз билмаган 5 та факт

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A
Криштиану Роналду ва Мессидан сўнг энг кучли футболчилардан бири сифатида эътироф этиладиган, ёш бўлишига қарамасдан кўплаб ютуқларга эришган ва аллақачон Бразилия терма жамоасининг етакчисига айланган футболчи. «Барселона»да Мессининг йўқлигини билинтирмай жамоани ўз ортидан эргаштира олди ва шубҳасиз «Блауграна» нинг айни пайтдаги энг яхши ўйинчиси. Ушбу фикрлар тўлиқ исми Неймар да Силва Сантос Жуниор ҳақидалиги барчамизга аён. Лекин яна шундай жиҳатлар борки бу ҳақида кўпчилик эшитмаган бўлса керак. Биз қуйида Неймарга оид шундай фактлар борасида тўхталиб ўтамиз.   
   
14 ёшида деярли «Реал»га ўтган эди

317d7c076e2c0bfc5496450e959a9c08.png
Сан-Паулу чемпионатининг ёшлар лигасидаги порлаган ёш иқтидор эгаси тез орада  скаутлар ҳаёлини ўғирлади ва унинг учун кучли клублар орасида кураш бошланди. 2006-йил «Реал Мадрид» жамоаси биринчилардан бўлиб  футболчини ўз академиясига таклиф қилди. Мадридга бориб барча тестлардан ўтгач, унинг ўзи ҳам у ерда қолишни хоҳлади. Лекин агенти ва отаси томонидан ҳужумчи учун талаб қилинган маблағ «Қироллик клуби» учун қимматлик қилди. Бразилиянинг Сантос жамоаси эса бу орада керакли маблағни тўлади ва шу тарзда Неймар Бразилияга қайтиб фаолиятини давом эттирди.

Илк бор « Вест Хэм » дан Европага жиддий чорлов

2010-йил Неймар «Сантос» таркибида Сан-Паулу штати кубогини қўлга киритиш орқали ўзининг катталар футболидаги  дастлабки совринга эга бўлди ва шу билан бирга ушбу турнирнинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди. Яна шу йили Бразилия кубоги доирасида «Гуаран»га қарши баҳсда рақиб дарвозасини 5 бор ишғол этиб якунда мамлакат кубогида ғолиб бўлди. Ҳужумчи эса 11 гол билан турнир тўпурарлигини ўзиники қилди. Ушбу натижалардан сўнг Англиянинг «Вест Хэм» жамоаси Неймарни ўз сафига чорлади ва у учун 15 миллион евро таклиф қилди. Лекин «Сантос» буни рад этди. Кейинроқ «Челси» ҳам футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди, бироқ бу сафар ҳам таклиф қабул қилинмади ва Неймар жамоаси билан шартномасини узайтирди.

19 ёшда ота бўлган

3a9fa0823c49392a5fb543eeca2ffa48.png
Месси ота бўлганида бутун дунё гапирди. Лекин Неймарнинг фарзандли бўлганини деярли ҳеч ким билмади. 2011-йил 17 ёшли дугонаси Каролина унга ўғил туғиб берди ва чақолоққа Давид Лукка деб деб исм қўйилди. Буни ҳужумчи анча вақт оммадан сир тутди. Ёш ота бўлиш борасида Неймар Мессидан анча олдинда.

Туғилган кунида 100-голини урган    

2012-йил 5-феврал куни Палмейрас дарвозасига икки тўп киритган ҳужумчи бу билан  профессионал фаолиятидаги ўзининг 100-голини урди. Айнан шу куни унинг туғилган куни эди. Ўша куни Неймар 20 ёшини ва 100-голини нишонлади. 20 ёшда 100 гол дарҳақиқат супернатижадир.   

Энг ёш энг бадавлат футболчи

3c15b709004adb23c07e5b5ba1d65c92.png
2012-йил «Форбес» журналида Неймар дунёнинг еттинчи энг бадавлат футболчиси сифатида қайд этилди. Миллионлаб маблағ ва жамоасининг топ юлдузи бўлиш ёш футболчи учун етарли эди. Лекин у ўз устида ишлашда давом этиб 2013-йил «Барселона» томонидан сотиб олинди. Ҳозирда Неймар Каталония жамоаси сифида энг асосий ўйинчилардан бири ҳисобланади.      Шавкат Ниёзов
Манба: sports.uz
Киритилди: 12:47, 18.11.2015. Ўқилди: 4851 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик