Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3806 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эл-класико» тўпурарлари. ТОП-11

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун бутун дунё футбол мухлислари интизорлик билан кутаётган «эл-класико» бўлиб ўтади. Биз шу муносабат билан «Реал» ва «Барселона» жамоалари тўқнашувида энг кўп гол урган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

9-11. Хосеп Самитиер («Барселона», «Реал Мадрид») – 10 гол
Самитиер 1919-1932 йиллар мобайнида «Барселона» клуби шарафини ҳимоя қилиб, 333 та гол уришга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у икки мавсум «Реал»да ҳаракат қилди. Умуман олганда, Хосеп «класико»ларда жами 10 та голга муаллифлик қилган. Самитиер ана шу голларининг 4 тасини чемпионатда, қолган 6 тасини кубок баҳсларида нишонлаган.

9-11. Хуанито («Реал Мадрид») - 10 гол
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланадиган Хуанито «Реал» таркибида 1977-1987 йиллар мобайнида тўп сурди. У бу давр ичида 100 дан ортиқ голларга муаллифлик қилган. Жумладан «Барса»га қарши баҳсларда 10 та тўп киритган. Ҳужумчи 8 та голини Ла лигада, 2 та голини эса Лига кубогида урган.

9-11. Уго Санчес («Реал Мадрид») – 10 гол
Мексикалик ҳужумчи 1985-1992 йилларда «бланкос» шарафини ҳимоя қилиб, 207 марта рақиб посбонларини ранжитишга муваффақ бўлган. Санчеснинг 10 та зарбасидан кейин «Барселона» дарвозабонлари ранжишган. Уго голларининг 8 тасини чемпионатда, 2 тасини суперкубокда нишонлаган.

8. Сантиляна («Реал Мадрид») – 12 гол
Сантиляна «Реал» шарафини 1971-1988 йилларда ҳимоя қилиб, 200 дан ортиқ голлар киритган. Карлос «Барса» побонларини 12 марта хафа қилган. У чемпионатда – 9, кубокда – 2 ва лига кубогида – 1 маротаба Каталонияликларни жазолаган.

5-7. Ференц Пушкаш («Венгрия») – 14 гол
31 ёшида «Реал» формасини кийиб, 39 ёшигача клуб шарафини ҳимоя қилган Пушкаш «бланкос» сафида 242 та гол нишонлаган. Ференц Ла лигада – 9, кубокда – 2 ва еврокубокларда 3 марта азалий рақиб дарвозасига аниқ йўл топа олган.

5-7. Фернандо Хенто («Реал Мадрид») – 14 гол
Бутун фаолиятини Мадрид суперклубига бағишлаган Хенто 1953-1971 йилларда «Реал» сафида 178 гол урган. У «Барселона»га қарши баҳсларда 14 марта зафар қучган. Чемпионлар кубогини 6 бора ютиб рекорд ўрнатган ҳужумчи чемпионатда 10, кубок ва еврокубокларда 2 борадан тўп киритган.

5-7. Сесар Родригес («Барселона») – 14 гол
«Барселона» афсонаси Сесар жамоа сафида 1942-1955 йиллар мобайнида 232та тўп уриб, Месси даври бошлангунга қадар клуб тўпурари бўлиб келган. Родригес чемпионат баҳсларида «Реал» дарвозасини 12 марта аниқ нишонга олган. Бу борада ҳам у рекордчи эди. Ҳужумчи қолган 2 та голини еврокубоклар доирасидаги матчларда киритган.

3-4. Криштиану Роналду («Реал Мадрид») – 15 гол
Роналду 2009 йилдан бери «Реал» сафида 300 дан ортиқ гол киритган. У «эл-класико»ларда ҳам ўзини кўрсатиб келмоқда. Криштиану «классико»ларда қаторасига 6 та ўйинда тўп киритиб, рекорд ўрнатган. Португалиялик ҳужумчи 15 та голининг 7 тасини Ла лигада, 5 тасини кубокда ва 3 тасини суперкубок баҳсларида нишонлаган.

3-4. Раул Гонсалес («Реал Мадрид») – 15 гол
Яқин яқингача «Реал» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланадиган Раул 1994-2010 йиллар мобайнида «қаймоқранглилар» сафида 323 та тўп киритган. Ана шу голларнинг 15 таси «Барселона» дарвозасидан ўрин олган. Раул Каталонияликларни 11 марта чемпионатда, 3 бора суперкубокда ва бир марта еврокубокларда ранжитган.

2. Алфредо Ди Стефано («Реал Мадрид») – 18 гол
1953-1964 йиллар мобайнида «Реал» таркибида ҳаракат қилиб 300 дан ортиқ гол урган Ди Стефано «эл-класико»ларда 18 марта зафар қучиб ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигига қадар пешқадамлик қилиб келди. Алфредо Ла лигада – 14, кубок ва суперкубокда – 2 мартадан «Барселона» дарвозасига йўл топган.

1. Лионель Месси («Барселона») – 21 гол
Испаниянинг икки гранд жамоалари тўқнашувидаги энг яхши 2 та тўпурар аргентиналик футболчилар ҳисобланишади. Лионель 2004-йилдан бери «Барса» учун 400 тадан кўп гол киритган. Унинг «эл-класико»лардаги голлари 21 тани ташкил этади. Месси «Реал»га қарши баҳсларда 2 марта «хет-трик» қайд этганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. У чемпионатда – 14, суперкубокда – 5 ва еврокубокда - 2 бора «Реал» дарвозасини ишғол қилган.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 08:54, 21.11.2015. Ўқилди: 5318 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.