Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон кубоги. Саккизта гол урилган ўйинда «Нефтчи» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон кубоги-2026 “Д” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “БУХДУ” баҳси голларга бой тарзда кечди. Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ “Нефтчи” ташаббусни қўлга олди. 3-дақиқада Иззатилло Пўлатов хавфли вазият яратган бўлса, 12-дақиқада Стипе Перица ҳисобни очди. Муҳсин Убайдуллаевнинг зарбасидан кейин тўп йўналишини ўзгартирган хорват ҳужумчиси жамоасини олдинга олиб чиқди — 1:0.

28-дақиқада Рустамбек Фомин якка тартибдаги ҳаракатлари орқали ҳисобни оширди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Убайдуллаевнинг узатмасини Стипе Перица бош билан дарвозага йўллаб, дубль муаллифига айланди — 3:0. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Ҳуршид Ғиёсов Асылбек Жумаевнинг узатмасидан кейин тўртинчи голни киритди.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар устунликни сақлаб қолишди. Шунга қарамай, 55-дақиқада Саиджон Ашуров меҳмонларнинг биринчи голига муаллифлик қилди — 4:1. 69-дақиқада захирадан майдонга тушган Нурбек Сарсенбаев “Нефтчи”нинг бешинчи голини урди. 73-дақиқада эса Журани Феррейра олис масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 6:1 кўринишига олиб келди.

Учрашувдаги сўнгги гол 78-дақиқада Акобир Тўраев томонидан киритилди. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб ўзгармади.

Ушбу натижадан сўнг “Нефтчи” гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичига йўл олди.

Ўзбекистон кубоги-2026
“D” гуруҳи, 3-тур
“Истиқлол” стадиони. 26-май, 17:00

“НЕФТЧИ” -  БухДУ - 6:2

Голлар: Стипе Перица, 12 (1:0), Рустамбек Фомин, 28 (2:0), Стипе Перица, 36 (3:0), Ҳуршид Ғиёсов, 45 (4:0), Саиджон Ашуров, 55 (4:1), Нурбек Сарсенбаев, 69 (5:1), Журани Феррейра, 73 (6:1), Акобир Тўраев, 78 (6:2).

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев
Нозоратчи: Марат Исмаилов
Комиссар: Қудрат Мадраимов

“Нефтчи”: 16. Иброҳим Шокиров, 2. Иззатилло Пўлатов, 4. Боян Цигер, 5. Иқтом Алибоев, 9. Ҳуршид Ғиёсов, 11. Асылбек Жумаев, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18. Стипе Перица, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 30. Рустамбек Фомин, 77. Журани Феррейра.

Захира: 45. Акбар Тўраев, 14. Далер Тухсанов, 19. Азизбек Эримбетов, 23. Жован Жокич, 27. Нурбек Сарсенбаев, 32. Зоран Марушич, 44. Мўминхон Баҳодирхонов.

Бош мураббий: Исломбек Исмоилов

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 19:37, 26.05.2026. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик