Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 11.06.2025 01:00
      • Боливия
      • -:-
      • Чили
      • 11.06.2025 04:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Венесуэла
      • 11.06.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Колумбия
      • 11.06.2025 05:45
      • Бразилия
      • -:-
      • Парагвай
      • 11.06.2025 06:30
      • Перу
      • -:-
      • Эквадор

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 10 23
2 Ўзбекистон 10 21
3 БАА 10 15
4 Қатар 10 13
5 Қирғизистон 10 8
6 КХДР 10 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 10 22
2 Иордания 10 16
3 Ироқ 10 15
4 Уммон 10 11
5 Фаластин 10 10
6 Кувайт 10 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 10 23
2 Австралия 10 19
3 Саудия Арабистони 10 13
4 Индонезия 10 12
5 Хитой 10 9
6 Баҳрайн 10 6

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Япония 6-0 Индонезия
10-тур Жанубий Корея 4-0 Кувайт
10-тур Хитой 1-0 Баҳрайн
10-тур Қирғизистон 1-1 БАА
10-тур Ўзбекистон 3-0 Қатар
10-тур Эрон 3-0 КХДР
10-тур Иордания 0-1 Ироқ
10-тур Фаластин 1-1 Уммон
10-тур Саудия Арабистони 1-2 Австралия

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Боруссия Дортмунд".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер 04 Леверкузен".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Айнтрахт Франкфурт".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Бавария Мюнхен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Вердер Бремен".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Штутгарт".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер 04 Леверкузен".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Айнтрахт Франкфурт".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Бавария Мюнхен".
      02:15 Новости футбола.
      02:20 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Вердер Бремен".
      04:20 Новости футбола.
      04:25 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.06.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      09:55 "Сюрпляс".
      10:20 "Страна спортивная".
      10:35 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      12:45 "Страна спортивная".
      13:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      14:30 "Непобедимый".
      15:00 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
      18:20 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:20 "Лучшие из лучших".
      20:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      22:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 6 в Осло, Норвегия. Прямая трансляция.
      01:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      01:30 "Непобедимый".
      02:00 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Личное первенство.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC 294 в Абу-Даби, ОАЭ. Ислам Махачев против Александра Волкановски. Реванш.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      12:40 "Век нашего спорта". Наталья Ветошникова.
      13:15 "Век нашего спорта". Нина Познанская.
      13:50 Новости.
      13:55 LIVE Баскетбол. "Заполярный матч звёзд" в Норильске, Россия. Прямая трансляция.
      15:55 "Век нашего спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). 7-й матч. Прямая трансляция.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      03:55 Футзал. Бетсити Суперлига. Финал. "Ухта" - "Газпром-Югра" (Югорск). 2-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.06.2025

      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      07:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Свободная практика 2.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Квалификация.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 6 в Нью-Йорке, США. Обзор.
      14:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      15:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 3 эп.
      15:15 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Квалификация.
      16:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 4. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5. Прямая трансляция.
      20:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Квалификация.
      22:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул. Прямая трансляция.
      01:25 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 4 эп.
      01:40 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Свободная практика 4. Прямая трансляция.
      03:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа футболига америкача нигоҳ ташлаймиз ва

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Sports.ru сайтининг «Испанская кухня» блогини юритувчи Станислав Ринкевич икки қитъа футболидаги тафовутларга эътибор қаратаркан, Америкача тизимни Европага татбиқ этиш орқали қандай қулайликларга эришиш мумкинлигига тўхталди. Қуйида муаллифнинг бу борадаги таҳлилига назар ташлаймиз.

Америка ва Европадаги спорт лигалари бир-биридан шу қадар фарқ­ланадики, гўёки улар икки хил сайёрада фаолият юритаётгандек тасаввур уйғонади. «Ред Уингз» ҳамда «Чикаго Буллз»да вояга етганлар учун бу сир эмас. Америка футболи билан танишганимга беш йилдан ошди ва айтиш жоизки, болаликда олинган таассуротларга дарз кетди.

Гап шундаки, эндигина спортга ошно тутинган кезларим «Аякс», «Милан», «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Ювентус», «Барселона» ва «ПСЖ» Европа футболининг энг кучли клублари бўлишган. Орадан йигирма йил ўтди ҳамки, ушбу ҳолат деярли ўзгаришсиз қолди. Ҳа, «Милан» инқирозда, «Аякс» эса маълум сабабларга кўра, аввалги нуфузини тиклай олмаяпти. Қолганлар эса ҳамон сафдалар.

Кўҳна қитъа футбол олами мутаассиб, иерархияга мослашган, шошилишга мойил эмас. Бу ерда ҳамма ўз ўрнини билади. Мабодо сен «Астон Вилла»га ишқибозлик қилсанг, севимли жамоанг яқин беш йил ичида чемпионликка эришолмаслигига кафолат бера оласан. Ҳаётинг оптимистликдан йироқ бўлса, бу узоқ вақт давом этади.

МФЛда эса вазият бошқачароқ. «Окленд» ёки «Жексонвил»га мухлислик қилсанг, ҳар бир мавсумни умид билан қарши оласан - Супербоулда қатнашиш имконияти қанчалик паст бўлмасин, барибир, бор. Тизим барчанинг ҳолатини бир хил даражага келтирилишини таъминлайдиган ҳолда тузилади.

Европанинг нуфузли лигаларида (жумладан, РФПЛда ҳам) ўтган 10 йил давомида учта жамоага ишқибозлик қилибгина чемпионлик таъмини тотиб кўришинг мумкин. НФЛда эса мазкур муддатда лига иштирокчиларининг тўртдан бир қисми шоҳсупани эгаллашга улгурди. Миллий чемпионатлардагига нисбатан Чемпионлар Лигасининг ҳолати яхшироқ, аммо бу ерда ҳам таркибдаги ротация вазиятга бошқачароқ ёндашишга ундайди. Умуман, сўнгги 10 йил ичида бу мусобақада юзлаб жамоа­лар баҳслашишди.

Forbes талқинидаги жаҳоннинг энг қиммат клублари рўйхатига эътибор қаратамиз. Дастлабки бешталикдан Европанинг учта клуби ўрин олган - «Реал Мадрид» (1), «Барселона» (4) ва «Манчестер Юнайтед» (5). Айни ҳолатни бошқа лигалар вакиллариники билан солиштириш мумкин - «Даллас Каубойс» (америка футболи, 2), «Нью-Йорк Янкис» (бейсбол, 3), «Лос-Анжелес Лэйкерс» (баскетбол, 6).

Америка спортида тизим шундай тузилганки, унга кўра совринларни менежер ва энг яхши мураббийлар қўлга киритишади. Ҳаммаси бахтли тасодифга боғлиқ, асло пулга эмас. Европа футболида эса ўртамиёна клублар гранд­ларга қарши муносиб курашиш учун биргина илинжга таянишади - қайсидир бадавлат шахснинг харид қилишидан умидворлик. Бунга мисолларни келтириш шарт эмас, шундоқ ҳам ўзингиз яхши биласиз.

Тасаввур қилинг, кўҳна қитъа футболи Америка спорти қонунларига асосан бошқарилганида қандай бўларди? Зепп Блаттер ФИФА президенти эмас, балки комиссионер сифатида фаолият юритганидами...

Ёпиқ Европа суперлигаси

Энг яхшилар фақат энг яхшилар билан ўйнаши лозим - худди шу ғоя кўҳна қитъа суперклублари эгаларининг мияларини қамраб олиши тайин. Аббревиатураси учта ҳарфдан иборат ёпиқ лигалар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади.

Тасаввур қилинг, Чемпионлар Лигаси таркиби натижалар эмас, балки маркетинг ривожланишига қараб ўзгарса. «Вильярреал» бундай лигага асло киролмайди, миллионерларга тегишли «Герта» ва «Аустрия»да эса ҳамиша имконият туғилади.

АҚШда шаҳар раҳбарияти кўмаклашишни хоҳламаса, клублар бош­қа жойга кўчиб ўтишлари мумкин. Европада эса барча молиявий талаблар қониқтирса, бир клубни бошқасига алмаштириш кифоя.

Тўғри, шарқий ва ғарбий конференциядан воз кечишга тўғри келади - Шарқий Европадаги шартли ўйинлар оммавий қизиқишга сабаб бўлиши қийин. Шундай экан, яхшиси, шимолий ва жанубий қисмга ажратган маъқулроқ. Ва албатта, фирмага хос номлар билан: «Manchester Red Devils» «Madrid Kings»га қарши ёки «London Gunners»-«Barcelona&Freedom Fighters». Якуний суперлигадан жой ола билмаган жамоалар миллий чемпионат билан кифояланишади.

Катта маош

Кечирасиз, сеньор Флорентино Перес, сиз ё Криштиану Роналду билан янги шартнома имзолаб, таркибнинг ярмини йўқотасиз ёки португалиялик юлдуз эркин агентлар бозорига чиқади. У ерда эса футболчига мураккаб маош ведомостига эга клублар таклиф билан чиқишади - мисол учун, «Андерлехт». Ёки БАТЭни олайлик. Ажойиб вариант - Беларусь бозорининг келажаги порлоқ, аммо Европа суперлигасининг маҳаллий вакилига қизиқишлари суст.

Бир неча йилдан сўнг бундай шарт-шароитларда жамоалар юлдузли таркиблар билан тенглашиб олишади. Сўнгра олдингда «Бавария» турибдими, «Аустрия»ми фарқи бўлмай қолади, ҳар бир клубнинг сафида меҳнати учун миллионларни олаётган футболчилар тўп суришади.

Драфт

«Барселона» драфтда умумий ҳисобда ўн бешинчи бўлиб «Динамо Загреб» ярим ҳимоячиси Ален Халиловични танлади». Кўҳна қитъада университет жамоалари тизимига асос солиш мумкин эмаслиги тушунарли, шу боис драфт ҳолатига фақатгина Европа суперлигаларига кирмаганлар тушишади. Балки ёш борасида чекловлар қўйилар - 27 ёшда ривожланганмисиз, унда кечирасиз!

Бухарестнинг «Стяуа» клуби суперлигадаги 32та жамоа орасида энг ёмонига айландими? Ҳечқиси йўқ, драфтда биринчилардан бўлиб танлаш имкониятига эга бўлиш Антони Мартиални сотиб олишга замин ҳозирлайди. Натижада ишқибозлар янги мавсум абонементларини харид қилишга астойдил киришадилар. Уларни ўтган йили 30та ўйинда қабул қилиб олинган 25та мағлубият ҳам хавотирга солмайди.

Sports.ruнинг драфт бўйича етакчи мутахассиси Денис Романцов жамоаларни draft bust (совун кўпиги) билан чўчитади - «ўзингизга янги Боян Кркични танлаб, мавсумни ахлатга ташланг».

«Плей-офф» тизими

У лигадан-лигага ўзгараверади. Лекин ҳаммаси 90 дақиқада ҳал бўладиган, фаворитни мағлубиятга учратиш имконияти туғиладиган ўйинларга бўлган қизиқиш сақланиб қолади. Испания футболида дастлабки босқичда ўйналадиган иккита баҳс ҳаммасини ҳал қилади. Қирол кубогининг сафар баҳсида шармандали мағлубиятга учраган грандлар муҳташам аренада ўз ниятларига етишади.

«Плей-офф» баҳсларининг битта ўйиндан иборатлиги - миллий турнирларнинг клублар ўртасидаги мусобақалардан устунлигига ишора. Мунтазам мавсумда қанчалик яхши иштирок этсанг, «плей-офф»нинг барча ўйинларини ўз уйингда ўтказиш имконияти шунчалик ошади.

Трансферлар ўрнига айирбошлаш тизими

«Бэйл учун 100 миллион», «Неймар эвазига ярим давлат» каби атамаларга ўрин қолмайди. Клублар биргина иқтидорли йигитнинг қайсидир жамоа футболкасини кийиши учун кичик давлатлар бюджети билан тенг маблағларни сарфлашмасди. Бир ўйинчини бошқасига алмаштиришинг ёки кейинги йил драфтида танлаш ҳуқуқини қўлга киритишинг мумкин.

Пул ажратмалари фақатгина йиллик драфт пайтида ўйинчилари танланган клубларга хос бўлади. Шу тариқа «Вест Хэм» ёки «Лас Пальмас» миллий чемпионатда муносиб тарзда моддий рағбатга лойиқ кўриладилар.

«Тоза вақт»га ўтиш

Дастлаб тўпнинг қанча вақт давомида ўйналгани ҳисобланади. Айтайлик, 25 дақиқа. Бўлимлар давомийлиги 25 дақиқага қисқаради, сўнгра «тоза вақт»­дан фойдаланилади - таймер ҳакам ҳуштак чалган ҳар бир вазиятда тўхтайди.

Ҳеч қандай ўйин чўзишларга ўрин қолмайди, симуляциялар сони қисқаради, «Ҳакам қанча вақт қўшди, нега ҳуштагини чалмаяпти?» қабилидаги саволлар ўз-ўзидан йўқолади.

Видеотакрорлар ва челленжлар

Ҳакамдан ўйин сценарийсини ёзиш эмас, балки ўз вазифасини бажариш талаб этилади. Яқиндан бошлаб тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмаганини аниқловчи махсус технологиядан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Жарима майдончасида қўл билан ўйналса-чи? Яккама-якка ҳолатда «офсайд» қайд этилса-чи? Буларнинг бари ўйиннинг чўзилишига сабаб бўлиши ҳақида ўйламаслик керак - 90 фоиз вазиятда томошабинлар бир-иккита такрорий лавҳадан сўнг қоида бузилганми, йўқми, билиб олишади. Учрашув рефериси майдон четига югуриб бориши ҳам шартмас, шунчаки монитор олдида ўтирган тўртинчи (бешинчи) ҳакамнинг айтганларига ишонса кифоя.

Ва албатта, мураббийларга енгиллик туғилади. Сўнгги умид фоли учун қўлланиладиган «иккиламчи жазо» муаммоси бартараф этилади. Жамоа устози ўзи ҳал қилади: вазиятдан келиб чиқиб, ё пенальти тепишни танлайди ёки айбдорни майдондан четлатилишини сўрайди.

Хулоса

Нега энди уриниб кўрмаслик керак? Америкача тизим спорт турларини йирик даромад келтирувчи саноатга айлантириб юборган. Европа футболига шу тариқа ёндашув қандай натижа келтиришини тасаввур қилиш қийин. Ёки бизга юз миллионли Неймар, қанот ҳакамининг қўпол хатоси ҳамда грандлар ва аутсайдерлардан иборат одатий турнир маъқул­роқми?

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:29, 23.11.2015. Ўқилди: 2682 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Муҳаммад Муҳибий 6
2 Эрон Меҳди Таремий 5
3 Қатар Алмоез Али 5
4 Иордания Язан ан-Наймат 5
5 Кувайт Юсуф Носсир 5
6 БАА Фабио Лима 5
7 Иордания Али Олван 5
8 БАА Ҳариб Абдулла Суҳайл 4
9 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
10 Эрон Сардор Азмун 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.