Превью: «Бунёдкор» — «Машъал»
Ўзбекистон суперлигасининг 26-тури доирасида «Бунёдкор» ва «Машъал» жамоалари Тошкентдаўзаро тўқнаш келишади.
Мазкур учрашувни Ғайрат Жўраев бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Аваз Абдуллаев ёрдам беришади. Заҳира ҳаками — Жасур Мухторов. Ҳакамларни Бобур Ҳайдаров назорат қилади, учрашув комиссари — Абдулбосит Валихонов.
Ўзаро ўйинлар
«Бунёдкор» ва «Машъал» шу кунгача чемпионат баҳсларида 25 марта тўқнаш келган. Улардан 19 тасида «Бунёдкор», 2 тасида «Машъал» ғалаба қозонган, 4 учрашув дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 9 бор ишғол қилган бўлсалар, “қалдирғочлар” 47 марта гол урган. Ўзаро ўйинларда «Машъал» 10, «Бунёдкор» эса 61 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.
«Машъал»нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси — 3:2. «Бунёдкор»нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса — 5:1.
«Бунёдкор» - «Машъал» баҳси 26 октябрь, якшанба куни соат 18:30 да бошланади.
Манба: https://t.me/Mashal_uzbekistan
Киритилди: 07:08, 26.10.2025. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар