Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6901]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3326]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2943]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2399]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2374]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1997]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1923]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1914]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1912]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1879]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [22]

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди [16]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [11]

Мбаппе 5,9 млн евро миқдоридаги қарзи учун "ПСЖ" офисига суд ижрочиларини юборди [10]

“Андижон” катта жамоага айланиб бўлган, бу ерга совринларни ютишга келдим” - Маҳмуд Маҳамаджонов билан интервью [10]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [9]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [9]

СПЛ. Роналдусиз "Ан-Наср" "Ал-Иттиҳод"ни таслим қилди [8]

"Барселона" Суперлига лойиҳасидан расман чиқди [6]

Месси - Goal талқини бўйича МЛСнинг энг яхши футболчиси [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-модель эмас, дарвозабон

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Габор Кирай ва унинг антиҚа иштони. Ўзига хос иштон билан ўйнаши туфайли ҳам машҳурликка эришган венгрия­лик 39 ёшли голкипер Габор Кирай мамлакат миллий жамоасидаги юбилей-100-ўйинида идеал тарзда ҳаракатланиб, Ослода Норвегия термасини минимал ҳисобда мағлуб этилишига катта ҳисса қўшди. Шарқий европаликлар Евро-2016 саралашининг «плей-офф» (ўтиш баҳси) раундидан ўрин олган жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишди - 2:1. Бунда ҳам фахрий кипер ўз вазифасини аъло даражада уддалади.

Мунажжимлар туғилган сана ҳар бир муайян кишининг бўлажак тақдирига олдиндан таъсир қилишини айтишдан чарчамайдилар. Габор Кирайга бу борада омад кулиб боққан. У 1 апрель - ҳазил куни туғилган ва ҳеч қачон кулгу-мутойиба масаласида қандайдир муаммога дуч келган эмас. Габор  дейлик, жамоадош дўсти сочини қиртишлаб олиб ташлаши (тўғри, кейин бу қилиғи учун мураббийдан танбеҳ эшитган) ёки қайсидир латифани моҳирона айтиб бериб, кийиниш хонасидаги барча-барчани полга юмалатиб қўйиши мумкин. Ҳарқалай, айтишларича, унинг латифаларини эшитган киши кулгудан ичагини «узиб» олиши ҳеч гап эмас экан. Лекин Кирай энг аввало, футбол майдонида мухлисларга хушкайфият улашишни қойиллатади. Ахир у расмий ўйинларга ҳам кулранг маш­ғулот иштонини кийганча тушади. Вақтида Daily Mail нашрида Кирай ҳақида шундай ёзилганди: «Сен худди Гордон Бэнксдек ақл бовар қилмас реакцияга эга бўлишинг ва ўз дарвозанг томон учиб келган ҳар нарса йўлини усталик билан тўсишинг мумкин. Аммо агар майдонга худди Кирай каби антиқа иштон кийиб тушсанг, унда ҳар бир мухлисда ҳақли савол туғилади - «Бу масхарабозми ёки дарвозабон?»

Аммо тан олиш жоиз, Венгрия терма жамоаси фахрийсига тегишли кенг кулранг машғулот иштони (унинг тизза қисми чиқиб ҳам қолган) мамлакат футбол кийимхонасидаги энг машҳур атрибутга айланиб улгурган. Бу ерда гап унинг жамоатчилик учун ўйнашида ҳам эмас. Тўғри, бир қарашда, шундай туюлиши мумкин. Ваҳоланки, Кирайнинг трикога муҳаббати бундан нақ 20 йил олдин ниш урган. Ўшанда Габор ҳали жуда ёш эди ва Венгриянинг «Халадаш» клубида фаолиятини энди-энди бошлаган эди. Клубда унга икки комп­лект машғулот формаси беришади - қора ва кулранг. Кирай илк вақтлардан бошлаб, ўз иштонларига алоҳида ёндашишга одатланади. Аниқроқ айтсак, ёш кипер қора тусли формада шуғулланарди, кулранг иштонни эса, ўйинлар чоғи киярди. Венгриялик пос­бон илк марта майдонга иштон кийиб тушганида, «Халадаш» ғалаба қозонади. Кейин эса кетма-кет нақ 8та ўйинда очко олади. Габор айнан шу муваффақиятли серияни омад белгисига йўйиб, ҳар бир баҳсда иштон билан ҳаракатланишни ўз одатига айлантиради. Умуман олганда, ташқи қиёфа Габорни унча хавотирга солмайди. У ўз имиджига қуйидагича изоҳ беради: «Ахир мен топ-модель эмас, дарвозабонман-ку». Хуллас, Габор Кирайнинг иштонлари худди Арсен Венгернинг курткаси каби ақл бовар қилмас даражада машҳур бўлиб кетди. Дарвозабоннинг ушбу имиджи барчага маъқул ҳам тушган. Ҳар ҳолда, Кирай ўйнаган жамоалар мухлислари унинг кийиниш услубига доимо ижобий баҳо беришган. Англияда ҳаттоки, унга атаб, алоҳида ҳайқириқ ўйлаб топишган: «Ким қоп - иштон киядиган Габор Кирай бўла олади?» Тўғри, айримлар мазкур ибораларни ўзларига мослаб, ундан дарвозабонни калака қилишда фойланишган. Бироқ Кирай ҳеч қачон ранжиган эмас. Унинг характери шунақа.

Дейлик, журналистлар Габор билан учрашсалар, биринчи бўлиб, айнан иштонлари ҳақида савол беришади. У эса эринмасдан энг майда жиҳатлар ҳақида ҳам гапириб беради. Зеро, фаолияти давомида кийган ҳар бир иштонини яхши эслаб қолган: «Аслида Венгрияда қора иштонда ўйнай бошлаганман. Бироқ бир сафар ғоят кирланиб қолган трикони хизматчилар навбатдаги ўйингача ювиб беролмагандилар. Натижада кулранг иштон кийишни одат қилганман. Ўшанда биз қаторасига бир нечта ўйинда ютқазмаганмиз ва мен буни омад аломати сифатида қабул қилганман».

 

МАЪЛУМОТ УЧУН:

Габор Кирай

Туғилган санаси ва манзили: 1976 йил 1 апрель

Ўйнаган клублари: «Халадаш» (Венгрия) - 1993-1997; «Герта» (Германия) - 1997-2004; «Кристал Пэлас» (Англия) - 2004-2007; «Вест Хэм» (Англия) - 2006; «Астон Вилла» (Англия) - 2006-2007; «Бернли» (Англия) - 2007-2009; «Байер» (Германия) - 2009; «Мюнхен-1860» (Германия) - 2009-2014; «Фулхэм» (Англия) - 2014-2015; «Халадаш» (Венгрия) - 2015-...

Ютуқлари: Венгрия чемпиони - 1995;  Германия лигаси кубоги соҳиби - 2001, 2002; Венгриянинг 4 карра энг яхши футболчиси - 1998, 1999, 2000, 2001

 

Айрим футболчилар ўз уйларида алоҳида бурчак ташкил қилиб, у ерга бошқа клублар аъзолари билан алмаштирилган футболкалар, шунингдек, индивидуал совринларини қўйишади. Габор Кирайнинг шахсий музейида эса, фақат иштонлар бор. Тўғри, бу коллекция хилма-хиллиги билан ажралиб турмайди. Лекин ҳар бирининг ўз тарихи бор. Хуллас, Кирай коллекциясидан жой олган иштонлар ичида у илк март Венгрияда фойдалангани ҳам, Берлиннинг «Герта»сидаги фаолиятидан дарак берувчилари ҳам ва албатта, мамлакат терма жамоаси ўйинларида кийиб, бутун дунёга ўзгача реклама бўлганлари ҳам бор. Тўғри, уларнинг ҳаммаси эски, аммо ҳар бири Габор учун ғоят қадрли.

Ҳа, аҳён-аҳёнда Кирайнинг ўз иштонидан воз кечишига тўғри келган. Мисол учун, 2005 йили. Ўшанда у Англияда «Кристал Пэлас» шарафини ҳимоя қиларди. Лига раҳбарлари венгр йигитидан ўз формасини тартибга солишини талаб этишади. Натижада Кирай ўйинларга стандарт шорти кийиб тушишдан ўзга чора тополмайди. Бироқ «Стэмфорд Бриж»даги ўйиндан сўнг Кирай тақдирдан қочиб қутулиб бўлмаслигини тушунади ва шундан буён танлаган имиджига содиқ қоляпти. Гап шундаки, ўша учрашувда «Челси» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Кирай эса кулгули гол қўйиб юборганди. Тўғрироғи, оддий вазиятда тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборган.

Йўқ, Габор Кирай бутун фаолияти давомида хушчақчақ масхарабоз ролини ижро этган эмас. Албатта, у ҳам кўпчилик қатори жиддий қийинчиликларга учраган. Дейлик, мавсум - 2003|2004да «Герта» мураббийлари бошқа дарвозабон - Кристиан Фидлерга ишонч билдириб, венгр йигитини захира ўриндиғига «михлаб» қўйишади. Айнан ўша вақт бечора Кирайда кучли руҳий танглик ҳолати бошланади. Хайриятки, кипер Англияга йўл олиш орқали ва венгриялик яна бир буюк посбон - Дьюль Грошичнинг қўллаб-қувватлаши асносида бу қийинчиликни енгиб ўтади. Қолаверса, Кирай вақт ўтиши билан ҳар ҳафта узлуксиз майдонга тушмаслик ҳолатига анча хотиржам ёндашишни ўрганади. Бунда унга инглиз мухлислари менталитети ёрдам беради. Аниқроқ айтсак, маҳаллий фанатлар учун футбол стадиондан чиқишлари ҳамоно тугашини англаган Габор бундан тегишли хулоса чиқаради.

Габор Кирай мухлисларга қандай хушкайфият улашишни яхши билади...

Энг ҳайратланарлиси шуки, Кирай тез орада 40 йиллик юбилейини нишонлайди, шунга қарамай, Венгрия миллий жамоаси дарвозаси ҳамон унинг ихтиёрида. Кўпчилик Кирай ўрнида бўлганида, қўлқопларини аллақачон михга иларди. Зеро, терма жамоада анча иқтидорли посбон ҳам бор - Адам Богдан (ҳарқалай, «Ливерпуль», бу киперни бежиз таклиф қилмаган бўлса керак). Бироқ Габор ҳали футболдан тўймаган. Эътиборли факт: вақтида уни терма жамоадан 3 йилга узоқлаштиришганди. Бунга парво қилмаган Кирай 2009 йили яна миллий жамоага қайтди ва яна 1-рақамли голкиперга айланди. Шундан буён ўз ўрнини ҳеч кимга бўшатмаяпти. Агар Кирай ўта ишончли ҳаракатланмаганида, Венгрия термаси Евро-2016 саралаши «плей-офф» босқичи доирасидаги илк баҳсда Норвегиядан ғалаба билан қайтолмасмиди? Агар у жавоб баҳсида ҳам кучли реакцияси билан жамоадошларига далда бўлмаганида, венгр­лар якуний ижобий натижага эришолмасмидилар? Дейлик, Габор Норвегиядаги ўйин дебютидаёқ асосий қуролини ишга солди - феноменал реакцияси ҳисобига Пер Шелбреднинг ўта хавфли зарбасини бартараф этди. Тўғри, фахрий футболчи ўйин якунланиши арафасида тўпга чиқишда тез-тез хатога йўл қўйди (айтганча, ўйин­нинг шу элементи унинг энг заиф томони), аммо барибир, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Аҳамиятлиси, Венгрия миллий жамоасидаги юбилей-100-ўйинида шундай ёқимли ғалабага дарвозасини қуруқ сақлаш орқали эришди. Эҳтимол, Норвегиядаги баҳс Габор Кирай фаолиятидаги энг муҳимларидан биридир.

Айни пайт Кирайнинг фаолияти мантиқий якунига қараб кетяпти. Германия ва Англия бўйлаб роса айланган дарвозабон ўтган ёзда уйи - хотини ва икки нафар фарзанди олдига қайтиш фурсати етганини тушунди. Зеро, Габор оиласига жуда қаттиқ боғланиб қолган. Аммо кўп вақт яқинлари билан «скайп» орқали гаплашиб юришига тўғри келди. Қисқаси, Кирай футбол фао­лиятига жонажон шаҳри - Сомботхеда нуқта қўйишни маъқул кўрди, чоғи. У футболга айнан шу ерда қадам қўйганди. Айтганча, фахрий кипер шаҳарда ўз маблағи ҳисобидан маҳаллий болалар учун футбол маркази барпо этган ва бир неча йиллардан буён у ердаги ишларни ҳам назорат қилишга имкон топяпти. Лекин Габорнинг футболга боғлиқ битта орзуси ҳамон кун тартибидан олиб ташланмаган - у 40 ёшида Франция майдонларида ўтувчи Европа чемпионатида иштирок этмоқчи. Бир ойча муқаддам бу орзусининг амалга оширишга яқин келганди. Бироқ Венгрия термаси сўнгги лаҳзаларда энг яхши 3-ўрин соҳиби мақомидан айрилиб, Евро-2016га тўғридан-тўғри бериладиган йўлланмани туркларга топши­­риб қўйди. Натижада венгр­­лар «плей-офф» - «асаб ўйинлари»да Норвегия термаси билан куч синашишга мажбур бўлишди. Муҳими, бу имтиҳон улар учун яхшилик билан хотима топди. Демак, Кирай ўз орзусига етди, ҳисоб. Тўғри, энди ёзгача ўз спорт формасини меъёр даражасида ушлаб туриши керак. Шунда биз Францияда ҳам иштон кийганча майдонга тушиб, ҳайратланарли «сейв»ларни амалга оширадиган киперни кўришимиз мумкин.

Умуман олганда, Габор бундеслигада 250тадан кўп ўйинда майдонга тушган, ЧЛ баҳсларида ўзини кўрсатишга улгурган, Венгрия термасида спортча юбилейини нишонлаган. Бироқ фаолияти якунига етгач, уни ким шу ўйинлари орқали эслайди? Билмадик. Аммо бир нарса тайинки, кўпчилик унинг қанорга ўхшовчи иштонию, унинг «емирилган» тизза қисмини кўп вақт эслаб юради. Ахир Кирайнинг футболдаги ташриф қоғозчаси айнан шу иштонлар-да. Мана, Венгрия термаси Евро-2016 финал босқичи иштирокчилари қаторига қўшилди. Энди Кирай ўз имиджи, яъни иштони билан турнирга ўзгача жило берса, ажабмас. Яъни 90-йиллар футболидан озгина парча тортиқ этади. Ҳар ҳолда, ўша вақтлар оддий эркаклар олифта соч турмаклари бор йигитлардан кўпроқ қадрланишган...
 

Ўткир Умаров тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:41, 27.11.2015. Ўқилди: 3059 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.