Фергюсон ҳар куни катта иштиёқ билан ишламайдиганларни тезда жамоадан четлатиб юборар эди
Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд собиқ бош мураббий Алекс Фергюсон ҳаммани бирдек курашишга мажбур қила олгани учун ҳам муваффақиятга эришганини айтиб ўтди.
"Фергюсон ҳар куни катта иштиёқ билан ишламайдиганларни тезда жамоадан четлатиб юборар эди. "МЮ"да жон жаҳдинг билан ўйнамасанг, узоқ вақт қола олмас эдинг.
Мураббий ва футболчиларнинг иштиёқи жамоанинг ўзгачалигини билдиради. Бунинг натижасида узоқ вақт юқори савияда ўйнаганмиз. Мен "МЮ"га энди келганимда бу нима эканини англай олмаганман", - дейди Фердинанд.
Манба: sport-express.ru
Киритилди: 15:26, 28.11.2015. Ўқилди: 1963 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар