Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роман Нойнштедтер: «Вақтдан илгарилаб кетиш яхши эмас»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт «Шальке» клубида яхши тўп сураётган Роман Нойнштедтерни Россия терма жамоасига жалб этиш масаласи яна қизғин муҳокама қилинмоқда. Асли россия­лик немис футболчисининг ўзи бу вариантга қандай қараяпти? «СЭ» нашри Роман билан суҳбат чоғи биринчи навбатда, айни шу саволга ойдинлик киритишни ўйлади.

- Россия терма жамоасида ўйнашингиз мумкинлиги хусусидаги хабарларни қаердан билдингиз?

- Матбуотдан. Клубда ҳам бу ҳақда сўрашди. Яна йигитлар қўнғироқ қилиб, саволга тутишди: «Россия термасида ўйнайсанми?» Кейин менга Россия газеталаридан олинган хабарларни SMS шаклида жўнатишди.

- Жамоанинг ўзидан ҳеч ким алоқага чиқмадими?

- Ҳозирча йўқ.

- Агар таклиф этишса, бунга қандай қарайсиз?

- Тўғриси, бу масалада жиддий ўйлаганимча йўқ. Мабодо расман чақирув олсам... Албатта, бу мен учун катта имконият бўларди.

- Лекин ўзингиз учун қандайдир қарорга келиб улгургандирсиз? Ҳар­қалай, аввал Евро-2016, кейин ЖЧ-2018да ўйнаш имконияти...

- Қайтараман, ҳали жиддий ўйлаганим йўқ. Зеро, ҳозирча ҳеч ким мен билан бу ҳақда гаплашмади.

- Россия фуқаролигини олиш учун Германияникидан воз кечиш керакми?

- Билмайман. Нимадир аниқланганидан кейингина бир тўхтамга келаман. Ҳали қўнғироқ ҳам бўлгани йўқ. Шундай экан, ҳозирдан бош қотириш бефойда. Зеро, газеталардаги хабарлар бошқа, федерациядан бўладиган қўнғироқ бошқа...

- Отангиз қандай маслаҳат бер­япти? Ахир у кўп йиллар собиқ иттифоқда ўйнаган...

- Тахминан шундай деяпти: «Агар Россияда чиндан ҳам, шуни хоҳлашса, бу қизиқарли, албатта».

- Умуман, Россия футболидаги умумий ҳолатни кузатиб боряпсизми?

- Асосан ЧЛда ўйновчи клубларга эътибор қаратаман. Мамлакат чемпионатини кузатиш имкониятига эса эга эмасман - рус телевидениеси йўқ. Лекин табиийки, терма жамоани мунтазам кузатаман. Айтайлик, унинг Европа чемпионатига йўл олганидан роса қувондим.

- Леонид Слуцкий келганидан сўнг терма жамоа анча ўзгарганига ҳам эътибор қаратдингизми?

- Янги мураббий жамоани Евро-2016га олиб чиққан экан, демак, барчасини тўғри бажарган.

- Россия пойтахтида бирор марта бўлганмисиз?

- Ҳа. 16 ёки 17 ёшимда боргандим. Холам Москва яқинида яшайди. Бувим эса Саратовда. Айтганча,  у менга Россия термаси формасини совға қилганди. Евро-2008 пайти шу либосни кийиб юрдим ва айнан Россия термасига мухлислик қилдим. Зеро, жамоа ғоят томошабоп футбол кўрсатганди.

- Отангиз собиқ иттифоқ давридаги футбол ҳақида ҳам гапириб берадими?

- Айтишича, ҳаммаси ўта қатъий бўлган. Дейлик, футболчилар ҳаттоки, машғулотлар қанча давом этишини ҳам билишмаган.

- Агар Россия термасидан чиндан ҳам, таклиф тушса, қайси позицияда ўйнашни маъқул кўрардингиз?

- Менга фарқи йўқ. Мураббий қаерга қўйса, ўша ерда ўйнайвераман: ҳимояда, таянч зонасида...

- «Шальке»да ҳам шундайми?

- Ҳа. Қаерда фойдам тегса, ўша жойда ҳаракатланишга тайёрман. Қисқаси, майдонга тушаётганимдан хурсандман. Қолгани аҳамиятсиз.

- Айтишларича, сизни Евро-2012дан олдин Украина термасига ҳам чақиришни хоҳлашган экан.

- Бу ҳақда газетада ўқиганман, холос. Дейлик, Германия паспортини топширишга тайёр эканлигим ҳақида ёзилганди. Лекин ҳаммаси ёлғон. Ҳар ҳолда, Украина футбол федерациясидан ҳеч ким мен билан гаплашмаганди.

- Германия термаси сафида 2 марта майдонга тушгансиз. Қолаверса, немис футболчиси саналасиз. Германия-Россия ўйинида ўзингизни руслар либосида тасаввур эта оласизми?

- Албатта. Футболда ўйинчиларнинг терма жамоани ўзгартириш ҳолатлари оз эмас. Бироқ вақтдан илгарилаб кетиш ножоиз. Ахир Россия термасида ҳали ўйнаганим йўқ-ку.

- «Боруссия»дан «Шальке»га ўтганингизда, Люсьен Фавр шундай деганди: «Роман Менхенгладбах учун ғоят муҳим ўйинчи эди, худди Хави «Барселона»га бўлгани каби».

- Ўқиганман. Мураббий доимо ҳақ (кулади).

- Марко Ройс билан алоқангиз ҳали ҳам яхшими?

- Ҳа. Бироқ эндиликда оз кўриш­япмиз. Дейлик, у жароҳат сабаб, «Дортмунд дерби»сида қатнашмади.

- Одатда Германияда сиз ҳақингизда доимо яхши гапларни ёзишади. Мисол учун, газеталардан бири «Замонавий Беккенбауэр» мақоласи остида сизни роса мақтаганди.

- Эсимда, 3 йил олдин шундай ёзишганди. Аниқ эслолмайману, аммо янглишмасам, Арсен Венгер шундай таъриф берганди. Адашмасам, Англияда ҳам шундай ёзишганди.

- Ақлли, техник салоҳиятли футболчи эканлигингиз кўриниб турибди. Аммо майдонда унча кўзга ташланмайсиз...

- Тўп қаерга боришини олдиндан билсам, «подкат» усулини қўлламайман ёки ўзимни майдонга ташламайман ҳам. Демоқчиманки, тўғри позиция танлашни билсанг, тўпни олиб қўйишинг анча осон. Шунинг учун доим ҳам рақибнинг оёғи остига ташланавермайман. Аксинча, техника ҳисобига қоида бузмай ҳаракатланишни маъқул кўраман. Ташқи эффект - бу мен учун эмас.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:31, 04.12.2015. Ўқилди: 1880 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.