Келаси мавсумда ҳам Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари Осиё Чемпионлар Лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Ўзбекистонга келаси мавсум учун ҳам 3+1 квоталар ажратилган бўлиб, “Пахтакор”, “Насаф”, “Локомотив” каби клублар иштирокни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашса, “Бунёдкор” плей-оффда БААнинг “Аш-Шабоб” клуби тўсиғидан ўтиши лозим бўлади.
Айни дамга келиб келаси мавсумда қитъамизнинг мазкур нуфузли турнирида қатнашадиган жамоалар номи секин-аста маълум бўлиб бормоқда.
Ғарб минтақаси
Саудия Арабистони: "Ан-Наср", "Ал-Ҳилол", "Ал-Аҳли"
Эрон: "Сепаҳон", "Зобоҳан", "Тракторсозий"
Ўзбекистон: "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив"
БАА: "Ал-Айн", "Ан-Наср"
Қатар: "Лахвия"
Шарқ минтақаси
Жанубий Корея: "Чонбук Моторс", "Сеул" ФК, "Сувон Самсунг"
Япония: Чемпион, кумуш медал соҳиби ва учинчи ўрин эгаси
Австралия: "Мельбурн Виктори", "Сидней" ФК
Хитой: "Гуанчжоу Эвергранд", "Жиангсу Сеинти"
Таиланд: "Бурирам Юнайтед"
Вьетнам: "Бекамекс Бин Дуонг"
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қолган иштирокчилар плей-оффдан ўтишлари лозим бўлади. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Сардор Рашидов тўп сураётган Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби мазкур босқичда Эроннинг “Нафт Теҳрон” клубига қарши баҳс олиб боради.
Плей-офф жуфтликлари
"Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Ал-Виҳдат" (Иордания)
"Нафт Теҳрон" (Эрон) - "Ал-Жаиш" (Қатар)
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Аш-Шабоб" (БАА)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).