«Сантьяго Бернабеу»да «Реал» ва «Интер» афсоналари иштирокида хайрия учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан тушган барча маблағлар «Реал» жамғармасининг ижтимоий-спорт лойиҳаларига йўналтирилади. Клуб маълумотларига кўра, фонд 1400 та таълим ва ижтимоий лойиҳалар орқали 100 дан ортиқ мамлакатда 400 минг кишига ёрдам бериб келмоқда.
Ўйин бошланишидан аввал майдонга эшитиш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган болалар — «Реал» жамғармаси дастурлари иштирокчилари чиқиб келишди. «Бернабеу»га йиғилган мухлислар уларни ишора тилида қутлашди, шундан сўнг болалар ҳар икки жамоа афсоналарини кутиб олишди.
Танаффус арафасида «Интер» ҳисобни очди — Педро Контрерас қайтарган пенальтидан сўнг Эрнанес тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 69-дақиқада Пепе Тони Моралнинг узатмасидан сўнг бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади. Орадан олти дақиқа ўтиб, Мораль яна бир голли узатмани амалга оширди — бу сафар Давид Барраль рақиб дарвозасини ишғол этди.
«Реал» афсоналари: Контрерас, Амависка, Иван Кампо, Пепе, Сальгадо, Макелеле, Фернандо Санс, Карамбе, Гранеро, Педро Леон, Агансо.
Захирадан майдонга тушганлар: Биццарри, Веласко, Агус, Милья, Тебар, Тони Мораль, Антонио Нуньес, Барраль.
«Интер» афсоналари: Тольдо, Д’Амброзио, Раноккья, Лусио, Майкон, Камбьяссо, Давид Писарро, Родриго Паласио, Карагунис, Кандрева, Паццини.
Захирадан майдонга тушганлар: Фрей, Орландони, Дзанетти, Галанте, Сантон, Борха Валеро, Эрнанес, Гуарин, Эмре Белезоглу, Джоэл Оби, Ван дер Мейде, Пандев, Давид Суазо, Обинна.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).