Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳикмат Эргашев:«Иқтидорларни аниқлаб, тарбиялашга мажбурмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Бунёдкор» якунига етган мавсумда ҳам худди ўтган йилда бўлгани каби совринсиз қолди. «Қалдирғочлар» Ўзбекистон кубоги финалида «Насаф»га имкониятни бой беришди. Чемпионатни эса 4-ўринда якунлашди. Биргина юпанч бўладиган ҳолат - жамоа ўринбосарлари ёшлар лигасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Ҳикмат Эргашев шогирдлари 64 очко билан мавсумни якка пешқадам сифатида якунлашди. «Бунёдкор» ўринбосарлари 30та учрашувдан 20тасида зафар қучишди. Тўртта баҳсда дуранг ўйнаб, 6та учрашувда мағлубият аламини татиб кўришди. Тўплар нисбати - 69-28. Улар энг яқин таъқибчилари «Пахтакор»ни 4 очкога ортда қолдиришди. «Шерлар»дан шунча очко кам жамғарган «Машъал» эса кучли учликка якун ясади. Биз мавсум таассуротлари билан танишиш мақсадида Ҳикмат Эргашевдан интервью олдик.

- Ҳикмат ака, авваламбор, сиз ва шогирдларингизни эришилган муваффақият билан табриклайман. Умуман, мавсум таассуротлари қандай бўлди?

- Табрик учун раҳмат. Мавсум қизиқарли ўтганлигини сўнгги тур учрашувлари ҳам кўрсатиб турибди. Ҳар бир жамоа ёшлари қизиқарли, тезкор, ҳужумкор, тажовузкор ўйин намойиш этишди. Албатта, барча жамоалар таркибида истеъдодли ёшлар борлиги биз мураббийларни қувонтирди. Айниқса, чемпионлик учун кураш қизғин кечди. Бир «Пахтакор», бир биз биринчи ўринга чиқиб олдик. Шукрки, якунда шоҳсупанинг энг юқори поғонасида қолиш бизга насиб этди.

- Бундай олиб қараганда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Шундай бўлсада, сизнинг жамоангиз учун қайси ўйинлар нисбатан қийинроқ кечди?

- Ўзингиз айтганингиздек, осон ўйиннинг ўзи бўлмади. Қуйи поғоналарда бораётган жамоалар ҳам бизга жиддий тарзда ташвиш туғдиришди. Ўз майдонимизда «Пахтакор» билан бўлиб ўтган ўйин жуда ҳам қизиқарли, голларга бой кечди. Кейин охирги турдаги чемпионлик масаласини ҳал қилиб берган ўйин ҳам осон бўлмади. Ҳисобга қараб «Бунёдкор» осон ғалабага эришибди, дейиш мумкин. Лекин асло бундай эмас. Чемпионат олтин медаллари ўртага қўйилган, асаблар таранглашган пайтдаги ўйин у қандай савиядаги жамоага қарши ўтказилишидан қатъий назар қийин бўлади. «Қўқон-1912» ўринбосарлари билан бўлиб ўтган учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Қўқонлик футболчиларга бу ўйин керак эмасди. Қайси маънодаки, учрашув натижаси улар учун амалда ҳеч нарсани ўзгартирмасди. Бундай ҳолатларда рақиб жамоа босимсиз ўйнайди ва уларнинг ўйини ҳам қовушаверади. Сўнгги турда 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ёшлар лигаси ғолиби бўлганимиздан хурсандмиз. Бир сўз билан айтганда, чемпион ва кумуш медаль соҳибларининг сўнгги турда аниқлангани бу йилги мавсумнинг савиясидан дарак беради.

- Ўринбосарлар жамоаси асосий таркибга футболчиларни етказиб беришга хизмат қилади. Шу маънода, бу йил ёшлар лигаси ўйинларида ўзларини кўрсатган қайси футболчиларни «Бунёдкор»нинг асосий жамоаси мураббийларига тавсия қилган бўлардингиз?

- Бундай футболчилар талайгина. Улардан Миржамол Қосимов, Нодир Мавлонов, Жавоҳир Қаҳрамонов бемалол олий лигада ҳам ўйнай олишади. Бу футболчилар асосий таркибга ҳам чақирилиб, машғулотларда иштирок этишган. Энди кимни асосий таркибга чақиришни бош мураббийнинг ўзи ҳал қилади. Асосий жамоа мураббийлари доимий равишда ўйинларимизга келиб, футболчиларни кузатишади.

- Ёшлар лигасининг савиясини қандай баҳолайсиз?

- 1-лига билан таққосласак, баъзи ўйинлари ундан кучли ва қизиқарли руҳда ўтади. Бу айни ҳақиқат. Ёшлар ўзларини кўрсатиш учун астойдил ҳаракат қилишади. Бундай ўйинлар орқали улар ўсишга эришишади.

- Ҳакамлик савияси ҳақида нима дея оласиз? Ёш футболчиларни ҳозирданоқ «синдириб» қўйишмаяптими?

- Очиғи, ҳакамлик масаласида гапиришни истамайман. Уларнинг ҳаракатларини баҳолайдиган назоратчилар бор. Лекин айрим ўйинларга юқори савияли ҳакамларни тайинлашяпти.

- Ёшлар лигаси жамоаси мураббийлари ўз таркибларини тайёрлов гуруҳларидаги футболчилар эвазига тўлдиришади. Шу маънода, кўз остингизга олиб қўйган футболчилар борми?

- «Бунёдкор» академиясида шундай тизим йўлга қўйилганки, худди пирамида сингари ишлайди. Тайёрлов гуруҳлари ва академия тарбияланувчилари навбати билан иккинчи, кейин биринчи лигадаги жамоаларимизда ўйнашади. Сўнгра ёшлар лигасидаги жамоамизга таклиф қилинади. Якунда маҳоратига қараб асосий таркибга ўтказилади. Деярли четдан футболчи олмаймиз. Гувоҳи бўляпсиз, «Бунёдкор» академиясида футбол сир-асрорларини ўрганаётган футболчилар бугунги кунда анча кўзга кўриниб қолди. Бунга яққол мисол - Достон Ҳамдамов. Истеъдодли бу ярим ҳимоячи миллионлар ўйинидаги илк сабоқларини Янгиер футбол мактаб интернатида олган бўлсада, лекин айнан «Бунёдкор»да ҳақиқий футболчи сифатида шаклланди. Қисқа фурсат ичида меҳнатлари самарасини бериб, мана, куни кеча Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси, деб топилди. Қолган номзод футболчиларнинг ҳам «Бунёдкор»дан эканлиги жамоамизда ишлар тўғри ва профессионал даражада йўлга қўйилганлигидан далолат бериб турибди. Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов, Акром Комилов каби футболчиларимизнинг потенциали юқори ва яқин келажакда ўзбек футболида ўз ўринларига эга бўлишади. Уларни миллий терма жамоамизнинг эртанги куни эгалари, деб бемалол айтиш мумкин. Биласизми, бу каби истеъдодли ёшлар нафақат «Бунёдкор» академиясида, балки қолган клубларимизда ҳам етарлича топилади. Фақат уларни ўз вақтида аниқлаб, ўйнаши учун имконият бериб юзага чиқариш керак. Бунга эса биз мураббийлар масъулмиз.  

К.АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:35, 05.12.2015. Ўқилди: 3672 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик