Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • 2:1
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • 1:2
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • 2:2
      • Удинезе
      • 08.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Пиза
      • 08.03.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Кремонезе
      • 08.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Верона
      • 08.03.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Парма
      • 08.03.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Рома
      • 09.03.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Интер
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • 2:2
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • 3:2
      • Реал Сосьедад
      • 08.03.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Барселона
      • 08.03.2026 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эльче
      • 08.03.2026 20:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Бетис
      • 08.03.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 09.03.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Алавес

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Атлетик Бильбао 27 35
10 Осасуна 27 34
11 Хетафе 26 32
12 Жирона 27 31
13 Райо Вальекано 26 30
14 Севилья 26 30
15 Валенсия 26 29
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 26 17

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
27-тур Атлетик Бильбао 0-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 01:00 Валенсия - Алавес
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Клаудио Раньери:«Мақсадимиз - 40 очко жамғариш»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Клаудио Раньери аввал ҳам Англияда ишлаган. Хабарингиз бор, 2000-2004 йилларда италия­лик мутахассис «Челси»ни бош­қарган. Ўтган мавсум АПЛда жон сақлаб қолиш ҳақида ўйлаган жамоа бу йил медаллар ҳақида бош қотирмоқда. Раньерининг L`Equipe нашрига хабар беришича, «Лестер» ҳозирда графикдан ўтиб кетган. Ваҳоланки, клуб президенти жамоа олдига премьер-лигада жон сақлаб қолиш вазифасини қўйган. Лекин Раньери олдин ҳам «сеҳр­гарлик» қилган. Масалан, олдинги клуби - «Монако»ни иккинчи лигадан олиб чиқиб, Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллашини таъминлаган.

- Жамоа ҳақида гапирсангиз, ишлар қандай кетяпти?

- Жуда хурсандман. Жамоа тезкор ҳаракат қилмоқда. Лекин тўхташ керакмас, яна олдинга интилиш лозим. Итальян бўлганим учун ҳам итальянча тактика олиб киришга уриниб кўраман. Аммо жиддий ўзгаришлар киритмоқчи эмасман. Менга жамоанинг менталитети, ҳар сафар охиригача курашиши ёқади. Аммо бунга мен айтган услубни қўшсак, ажойиб бўларди.

- Жамоада маҳаллий ва хорижлик футболчилар баланси бор. Улар бир-бирларини олдиндан билишади...

- Тўғри. Лекин бизнинг жамоамизга қарши ўйнаш билан топ-клубга қарши ўйнашнинг фарқи бор. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бир жамоа бўлиб қоламиз. Ахир футболчиларнинг юқори савияга эришиши бу натижа дегани эмас-ку.

- Сизни «Феррари» мотори ўрнатилган «Фиат» ҳайдовчисига ўхшатса бўладими?

- (Кулади). Ҳар нима қилганда ҳам бизда яхши ҳаракат воситаси бор. Кучли ҳужумчилар билан бирга, майдон марказида яхши «мотор»имиз бор. Н~Голо Кантени олайлик. У фантастик ишни амалга оширмоқда, жамоага  тезда мослашиб олди. Ўзингизга маълум, Англия чемпионатига ўрганиш осон кечмайди.

- «Лестер» катта лойиҳами?

- Ҳа.

- «Монако»га ўхшашми?

- Премьер-лигадаги иккинчи мавсумимизни ўтказяпмиз. Мақсадимиз - 40 очко жамғариш. Клуб президенти шундай вазифа қўйган. У «Клаудио, дастлабки икки мавсумда АПЛда жон сақлашимиз керак. Кейин медаллар учун курашамиз», деганди. Фаолиятим аввалида «Кальяри»ни бошқарганман. Ўшанда клуб раҳбари «Клаудио, даст­лаб икки йил «В» серияда ўйнаймиз. Кейин «А» серияга чиқишга уриниб кўрамиз», деганди. Аммо бир йилдан кейиноқ биз «А» серияда ўйнаганмиз. Шундай экан, бу ерда ҳам жараённи тезлаштирсак бўлади. Лекин ҳалигача вазифани уддаламадик. Яъни, 40 очко жамғармадик. («Лестер» 14-турдан сўнг 29 очко тўплаб, АПЛ жадвалида биринчи ўринни «Манчестер Сити» билан бўлишиб турибди).

- Мартиаль учун шунча кўп пул тўлаган «Манчестер Юнайтед» сизни ҳайрон қолдирмадими?

- Йўқ. Ажабланмадим. Бу йигитнинг Англияга катта ишларни амалга ошириш учун келганига ишонаман.

- Жамоа мухлисларига ишингиз маъқул келмоқда.

- Шогирдларим билан энг муҳим нарса нималиги ҳақида кўп гаплашаман. Асосийси натижа эмас, балки сўнгги дақиқагача кураш олиб бориш. Яъни, улар учрашувда бор имкониятларини ишга солишсин.

- Англия премьер-лигасида охирги марта 2004 йили ишлагандингиз. Ўтган вақт мобайнида ўзгаришлар бўлгани сезилдими?

- Янгиликлар жуда кўп. Мураббийлар, футболчилар, шартномалар... Бу ерда ишлаганимда «Манчес­тер Сити» ва «Челси» грандлар қаторига кирмасдилар. Абрамовичнинг биринчи йили эди. Ҳозир чемпионат тактик жиҳатдан умуман ўзгарган.

- Франция чемпионатига солиштирса-чи?

- Машғулотлардаги кайфият бош­қа-бошқа. Англияда ҳамма машғулотлар мураккаб! Францияда эса сал енгилроқ ўтади. Аммо «Монако»да ишлаганимда ҳам шундай ҳолатга дуч келгандим.

- Сизни «Лестер»га таклиф қилишганида, Греция терма жамоа­сини тарк этгандингиз. (Греция термаси билан атиги тўрт ой ишлаган Раньери ёмон натижалар учун лавозимидан четлатилганди).

- Ҳа. Умуман олганда, бу жамоа билан икки ҳафта ишладим. Ўтган вақт оралиғида ҳеч нимага улгурмадим. Ҳамма менга у ерга бормаслкни маслаҳат берганди. Қийин бўлишини билгандим. Аммо бу ишга тайёр эдим. Бунинг учун афсусланмайман.

- «Монако» 2013|2014 йиллар мавсумида 80 очко жамғариб, Франция чемпионатида иккинчи ўринни эгалаганди. Лекин кейинги мавсум ЕЧЛ­да бошқа мураббий қўл остида ўйнади. Бундан ранжимадингизми?

- Йўқ. Ҳар бир клуб раҳбарияти ўзига маъқул келган мутахассисга ишонч билдиради. Ўрнимда ким ишлашидан қатъий назар, унга фақат омад тилайман.

Ж. БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:01, 06.12.2015. Ўқилди: 3253 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.